Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 2.55 Mb.
bet39/57
Sana17.06.2023
Hajmi2.55 Mb.
#1528833
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57
Bog'liq
йўл хўжалиги иқтисодиёти УМК

Назорат учун саволлар

  1. Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш таннархи унинг смета қийматидан фарқи нимада?

  2. Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари таннархи қандай структурага эга?

  3. Фойда ва рентабеллик қандай ҳисобланади?

  4. Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишларининг таннархини пасайтиришнинг асосий йўналишларини айтиб беринг.



VIII БОБ

ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА КРЕДИТЛАШ




Режа:
8.1. Автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда тутишнинг молиялаштириш вазифалари ва ташкилий асослари.
8.2. Молиялаштиришни расмийлаштириш тартиби.
8.3. Йўл ташкилотларини кредитлаш.


Асосий иборалар ва тушунчалар: Пул муомалалари, молиявий ресурслар, банклар, С+Б, кредиторлар, фоиз ставкалари, тўлов қобилияти, иммобилизация, акцент, тўлов талабномаси, аккредитов, махсус счётлар, субсчётлар, қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар, молиявий операциялар, рағбатлантиришлар ва санкциялар.


8.1. Автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва яроқли ҳолда тутишнинг молиялаштириш вазифалари ва ташкилий асослари

Корхона молиявий тизимининг асосий вазифаси, жорий ишлаб чиқариш фаолияти, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишнинг янада ўсиб бориши учун зарур бўлган молиявий ресурсларни ташкил топтиришдан иборат.


Корхонанинг ишлаб чиқариш фондлари, меҳнат ресурслари, табиий ресурслар, маҳаллий бюджетга ва юқори ташкилотларни таъминлашга ажратмаларни кўзда тутувчи, бюджет билан ўзаро молиявий муносабатлари иқтисодий нормативлари орқали тартибга солинади.
Молия – тегишли ресурслар орқали, барқарор нормативлар ва молиявий меъёрлар асосида, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режаларининг пул билан таъминланишининг балансланишига имкон яратиш учун хизмат қилади.
Капитал қурилишни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағларининг миқдори, иқтисодиётнинг эришилган ривожланиш даражаси ва унинг янада ўсиши учун капитал маблағлар сарфининг аҳамиятига кўра аниқланади.
Капитал маблағларнинг молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат: Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, амортизация ажратмалари, корхона оладиган фойданинг бир қисми, банк кредити, асосий фондларни қайта тиклаш учун махсус йўналтириладиган жамоа хўжаликлари ва кооператив ташкилотларнинг ўз маблағлари, ҳамда ички резервларни сафарбар этиш ҳисобига ажратиладиган маблағлар.
Ундан ташқари йўл қурилишини молиялаштиришга қуйидаги қўшимча манбалар ҳам жалб этилади: автотранспорт корхоналарининг юкларни ташишдан оладиган даромадларидан 2 фоизли ажратма; ҳукумат қабул қилган қарорларга асосан ажратиладиган маблағлар.
Қоидага кўра лойиҳа-смета ҳужжатлари билан таъминланган ишлар молиялаштирилмайди. Капитал қурилиш режасига киритилмаган объектларга харажат қилиш тақиқланади. Технологик ускуналарни етказиб беришга шартномалар тузишга бу мақсадлар учун капитал маблағларни молиялаштириш режасида ва сметаларда кўзда тутилган маблағлар миқёсида рухсат этилади.
Буюртмачи ташкилотлар ва пудратчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат бўлиб пудрат шартномаси хизмат қилади.
Банк томонидан қабул қилинган пудрат шартномаси бўлмаганда ишларни бажариш қатъиян ман этилади. Бундай ҳолатларда пудратчи ташкилот томонидан қилинган харажатлар (тўланмайди) қопланмайди. Буюртмачининг бу ишларни молиялаштиришга мўлжалланган маблағлари бошқа эҳтиёжларга йўналтирилади.
Бажарилган ишлар учун тўловлар буюртмачи томонидан ҳар ойда тугалланган технологик босқич ишлаб чиқариш ва ишлар мажмуининг қийматига мувофиқ равишда амалга оширилади. Тўловларнинг умумий суммаси объект бўйича ишлар смета қийматининг 95 фоизи атрофида бўлиши керак. Тўлиқ ҳисоб - китоб давлат қабул комиссиясининг далолатномаси тасдиқланиб, объект ишга туширилгандан сўнг амалга оширилади.
Қурилиш дастури бажарилиши учун маъсулиятни ошириш мақсадида пудрат шартномасидаги ишлар ҳажмини йиллар бўйича тақсимланиш жадвали илова қилинади. Ундан ташқари, ҳар йили титул рўйхатига мувофиқ равишда ишлар ҳажми ва турлари квартал бўйича тақсимланган йиллик топшириқ тузилади.
Ишларни бажаришнинг квартал режаси бажарилмай қолган ҳолатларда (йил бошидан ўсиб борувчи жами ҳажми), шу даврда бажарилган ишларга, жадвалдан орқада қолиш тугатилмагунча, буюртмачи ҳақ тўламайди ва бажарилган пудрат ишлари ҳисоботига бу ишлар киритилмайди.
Бундай ҳолатларда қурилиш ташкилоти тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш учун зарур бўлган вақтинчалик эҳтиёж туфайли, йўл қўйилган орқада қолишни тугатиш мажбуриятини тақдим этган ҳолда, кредит олиш учун банкка мурожаат қилишга мажбур бўлади.
Квартал режаси буюртмачининг айби билан бажарилмай қолса (техник ҳужжатлар, ускуналар, материаллар ўз вақтида етказиб берилмаса), буюртмачи пудратчининг барча харажатларини, банк кредити учун фоиз тўловлари билан қўшиб компенсация қилади.
Объектнинг ишга туширилиш муддати издан чиққан ҳолатларда шартнома тузувчи ҳар иккала томон бирдек мулкий жавобгар бўладилар.

Download 2.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling