Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашда ишлар таннархини пасайтиришнинг асосий йўналишлари


Download 2.55 Mb.
bet38/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

7.3. Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашда ишлар таннархини пасайтиришнинг асосий йўналишлари

Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш қийматини пасайтириш режалаштириш, лойиҳалаштириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қурилиш-монтаж ишларини яхшироқ бажариш ҳисобига эришилади.


Смета қийматини пасайтиришга қуйидагилар ҳисобига эришилади:
-режалаштириш босқичида - қурилишнинг ишлаб чиқариш базасини ҳудуд бўйича рационал жойлаштириш ва ишлаб чиқариш қувватларини оптимал белгилаб олиш, ишлаб чиқаришни концентрациялаштириш, ишлаб чиқаришнинг бўлимларини бир маромда ишлашини таъминлаш;
-лойиҳалаштиришда - ҳажмий-режавий ва конструктив жиҳатдан энг мақсадга мувофиқ ечимларни танлаш.
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишларининг таннархини пасайтиришни таъминловчилар:
-режалаштирувчи органлар - қурилишни рационал жойлаштириш ва концентрациялаштириш; қурилиш объектларини рационал танлаш; қурилишнинг муддатлари ва молиялаштиришни йиллар бўйича оптимал тақсимланишини белгилаш орқали;
-йўл қурувчи ва йўл таъмирловчи ташкилотлар – самаралироқ ишлаб чиқариш фаолияти ҳисобига ишларнинг таннархини пасайтириш орқали амалга оширадилар.
Қурилиш-монтаж ишлари таннархини режалаштиришнинг асосий вазифалари ишлар таннархини пасайтиришнинг мавжуд бўлган реал имкониятларини излаб топиш, йўл қурилиш ва таъмирлаш қурилиш ташкилотларига таннархни пасайтириш бўйича тўғри топшириқларни тўғри белгилаш ва бу топшириқларни бажаришнинг конкрет йўлларини аниқлашдан иборат.
Таннархни пасайтириш бўйича топшириқлар фойда режасига мувофиқ равишда бевосита қурилиш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади. Таннархни пасайтириш бўйича топшириқларнинг реал бўлишлиги ва имконият даражасидан паст бўлмаслиги учун уни қурилиш ташкилотига режалаштирилган йил учун белгиланган бошқа топшириқлар, ишга тушириладаган қурилиш объектлари, ишлари ҳажми ва меҳнат унумдорлигини кўтариш бўйича қўйилган топшириқлар билан ўзаро мувофиқлаштириш керак.
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш таннархини пасайтиришга қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобига эришилади:
-тараққийпарвар меҳнат воситалари ва предметларини ишлаб чиқаришга жорий этиш;
-йўллар ва йўл иншоотлари қурилиши ва таъмирлаш технологик тизимларини такомиллаштириш;
-моддий ва меҳнат ресурслари сарфини қисқартирувчи резервларни излаб топиш ва жорий этиш;
-ишлаб чиқариш бўлимлари, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар ва бутун ташкилот фаолиятини оптимал режалаштириш ва бошқаришнинг илғор услублари ва тизимларини жорий қилиш;
-меҳнатни ташкил этишнинг тараққийпарвар усулларини жорий этиш;
-иқтисодий ишларнинг услублари ва шаклларини такомиллаштириш.
Таннархни режалаштириш тўғридан-тўғри калькуляция қилиш ва омиллар бўйича услубларида амалга оширилади.
Харажатларни калькуляция қилиш режада кўзда тутилган материаллар сарфи, меҳнат ва қурилиш машиналарининг машина смена сарфининг ишлаб чиқариш меъёрлари ва бу ресурслар учун режа ҳисоб-китоб нархлари асосида амалга оширилади.
Бунда ўтказилиши кўзда тутилган ташкилий-техникавий тадбирлар натижасида эришиладиган бу услубнинг амалий ҳисоб-китобларда қўлланилиши ишлаб чиқилган йириклаштирилган меъёрлар ва асосланган режа ҳисоб-китоб нархларининг йўқлиги сабабли чегараланган.
Ташкилий-техникавий тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий омиллар таъсири натижасида таннархнинг режа даражасини белгиловчи (базис йилида эришилганига нисбатан), таннархни омиллар бўйича режалаштириш услуби кенг қўлланилиши ўз ифодасини топди.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling