Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойиллари


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

2.2. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойиллари 
Аксарият мамлакатлар яшил иқтисодиётга ўтиш стратегиясида аниқ 
мақсад ва вазифаларни белгилаб олишади. Бу ўринда яшил иқтисодиётга 
ўтишдан мақсад нима деган савол туғилади? БМТ Европа иқтисодиёт 
қўмитаси мутахассисларининг таъкидлашича, “яшил иқтисодиётга ўтишдан 
кўзланган мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага “яшил 
инвестициялар”ни йўналтиришни рағбатлантириш ҳисобланади. Ушбу 
инвестициялар муҳим иқтисодий ресурслар ҳисобланган табиий капитал ва 
экотизимлардан нисбатан самарали усуллар ёрдамида фойдаланиш ёки уларни 
тугаб қолиши ёки деградациялашуви риски пайдо бўлганда бошқа муқобил 
ресурслар билан алмаштиришга ёрдам беради. Инвестициялар бир вақтнинг 
ўзида ижтимоий адолат учун шароит яратиши ва фуқароларга муносиб иш 
ўринларини барпо этиши зарур. Атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш, 
ресурслардан 
фойдаланиш 
самарадорлигини 
ошириш, 
ижтимоий 
интеграцияни чуқурлаштириш, иқтисодий ривожланишни яхшилаш каби 
вазифалар “яшил иқтисодиёт”нинг вазифаларига киради
39

“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш мақсади ва стратегик вазифалари муайян 
тамойилларга асосланишни тақозо этади. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш 
тамойиллари мазкур иқтисодиёт қандай бўлиши зарурлигини белгилаб 
беради. “Яшил иқтисодиёт” тамойиллари “жигарранг иқтисодиёт” 
тамойилларига нисбатан кенг қамровли бўлиб, 1972 йилда Стокгольмда 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва экология муаммоларига бағишланган 
39
 
https://www.unece.org/sustainable-development/green-economy/what-are-the-main-purpose-and-
the-related-objectives-of-green-economy.html
 


33 
халқаро конференцияда атроф-муҳитни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга 
қаратилган 26 та тамойил ишлаб чиқилди
40
.
Иқтисодий адабиётда халқаро ва миллий амалиётда 2012 йилда UNEP 
бошқарув кенгаши “Яшил иқтисодиёт” каолицияси томонидан ишлаб 
чиқилган “яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг қуйидаги тамойиллари кенг 
тарқалган (2.2.1-расм).

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling