Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Смета ҳужжатларини экспертиза қилиш ва тасдиқлаш


Download 2.55 Mb.
bet34/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

6.6. Смета ҳужжатларини экспертиза қилиш ва тасдиқлаш

Белгиланган тартибга мувофиқ иншоотнинг смета қийматига боғлиқ равишда лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилади.


Экспертиза вақтида қуйидагилар текширилади:
-қурилишнинг мақсадга мувофиқлиги ва техник - иқтисодий жиҳатдан асосланганлиги;
-қабул қилинган техник ечимлар ва қурилиш муддатининг қурилиш меъёрлари ва қоидалари (СНиП)нинг амалдаги меъёрларига мувофиқлиги;
-амалдаги смета меъёрлари ва нархларга мувофиқ равишда, смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишининг ва қурилиш смета қиймати аниқланишининг тўғрилиги.
Экспертиза натижалари бўйича аниқлаштириб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари, шартномавий нархлар лойиҳаси билан биргаликда бош пудратчи қурилиш ташкилотига мувофиқлаштириш учун тақдим этади. Шартномавий нархларни мувофиқлаштириш учун пудратчига лойиҳа-смета ҳужжатлари тақдим этилган кундан бошлаб 45 кунлик мухлат белгиланган.
Бош пудратчи белгиланган тартибда ёрдамчи пудратчи қурилиш-монтаж ташкилотлари иштирокида лойиҳа-смета ҳужжатлари ва шартномавий нархлар лойиҳасини кўриб чиқишни ташкиллаштиради. Кўриб чиқиш натижасида умуман лойиҳа бўйича ва қурилиш таркибига кирувчи ҳар бир объект бўйича тегишли ҳисоб-китоблар ва норматив ҳужжатларга асосланган мулоҳазалар тайёрланиши керак. Мулоҳазалар буюртмачига жўнатилади.
Буюртмачи бош лойиҳачи ташкилот иштирокида бош пудратчининг мулоҳазаларини кўриб чиқади ва 10 кунлик мухлат ичида барча мулоҳазалар бўйича хулоса тайёрланади. Шартномавий нархлар бўйича мулоҳазалар алоҳида кўриб чиқилади. Барча объектлар ва умумқурилиш бўйича шартномавий нархлар келишилгандан кейин бош лойиҳачи ташкилот шартномавий нархлар ведомостини тўғрилаб чиқади ва қурилишнинг тўлиқ смета қийматини аниқлайди. Бу қиймат қурилишнинг тасдиқланган баҳоси бўлади.
Бош пудратчи билан шартномавий нархларни мувофиқлаштириш бир вақтнинг ўзида қурилиш қийматининг умумлашма смета ҳисоб-китобини ҳам мувофиқлаштириш саналади.
Шартномавий нархлар мувофиқлаштирилиб бўлгандан сўнг лойиҳани тасдиқлаш учун тегишли инстанцияга тақдим этиш мумкин.
Лойиҳачи ташкилотлар буюртмачининг топшириғи бўйича ишлаб чиқилган лойиҳани тасдиқловчи инстанцияларда ҳимоя қиладилар. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг тўлиқ комплекти лойиҳа буюртмачисида ва лойиҳа ташкилотида сақланади. Асосий лойиҳа материаллари: (умумий ёзма изоҳ, бош режа, қийматнинг умумлашма смета ҳисоб-китоби, шартномавий нархлар ведомости, бирлик қийматлар каталоги) номерланган бўлиши, тегишли муҳр билан тасдиқланган ва қўл қўйилган бўлиб, тасдиқланиши тўғриси ёзуви ва тасдиқланиш санасига эга бўлиши керак. Лойиҳа-смета ҳужжатини тасдиқланганлиги тўғрисидаги ҳужжат давлат ягона иш юритиш тизимига мувофиқ келадиган буйруқ, қарор ёки фармойиш бўлиши мумкин. Шундай қилиб, йўл хўжалигида амал қилаётган нарх шаклланиш тизими иқтисодиётнинг экстенсив ривожланиш шароитида юзага келди. Бунинг натижасида йўл қурилиш маҳсулотининг нархи йўл таъмирлаш қурилиш ишлаб чиқаришнинг иқтисодиётга, иқтисодий ричаг сифатида етарлича таъсир ўтказа олмайди. Нархларда нафақат смета нархлари шаклланишининг янги тамойиллари ўз аксини топиши, балки йўл тармоғи ва унинг маҳсулотининг исътемолчиси-ҳудуд иқтисодий механизмининг фаолият кўрсатиши хусусиятлари ҳам акс этиши керак.
Смета нархлари шаклланишини такомиллаштириш қуйидагиларга йўналтирилиши керак:
-йўл ва йўл иншоотларини қуриш ва таъмирлашнинг барча харажатларида нафақат йўл тармоғининг, балки йўл маҳсулоти истеъмолчиларининг ҳам иқтисодий манфаатлари чамбарчас ўзаро боғланиши керак;
-лойиҳалаштириш ва қурилиш жараёнида смета қийматларининг асосланмаган ҳолда ортишига тўсиқ қўйилиши керак;
-нархларнинг ва нарх шаклланиши механизмининг қурилиш муддатларини қисқартириш ва ресурсларни тежаш борасидаги ролини кучайтириш керак.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling