23
миқдорини 2030 йилга қадар ҳозирги 400 млрд. доллардан 1,25 трлн. долларга
қадар оширишлари зарур бўлади
21
.
2. Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш. Ҳозирги
вақтда ривожланган мамлакатларда ҳар куни аҳоли жон бошига 1 кг.дан 3
кг.гача қаттиқ маиший чиқиндилар ишлаб чиқарилмоқда. АҚШда ушбу
кўрсаткич ҳар 10 йилда 10%га ортиб бормоқда. Россияда эса чиқиндилар
тўпланадиган майдонлар 2 минг кв. км.дан ортиқ майдонни ташкил этади
22
.
Шу билан бир вақтда чиқиндиларни оқилона бошқариш тизимини яратиш
жиддий иқтисодий дивиденд келтириши мумкин.
Жумладан, Буюк
Британияда 2005-2010 йилларда махсус дастурлар доирасида 7 млн.
тонна
чиқинди қайта ишланган ва улардан иккиламчи марта фойдаланилган. Бу эса
6 млн. тонна иссиқхона газларини атмосферага чиқариш, 10 млн. тонна
бирламчи материаллар ва 10 млн. литр сувни тежаш имконини берди. Ушбу
соҳада 8 700 нафар ишчи ўринлари яратилган.
23
Do'stlaringiz bilan baham: