Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Смета ҳисоб-китобларида материаллар, буюмлар ва яримфабрикатларнинг смета қийматларини аниқлаш


Download 2.55 Mb.
bet32/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

Смета ҳисоб-китобларида материаллар, буюмлар ва яримфабрикатларнинг смета қийматларини аниқлаш.
ЕРЕРни маҳаллий қурилиш шароитларига (мослашда) боғлашда тўғридан-тўғри харажатларнинг ҳисоб-китобида материаллар, буюмлар, яримфабрикатлар фронка - қурилиш майдони нархлари бўйича ҳисобга олинади, унинг таркиби етказиб берувчининг улгуржи нархи, таъминот ва сотиш билан шуғулланувчи ташкилотларнинг устама ҳақлари, материаллари, омборхона харажатларидан ташкил топади.
Улгуржи сотиш нархлари давлат томонидан франко турлари бўйича белгиланган. Франко тури улгуржи нархларда ҳисобга олинган транспорт харажатлари таркибини аниқлайди.
Маҳаллий материалларнинг улгуржи сотилиш нархлари СНиП тегишли тўплами бўйича аниқланиб, франко турлари бўйича ҳарактерланади, масалан жўнатиш станцияси франко-вагони, ишлаб чиқарувчи корхона ҳудуди транспорт воситалари франкоси ва материал тури ҳамда ҳудуд (Республика) га боғлиқ равишда бошқалар қум, шебень, шағал, тош учун улгуржи нархлар жўнатиш станцияси франко вагонларида, асфальт-бетон қоришмалари учун эса - транспорт воситаси франкосида белгиланган. Руда бўлмаган барча табиий материалларга, асфальт-бетон ва асфальтбетум саноати маҳсулотларига улгуржи нархлар бешта ҳудудий пояс бўйича, бетон қоришма, бетон буюмлари учун ўн иккита ҳудудий пояс бўйича диференцияланган.
Қурилиш шароитида тайёрланадиган яримфабрикатлар (агар СНиПда уларга улгуржи нархлар белгиланмаган бўлса)нинг улгуржи нархи уларни тайёрлаш учун зарур бўлган ресурслар сарфини калькуляция қилиш орқали аниқланади. Бунда меҳнат, иш ҳақи, материаллар иши элемент смета меъёрлари бўйича бир бирлик материалларнинг смета нархи асфальт-бетон, цемент-бетон заводининг объект олди омбор-фронка нархи бўйича, машиналарни ишлатилишининг смета нархлари СНиП бўйича аниқланади.
Таъминлаш-сотиш ташкилотларининг устамалари фақат ташиб келтириладиган материаллар бўйича уларнинг улгуржи нархлари таркибига кирмаган ҳолатларда ҳисобга олинади. Транзит устамалар ишлаб чиқарувчи заводдан қурилиш объектига, оралиқ омборларни четлаб, ўтиб таъминот фондларига мувофиқ етказиб бериладиган материаллар учун белгиланган.
Транспорт харажатлари франко тури, улгуржи нархлар ва қурилиш лойиҳасида қабул қилинган транспорт хизмати схемасига мувофиқ аниқланади.
Смета ҳисоб-китобларида транспорт харажатлари СНиП нинг қурилиш учун юкларни ташиш смета нархлари тўпламининг I-қисми темир йўлларда ва автомобилларда ташиш ва II-қисми дарё транспортида ташиш бўйича аниқланади.
Смета ҳужжатларида барча транспорт харажатлари калькуляция тузиш орқали ҳисобланади. Темир йўлларда ташиш баҳоси таркибига юклаш-тушириш ишларига, ҳаракатланувчи қисмни етказиб бериш ва тозалаш ҳамда ташиш ҳақи киради. Ташиш ҳақи юкнинг тариф квалификацияси (тариф схемасининг) ва тариф масофасига кўра аниқланади. Автомобилларда ташиш ҳақи юклаш-туширишга, харажатлар ва ташиш ҳақидан ташкил топади. Ташиш ҳақи юкнинг синфи (класс) пояс коэффиценти орқали ҳарактерланувчи юкни ташиш ҳудуди ва юкни ташиш масофасига боғлиқ. Алоҳида ҳолатларда СНиП да келтирилган тариф ҳақига оширувчи коэффицентлар қўлланилади, масалан, ўзи ағдаргич автомобилларда 15 км дан ортиқ масофага юк ташилганда тупроқ йўллардан фойдаланилганда ва ҳоказо.
Омборхона харажатлари - йўл хўжалиги омборхоналарини яроқли ҳолда ушлаб туришга, материалларни қабул қилиш ва чиқаришни ҳужжатлаштиришга, юкларни йўлларда ва омборхонада йўқотишлари ва ишдан чиқишларига бўладиган харажатларда белгиланади. Бу харажатларнинг миқдори материалларнинг объект олди омбор-франко қийматидан 2 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг смета қийматлари смета ҳисоб-китобларида калькуляция тузиш йўли билан аниқланади.
СНиП да келтирилган ташиб келтириладиган материалларнинг ўртача район смета нархлари материаллар, буюмлар ва конструкцияларни қурилишнинг объектолди омборхонасигача етказиб келиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни ўз ичга олади: улгуржи нархлар, таъминот ва сотиш билан шуғулланувчи ташкилот устамаси, тарага харажатлар, тахлаш ва реквизитлар, транспорт ва юклаш-тушириш харажатлари ва омборхона харажатлари. Бу материалларнинг смета нархлари темир йўл станциялари, портлар, пристанлардан 30 км радиусда бўлган қурилишлар учун мажбурийдир, пўлат конструкциялар учун эса 10 км радиусда.



Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling