Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Йўл хўжалиги ташкилотларини кредитлаш


Download 2.55 Mb.
bet42/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

8.3. Йўл хўжалиги ташкилотларини кредитлаш.

Кредит ишлаб чиқаришга уни ташкил этилишини яхшилаш, илмий – техника тараққиёти ютуқларини жорий этилишини тезлаштириш билан иқтисодий таъсир кўрсатади. Масалан, ишлаб – чиқариш дастурини бажариш учун моддий ресурслар зарур. Корхонанинг ўзига қарашли бўлган айланма маблағлар одатда уларни сотиб олишга етишмайди, шу сабабли корхона қарз олиш мумкин бўлган манбаларга мурожаат этади. Олинган ссуда учун банк фоизи тўлаш, кейинчалик эса белгиланган муддатда қарзни тўлиқ тўлаш керак бўлади. Банк фоизини тўлаш учун, юқори даражада ташкил этилган унумли меҳнат ҳисобига фойда олиш керак – фойда эса олинган ссуда учун банк фоизи тўлаш учун асосий манбадир. Демак, банк кредити қурилиш ташкилотинни режа кўрсаткичларининг албатта бажаришга сафарбар этади.


Давлат капитали маблағлаш бўйича банк кредитлари ҳалқ хўжалиги режасига киритилган янги қурилиш объектларини, мавжудларини реконструкция қилиш ва кенгайтиришни, уларни техник жиҳатдан қайта қуроллантиришни молиялаштиришга йўналтирилади. Банклар томонидан бу мақсадлар учун ажратиладиган ссудалар узоқ ва қисқа муддатли бўлади.
Узоқ муддатли кредит асосан тегишли объектларнинг смета қиймати миқёсида асосий фондларни кенгайтириш учун берилиб, бунда унинг миқдори ташкилотнинг ушбу мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган ўз маблағлари суммасига камайтирилади. Янги қурилиш учун ссуда, агар объект ишга туширилгандан кейин беш йил ичида қопланиши бизнес-режа орқали иқтисодий ҳисоб – китоблар билан исботланган ҳолларда берилади. Янги техникани жорий этиш, кенгайтириш ва реконструкция қилиш учун ссуда кредитланаётган тадбирларга қилинадиган харажатларнинг қопланиш муддати ва самарадорлигидан келиб чиқиб ажратилади.
Кредит олиш учун қарз олувчилар банк муассасасига капитал маблағ учун мўлжалланаётган харажатларнинг самарадорлиги ва ссудани тўлаш муддатлари ҳақидаги маълумотлар келтирилган бизнес-режани тақдим этадилар. Кредитнинг йиллик миқдори ссуда счети очилган банк муассасаси билан ташкилот ўртасида тузилган капитал шартномаларни молиялаштириш режасида белгиланади.
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш мақсадлари учун олинган узоқ муддатли кредит бўйича ссудалар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фонди маблағлари ҳисобига қайтарилади (тўланади).
Қисқа муддатли кредит (бир йилгача муддатга) асосан корхоналарнинг айланма маблағларини айланишини таъминлаш учун, қўшимча пул маблағларига вақтинчалик эҳтиёж пайдо бўлганда уларни пул ресурслари билан таъминлашга хизмат қилади, чунки уларнинг сарфланиш муддатлари маҳсулотларнинг реализация қилиниш ва шунга мувофиқ равишда маблағларнинг келиб тушиш вақти билан тўғри келмайди.
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш фонди маблағлари ҳисобига амалда мавжуд бўлган ишлаб чиқаришни реконтрукция қилиш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, янги объектларни қуриш муддатлари, ушбу фондда маблағ шаклланиш вақтига тўғри келмай қолган ҳолатларда, уларни молиялаштириш учун фонд тиклангунга қадар, лёкин бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга банк кредит бериб туради (ажратади).
Режани бажармайдиган, молиявий интизомга риоя қилмайдиган ташкилотларга нисбатан қўлланиладиган молиявий ва кредит санкциялари, уларни тўлиқ ёки қисман махсус кредитлаш ва ҳисоб – китоб юритиш тартибига ўтказишдан иборат. Бундай ҳолатларда ссуда фақат юқори ташкилот кафолати мавжуд бўлгандагина берилади; битта шаҳарда жойлашган етказиб берувчилар билан материаллар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб – китоб тўлов топшириқлари ёки лимитланган амалга оширилади (бу эса ҳисоб рақамида пул бўлгандагина мумкин бўлади). Шу билан бирга вақтнинг ўзида қарзлар тўловида кечикишга йўл қўйилган кредит турлари бўйича ссуда бериш тўхтатилади.
Режага киритиладиган таъмирлаш ишларининг турлари, ҳажми ва қиймати бу мақсад учун ишлаб чиқиладиган лойиҳа – смета ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Уни тузиш учун бошланғич маълумот бўлиб, йўл таъмирлаш қурилиш ташкилотининг бўлимлари томонидан ҳар бир йўлнинг ҳолатини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган техник текширувнинг натижалари хизмат қилади.
Йўл ташкилоти банк муассасасига автомобиль йўлларини таъмирлашни молиялаштириш режасини (бунда йўл ташкилотларининг асосий фондларини капитал таъмирлаш харажатлари алоҳида кўрсатиб ўтилади), йиллик таъмирлаш харажатлари суммасини алоҳида объектлар бўйича тақсимланиши ҳақидаги маълумотномани ва таъмирлаш ишларининг смета – техник ҳужжатлари тасдиқланганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этади. Молиялаштириш бошлангунга қадар банк ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини йўл ташкилоти ҳужжатларининг асл нусҳалари бўйича текшириб чиқади (молиявий режа, натурал ва пул кўринишидаги таъмирлаш режаси, лойиҳа – смета ҳужжатлари, лойиҳа – смета ҳужжатлари тузилмайдиган ишлар бўйича эса смета ёки баҳоланган ишлар рўйхати).
Табиий офатлар оқибатларини тугатиш бўйича таъмирлаш ишлари дефектлар ведомости, донабай баҳолашлар ва зарур ҳолатларда бузилган кўприклар, трубалар ва бошқа иншоотлар учун кейинчалик лойиҳа – смета ҳужжатлари тузиладиган ишчи чизмалар мавжуд бўлгандаёқ бошланиши мумкин. Лойиҳа – смета ҳужжатлари ишлар тугатилгач, бир ойлик муддат ичида молиялаштирувчи банкка тақдим этилиши керак.
Йўл ташикилоти ҳисоб счетидан ўзининг йўл таъмирлаш қурилиш бошқармаларига ишлаш учун керак бўлган маблағларни ўтказади, йўл ташкилоти номига келиб тушаётган ресурслар учун тўловларни амалга оширади, ўзининг маъмурий – бошқарув аппаратини таъминлайди. Ҳисоб счети орқали йўл ташкилоти давлат бюджети, кредит операциялари бўйича банк ва юқори ташкилот билан ўзининг ўзаро муносабатларини олиб боради. Ҳисоб счетидан махсус счетга корхонанинг ўзига қарашли асосий фондларнинг амортизацияси ўтказилади ва бошқа тўловлар бажарилади.
Йўл ташкилотларининг ишлаб чиқариш бўлимларига улар жойлашган ҳудуддаги банк муассасасида учта счет очилади: бўлимнинг жорий счети, йўл ташкилотининг ҳисоб субсчети ва ссуда субсчети.
Бўлимларнинг жорий счетларига йўл ташкилоти иш ҳақи (мукофотлар билан бирга) бўйича ҳисоб – китоб қилиш, ижтимоий суғурта, хизмат сафарлари, хўжалик харажатлари, моддий рағбатлантириш фонди ва бошқа ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган кирим маблағларини ўтказади.
Ҳисоб субсчети йўл таъмирлаш қурилиш ташкилотининг материаллар етказиб берувчилар, кўрсатилган хизматлар учун чет ташкилотлар билан ҳисоб – китоб қилишга, лимитланган чек дафтарчалари сотиб олишга ва бошқа тўловларни амалга оширишга хизмат қилади. Ҳисоб субсчетига маблағлар фақат ўзларининг йўл ташкилоти ҳисоб счетидангина келиб тушади. Субсчетга бошқа ҳеч қанақа маблағ келиб тушмайди.
Йўл таъмирлаш - қурилиш ташкилотининг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари учун барча тўловлар йўл ташкилотининг ҳисоб счетига кирим қилинади. Йўл таъмирлаш - қурилиш ташкилотининг субчетида қолган маблағ қайтадан йўл ташкилотининг ҳисоб счетига қайтарилмайди.
Йўл ташкилоти амалдаги инструкцияларга мувофиқ равишда, таъмирлаш ишлари учун мавсумга етарли материалларни тайёрлаб қўйиш, моддий бойликлар ва кўрсатилган хизматлар учун етказиб берувчиларнинг счетларини тўлаш, хизмат кўрсатиладиган йўлларда бошқа (пудратчи) ташкилотларининг бажарган таъмирлаш ишлари учун счетларини тўлаш ва бошқа мақсадлар учун банк кредитларидан фойдаланиши мумкин. Қисқа муддатли кредитлаш бўйича операцияларни амалга ошириш учун йўл ташкилоти ссуда счетига, йўл таъмирлаш - қурилиш ташкилотлари эса ссуда субсчетларига эга бўлишлари мумкин. Ссудани олишда юридик шахс йўл ташкилоти бўлади. Йўл ташкилотларининг молия хўжалиги улар бажарадиган вазифаларнинг хилма – хиллиги туфайли анча мураккабдир. Улар қуйидагилар: молиявий режалаштириш, молиявий ресурсларни тўплаш, режага киритилган ишларни молиялаштиришни ташкил этиш, тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўз – ўзини молиявий таъминлаш тамойилларига амал қилган ҳолда қурувчи ва иш бажарувчи вазифаларини бажариш.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling