Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР)ни маҳаллий шарт-шароитларга боғлаш(мослаш)


Download 2.55 Mb.
bet31/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР)ни маҳаллий шарт-шароитларга боғлаш(мослаш)
Маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланишни кўзда тутувчи, қурилиш конструкциялари ва ишлари ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР), фақат қурилишнинг маҳаллий шарт-шароитларига боғлангандан кейингина қўлланилади.
Боғлаш смета қийматининг тўғридан-тўғри харажатларини баҳолашда ҳисобга олинмаган маҳаллий материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг франко қурилиш майдони томонидан аввалдан калькуляция қилинган смета нархлари асосидаги смета қийматини қўшиш орқали амалга оширилади. Қурилишнинг маҳаллий шароитларга боғланган ягона район бирлик қийматлари асосида вазирликлар ва идоралар бирлик қийматларнинг қуйидаги турлардаги каталогларини тузадилар:
-саноат - қурилиш зоналари ва алоҳида қишлоқ қурилиши районлари бўйича махсуслашмаган қурилиш учун умумтармоқ баҳолар каталоги;
-ихтисослашган қурилиш, шу жумладан линиявий қурилиш учун идораларга қарашли каталоглар;
-йирик қурилиш учун, аэродромларнинг учиш - қўниш поласалари ва автомобиль йўлларини қуриш учун уларнинг смета қийматидан қатъий назар қурилишни таъминловчи йўлларга, хўжаликлар ичидаги, қурилиш ҳудудидаги аҳоли яшаш пунктларидаги корхоналарга 3 км гача бўлган кириб-чиқиш йўллари бундан мустасно.
Қурилиш баҳолари қурилиш шарт-шароитларини қоплашда материалларнинг смета қийматлари ёрдамчи жадвал бўйича ҳисобланади. Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР)ни тузишда кўзда тутилмаган материаллар жадвалнинг «Қийматлашда ҳисобга олинмаган материал ресурслар» графасида кўрсатилган бўлиб, у ерда бу материалларнинг номлари, техник ҳарактеристикаси ва сарфланиш меъёрлари келтирилади. Уларнинг смета қийматлари бир бирлик материалнинг смета нархини унинг сарфланиш меъёрига кўпайтириб ва ягона район бирлик қийматини ишлаб чиқаришда ҳисобга олинган материалларнинг смета қийматларига қўшиб топилади.
Ягона район бирлик қийматлари (ЕРЕР) асосида сметалар тузишда (қурилишнинг маҳаллий шароитларига боғланган) қўшимча равишда қуйидагилар ҳисобланади:
-локал сметаларда – оширувчи район коэффициентлари қўлланилиши сабабли ишчилар иш ҳақининг ортиши;
-автомобиль йўллари қурилиш қийматининг умумлашма смета ҳисоб – китобида – электр энергия ва сиқилган ҳавога бўладиган харажатлардаги фарқ, агар қурилиш улар билан ЕРЕРда қабул қилинган нархлардан бошқа нархларда таъминланса, олиб келинадиган материалларни ташишда бўладиган харажатлардаги фарқ, агар уларнинг ташилиш масофаси ЕРЕРда қабул қилинганига нисбатан ўзгарган бўлса, қўшимча харажатлар, агар қурилиш ишлари қиш мавсумида олиб борилса ва бошқалар.

Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling