Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


-расм. “Яшил иқтисодиёт” тамойиллари


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

2.2.1-расм. “Яшил иқтисодиёт” тамойиллари 
Барқарорлик тамойили. “Яшил иқтисодиёт” барқарорликни 
таъминлаш воситаси ҳисобланади. У барқарор ривожланиш ўрнини боса 
олмаган ҳолда, уни таъминлаш усулларидан бири саналади. “Яшил 
иқтисодиёт” соғлом атроф-муҳитга боғлиқ ва барча учун фаровонлик манбаи 
бўлиб хизмат қилади. Бундай сиёсат барқарор ривожланишнинг барча 
(экологик, ижтимоий ва иқтисодий) мақсадларини қамраб олади ва ушбу 
йўналишлар бўйича ижобий натижаларга эришиш имконини берувчи аралаш 
стратегияларн ишлаб чиқади. 
Адолатлилик тамойили. “Яшил иқтисодиёт” мамлакатлар ва авлодлар 
ўртасида тенглик, адолатни қўллаб-қувватлайди. У инсон ҳуқуқлари, маданий 
хилма-хиллик, гендер тенглигини таъминлашга кўмаклашади, билимлар
кўникмалар, тажрибалар ва ҳар бир инсоннинг ушбу соҳага қўшган ҳиссасини 
тан олади. Туб аҳолининг ер, ҳудуд ва ресурсларга бўлган ҳуқуқлари ҳурмат 
қилинади. 
40
Декларация Конференции ООН по проблемам окружающей человека среды от 16.06.1972 // Консультант 
плюс 4012.00.32 2002-2013. 
Барқарорлик
Адолатлилик
Барча учун 
фойдаланиш 
имкониятининг 
мавжудлиги
Соғлом сайёра
Иштирок этиш
Оқилона 
бошқариш ва 
шаффофликни 
таъминлаш
Мослашувчанлик
Самарадорлик ва 
етарлилик
Авлодлар 
бирдамлиги


34 
Барча учун фойдаланиш имконияти тамойили. Яшил иқтисодиёт 
барча учун фаровонлик олиб келади ва камбағаллик даражасини пасайтиради, 
барча мамлакатларда инсон тараққиётининг юқори даражасига эришиш, озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминлаш ва соғлиқни сақлаш, таълим, санитария, сув 
билан таъминлаш, энергия ва бошқа асосий хизмат турларидан фойдаланиш 
имкониятини яратишга хизмат қилади. Ушбу тамойил аёллар ҳуқуқлари ва 
имкониятларининг 
кенгайишига 
кўмаклашади. 
“Яшил 
иқтисодиёт” 
барқарорлик асосида амалга оширилса ривожланиш ҳуқуқини қўллаб-
қувватлайди. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling