Ўзбекистон республикaси олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги


Курс ишнинг методологик асоси


Download 239.5 Kb.
bet3/10
Sana28.01.2023
Hajmi239.5 Kb.
#1137146
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Tibbiyot kurs ishi 5

Курс ишнинг методологик асоси бўлиб, аввало “Соғлом авлод”, “Сиҳат-саломатлик йили”, “Ёшлар йили”, “Баркамол авлод йили” давлат дастурлари ҳамда Президентимиз Ш Мирзиёевнинг маънавий ва ижтимоий ҳаётни эркинлаштириш, маънавий-маърифий ислоҳотларни чуқурлаштириш билан боғлиқ фикр ва ғоялари ташкил қилади.
Республикамизда соғлом турмуш тарзига эътиборнинг катталигини ҳисобга олиб, кўпчилик тадқиқотчилар ўз илмий изланишларини ана шу муаммоларга бағишлаганлар. Ўзбекистон психологларининг ушбу муаммони тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиққан назарий ёндашувлари (М.Г.Давлетшин, Э.Ғ.Ғозиев, Ғ.Б.Шоумаров, В.М.Каримова, Ф.Акрамова, Ё.Нўъмонова ва бошқалар) ҳам хизмат қилди.
Курс ишнинг мақсад ва вазифалари.
Жамият тараққиётининг ҳозирги ҳолати, фан-техника тараққиёти, ишлаб-чиқариш муносабатлари, одамларнинг ўзаро мулоқот, муносабатлари доираси инсон руҳиятида ҳиссий эмоционал ўзгаришларни вужудга келтирмоқда ва булар инсон турмуш тарзига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.
Шулардан келиб чиқиб ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини муносиб топишларига ва соғлом турмуш тарзига риоя қилишларига илмий-амалий, психологик ёрдам бериш масаласи тадқиқотнинг асосий мақсади бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқот мақсадини амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгиланди:

  1. Наркотикларнинг инсон психикасига таъсирини таҳлил қилиш.

  2. Зарарли одатлар ва улардан сақланишнинг йўлларини тахлил қилиш.

  3. Ўз-ўзини тарбиялаш асосида соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш.

  4. Ёшларнинг соғлом турмуш тарзи ҳақидаги фикрларини ўрганиш.

  5. Ёшлар ҳаётида соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш усулларини ишлаб чиқиш.

  6. Олинган натижаларни тахлил қилиш, умумлаштириш ва хулосалар чиқариш.

Курс ишнинг илмий фарази. Бизнинг тахминимизча, ёшларда соғлом турмуш маданиятининг шаклланишида уларнинг ушбу жараёнга фаол ижтимоий-психологик тайёргарликлари етакчи рол ўйнаши мумкин. Бундай ижтимоий-психологик тайёргарликлар асосида ёшлар турмуш тарзининг барқарорлиги мустаҳкамланиши эҳтимол.

Download 239.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling