Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


«КЕНГ МАКОН» масьулияти чекланган жамиятида бухгалтериянинг юритилиши


Download 302.42 Kb.
bet8/11
Sana24.03.2023
Hajmi302.42 Kb.
#1291807
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Amaliyot bo\'yicha hisobot 2022

4.«КЕНГ МАКОН» масьулияти чекланган жамиятида бухгалтериянинг юритилиши.
Директорнинг бевосита иштирокида кабул килинган карорларнинг ижросини назорат килувчи бош бухгалтер хизмати хам мавжуд булиб, бош бухгалтер барча моддий ва пул воситаларини хисоб-китоб килиш ишларига рахбарлик килади. У маблагларни саклаш ва улардан тугри фойдаланишга бош директор билан баравар жавоб беради. У бош бухгалтер лавозимига тааллукли булган конун-коидаларга асосан иш олиб боради. Бу булимнинг вазифаси мехнатни, ишчиларнинг иш хакини аниклаш, мехнатни меъёрлаш, энг илгор норма ва нормативларни ишлаб чикариш хамда уларни амалда жорий этиш, иктисодий мусобакани йулга куйиш, мукофотлаш конун-коидаларини ишлаб чикиш, иш хаки фондининг ахволи, ундан максадга мувофик фойдаланиш, уни назорат килиш кабилардан иборат.
Корхонада штат бирлиги бўйича 3 та ходим ишлайди, Бош бухгалтер ва 2 та бухгалтер.
Бухгалтерлик хисобининг юритилиши бўйича асосий жавобгар шахс Бош бухгалтер бўлиб, у кундалик бухгалтерлик хисобини юритиш хисоботларни тегишли органларга тақдим килиш, кирим ва чиқим хужжатларига расмийлаштириш ва корхонанинг балансини юритиш учун масъулдир. Корхонада бухгалтерлик хисоби 1S программа тизимида юритилади.
Бухгалтер - Корхонада савдо дуконлари бўйича амалга оширилаётган кирим чиқим хужжатларини юритиш билан шугулланади. У Корхонанинг бош бухгалтерига буй синади. Асосан дуконларда сотилаётган махсулотларни тўгри расмийлаштирилиши, нахд пулларни инкосация килиниши устидан назорат килиш ва дукончилар хисоботларини текшириш билан шугулланади. Дуконлардаги махсулотларни инвентаризация килиш ва уларнинг хисобини юритиш хам ушбу бухгалтер зиммасида.
Бухгалтер- корхонада 300га якин ишчиларнинг ойлигини хисоблаш ва ойликдан солиқ ушлаш, ижтимоий тўловларни амалга ошириш бўйича масъул.
Корхонада уммий кийматда 17616871.33 минг сўмлик васосий воситалар мавжуд бўлиб уларнинг колдик қиймати 11467412 минг сўмга тенг.
Ушбу асосий воситалардан 33 та литерга тенг бино ва иншоаатлар мавжуд бўлиб асосан 3 та худудда жойлашган, Тошкентнинг Яккасарой туманида Савдо дукони биноси, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида Ишлаб чиқариш худуди ва Тошкент туманида Курилиши тугалланмаган ишлаб чиқариш бино ва иншоаатлари.
Корхонада ишчиларни ташиш учун мулжалланган 2 та автобуслар мавжуд бўлиб, 3та юк ташиш учун мўлжалланган юк автомобиллари мавжуд. Асосий воситаларнинг асосий кисмини корхонада мавжуд ишлаб чиқариш дастгохлари ташкил этади. Корхонада замонавий компьютер технологиялар ( 2Д, 3Д, 4Д,5Д ва бошқалар) ёрдамида деталларни йиғишда ва ёғочга ишлов беришга масъулият ва аниқлик билан ёндашилади. Мебелга уймакорлик ишлари хам хозирда комьютер технологияси ёрдамида амалга оширилмоқда. Махсулот тайёрлаш жараёнининг барча боскичи ёнғин ва техник хавфсизлиги меъёрларига риоя қилинган хамда сифати синчковлик билан текширилган холда бажарилади.
«КЕНГ МАКОН» масьулияти чекланган жамиятининг дебитор ва кредитор карздорликлари билан танишдим.
Корхонанинг 2021 йил 1 январ холлатидаги балансига асосан 17677.2 минг сўмлик дебитор карздорлар мавжуд, 2381897.83 минг сўмлик кредитор карздорлик мавжуд, шу жумладан етказиб берувчиларга бўлган карз 200555.71минг сум, бюджетдан карздорлик 348173.27минг сум.ойликдан карздорлик 270570.38 минг сумни ташкил этган.
Корхоналар ўртасида бўладиган, шунингдек, кредит ташкилотлари ва назорат ташкилотлари ўртасидаги ҳисоб китобларда тўловлар бўйича кечиктирилган вақт бўйича фарқланишлар келиб чиқади. Бунда корхона томонидан тўланиши лозим бўлган мажбуриятлар кредиторлик мажбуриятлари, олиниши лозим бўлган мажбуриятлар эса дебиторлик мажбуриятлар ҳисобланади. Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларига қуйидагича шарх бериш мумкин. Қарши тамонга тўланиши лозим бўлган мажбуриятлар кредиторлик мажбуриятлари, қарши тамондан олиниши лозим бўлган мажбуриятлар дебиторлик мажбуриятлари дейилади.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари ҳисоб китобларнинг доимий йўлдоши ҳисобланади. Лекин уларнинг тўлов муддатининг ошиб кетиши корхоналар молиявий аҳхволига катта таъсир ўтказади. Шу мақсадда корхоналар фаолиятини юритишда дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини тўғри бошқариш масаласига алоҳида аҳамият берилади.
Таҳлил этишнинг асосий мақсади – дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари айланиш даврини тезлаштириш асосида корхонанинг молиявий ҳолатини яхшилаш борасида чора-тадбирлар белгилашдан иборат. Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари бўйича ҳисобот, маълумотнома ҳар ойнинг 1-санасида тузилиб, тегишли ташкилотларга топширилади. Ушбу маълумотномадан корхонанинг мажбуриятлар балансини ҳам тузиш мумкин.
Таҳлил этишда корхоналарнинг муайян даврга бўлган ўзаро дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг ҳолатига, таркибига, ташкил топиш муддатларига, юзага чиқиш сабабаларига, дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларнинг оқланувчанлигига, дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари бўйича даргумон қарзларнинг юзага чиқишига баҳо берилади.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари бевосита корхона билан қарши тамон ўртасидаги ўзаро ҳисоб китобларда келиб чиқадиган мажбуриятлардир. Бу мажбуриятлар корхона билан мол етказиб берувчилар ёки харидорлар ўртасидаги муносабатларда, корхона билан банк ташкилотлар ўртасида, корхона билан солиқ органлари ўртасидаги, корхона билан ижтимоий таминот бўлимлари ва турли жамоат ташкилотлари, шунингдек, ходимлар, мулк эгалари, аксионерлар ва инвесторлар билан бўладиган муносабатларда юзага келади. Уларнинг юзага келишининг асосий сабаби ҳисоб китобларда вақтнинг ўзгарувчанлигидир. Йаъни бугун ортилган маҳсулот ҳам пули тўлангунга қадар дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлар қаторига киритилади. Бунда даромад ва харажатларнинг юзага чиқиши билан улар бўйича ҳисоб китобларнинг амалга ошиши орасида фарқланиш келиб чиқади.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг юзага келиши бўйича қуйидаги сабаб қаторларини таркиблаш мумкин:
• ўзаро ҳисоб китобларда томонларнинг тўлов лағқатига эга эмаслиги;
• товарларни ортиб жўнатиш ва сотишда ҳисоб китобларнинг замонавий
шаклларининг чекланганлиги;
• мулк ва унга эгалик қилишда масъуллик ҳиссининг юқлиги;
• ўзаро шартномавий муносабатларнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги;
• даромадларни тан олиш юзасидан корхоналар тармоқ хусусиятидан келиб
чиқилмаганлиги;
• харажатлар таркибига кирувчи иш ва хизматларни ҳисобга олишда қатъий
ҳужжатлаштириш мезонларининг йўқлиги;
• кредит ташкилотлари билан мижоз ўртасида бўладиган муносабатларда
корхоналар фаолиятини баҳолашнинг услубий асосларидаги камчиликлар;
• суғурта ташкилотлари билан корхоналар ўртасидаги муносабатларда қатъий
• давлат қонунчилик механизмининг мавжуд эмаслиги ва ҳ.к. сабабларни киритиш мумкин.
Биз юқорида белгилаган эдикки, корхонада дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларининг юзага келишининг асосий сабаби ҳисоб китобларда тўловлар муддатининг ёки санасининг турли ҳисобот даврига тушиб қолишидир. Бунда дебиторлик кредиторлик мажбуриятларининг юзага чиқишига ҳар қандай ҳолда ҳам йўл қўйилади. Агарда маҳсулотлар ортиб жўнатиш орқали сотиладиган бўлса бунда тўловлар амалга ошиш санасига қадар, агарда товарлар пулини олдиндан тўлаш асосида сотиладиган бўлса бунда ҳам товарларни жўнатиш санасига қадар мажбурият, қарз сифатида ҳисобда акс этттирилади.
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлар бўйича ҳисобот, маълумотнома ҳар ойнинг 1-санасига тузилади ва тегишли ташкилотларга топширилади.
Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари корхона баланси, йаъни ҳар чоракда тузиладиган корхона активлари, капитали ва мажбуриятлари ҳолати тўғрисидаги ҳисоботда ҳам акс эттирилади.


Download 302.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling