Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Бригада бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 302.42 Kb.
bet6/11
Sana24.03.2023
Hajmi302.42 Kb.
#1291807
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Amaliyot bo\'yicha hisobot 2022

Бригада бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  • ишнинг ҳажми ва сифати ҳамда бригада аъзолари томонидан ўз вақтида бажарилиши назоратини амалга ошириш;

  • корхона бўлинмалари, хизматларининг бошлиқлари билан яқин мулоқотда ишлаш ва уларнинг кўрсатмаларини (фармойишларини) бажариш;

  • бригаданинг ишини ташкиллаштириш (бригадани ҳар бир аъзосининг аниқ иш жойлари, бажарилаётган ишлар номенклатураси ва ҳажмини белгилаш ва ҳ.к.);

  • бригада ҳужжатларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда олиш бориш;

  • бригададаги ишни ташкиллаштирилиши;

  • топшириқларни бригада аъзоларига ўз вақтида етказиш, уларни ишлаб чиқариш зарурати ва малакаларига кўра жойлашишларини амалга ошириш;

  • бригада аъзолари томонидан топшириқларни бажариш тартиби ва муддатларига риоя қилинишини назорат қилиш;

  • бригада аъзолари томонидан ишлаб чиқариш ва меҳнат интизоми, ички тартиб қоидалар, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва жамоатчилик тартибига риоя қилишларини таъминлаш;

  • техника хавфсизлиги бўйича қоидалар бузилиши ишчиларнинг соғлиги ва ҳаётига таҳдидни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолларда, дарҳол ишлаб чиқариш бошлиғи (Д.Жабборов) ёки бошқа раҳбарга хабар берган ҳолда ишни тўхтатиб туриш;

  • ишлаб чиқариш жароҳатлари, тўхтаб туришлар, бригада аъзолари томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми бузилишлари ҳоллари ҳақида Ишлаб чиқариш бошлиғи ёки бошқа раҳбарга хабар бериш;

  • бригаданинг ёш ишчиларига асосий ва туташ касбларни эгаллашларида ёрдам бериш бўйича ишларни ташкиллаштириш, Уста - Устозликни ривожлантириш;

  • шахсий кузатувлардан ташқари, раҳбариятнинг айланиб чиқишлари натижаларини қўллаган ҳолда, бригадани ҳар бир аъзосининг бригада меҳнати умумий натижаларига қўшган меҳнат ҳиссасини эътиборга олиш;

  • бригадада иш унумдорлигини ошириш, меҳнат жараёнининг ташкиллаштирилганлигини такомиллаштириш, ресурсларнинг барча турларидан оқилона фойдаланиш бўйича чораларни тадбиқ этишда иштирок этиш;

  • тизимли равишда ўзининг ғоявий-сиёсий ва маданий даражасини ошириш, бригада аъзоларига ўз касбидан ғурурланиш ҳиссини ўргатиш, шахсий намуна орқали уларда корхонанинг мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлишни тарбиялаш;

  • бригада жамоасида тарбиявий ишларни олиб бориш, жамоадаги яхши маънавий-психологик муҳитни яратишга, ишчиларни ишдан тез бўшаб кетишини камайтиришга кўмаклашиш.

  • Бригада аъзоларининг иш жойларида намоз ўқимасликларини, номоз ўқиш жойларини яратмасликлари, турли диний оқимларга қўшилмасликларини, диний маросим кийимларида ишга келмасликларини таъминлашлари шарт;

  • Бригада аъзоларини иш вақтида телефонда гаплашишларини олдини олишлари, фақат махсус ўрнатилган жойда сигарета чакишларини таъминлашлари шарт.

Бригада бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • иш ҳажми ва бригаданинг ҳар бир ҳодими томонидан касбларини ўрнини алмаштиришини аниқлашда иштирок этиш;

  • маъмуриятга бригадага ишчиларни ишга қабул қилиш ва ундан бригада жамоасининг фикрини ҳисобга олган ҳолда чиқариш тўғрисидаги таклифларни киритиш; бригада аъзоларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тўғрисидаги таклифларни киритиш;

  • бригада жамоасининг фикрини ҳисобга олган ҳолда, маъмуриятга бригадани алоҳида ҳодимларига нисбатан уларга юкланган вазифаларни бажармаганлик, ички тартиб қоидаларини бузганликлари учун жамоатчилик таъсири ёки интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни киритиш.



  • Бригада бошлиғи қуйидагилар учун жавоб беради:

  • бригадада ишнинг ташкиллаштирилиши ва ишларнинг лозим даражадаги сифатда бажарилиши учун;

  • бригада аъзоларига топшириқларни ўз вақтида бермаганлик учун;

  • назоратнинг етарли даражада эмаслиги ва сифат кўрсаткиларининг пасайиши учун;

  • ишдаги камчиликларни тўғрилаш бўйича чораларни кўрмаганлик учун;

  • бригада аъзолари иш билан таъминланмаганлиги учун;

  • меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик, шунингдек меҳнат интизомини бузганлик учун ўз вақтида чора кўрмаганлик учун.


Download 302.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling