Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Масъулият қоидаси ва компенсация дастурлари


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Масъулият қоидаси ва компенсация дастурлари – ишлаб 
чиқарувчиларнинг пировард фаолият натижалари (нефть ёки қазилма 
бойликлар қазиб чиқариш) туфайли етказилиши мумкин бўлган экологик 
зарарни ҳисобга олиш ёки олдини олишларини рағбатлантирувчи дастурлар 
ҳисобланади. Ушбу дастурлар атроф-муҳитга етказилаётган зарарларни 
бартараф этиш, атроф-муҳитни тиклаш ва етказилган зарарни қоплашга 
йўналтирилганлиги билан ажралиб туради. Уларнинг қўлланиш соҳалари 
ерларни ифлослантириш, атмосферага ис газларини чиқаришдан тортиб 
нефтнинг оқиб кетишигача ўзгариб туради.
Японияда энергияни тежашга йўналтирилган “Пойгалар ғолиби” 
дастури мувафаққиятли амал қилмоқда. Ушбу дастур доирасида энергия 
тежамкорлиги соҳасида ўз мажбуриятларини бажара олмаган компаниялар 
жамоатчилик муоҳакамасига олиб чиқилади ва танқидий фикрларга дучор 
бўлишади. Ўз-ўзидан ушбу компаниялар бутун мамлакат бўйлаб энергия 
тежамкорлиги мажбуриятларини бажара олмаган компания сифатида 
танилади. 
Савдо рухсатномалари. Улар давлат томонидан белгиланади
рухсатнома, сертификатлар даъвогарлар ўртасида тақсимланади ёки аукцион 
орқали сотилади. Савдо рухсатномалари атроф-муҳитни ифлослантиришнинг 
умумий даражаси шаклида белгиланиши мумкин. Жумладан, иссиқхона 
газларини атмосферага чиқариш. Иссиқхона газларини атмосферага 
чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичларидан кам натижага эришган фирмалар, ўз 
квоталарининг бир қисмини бошқаларга сотишда иқтисодий рағбатга эга 
бўлишади. Ушбу дастак компаниялар учун ўз мақсадларига эришишларида 
қиммат турувчи технологияларга нисбатан муқобил вариант сифатида 
муаммодан 
чиқишнинг 
яхши 
йўли 
ҳисобланади. 
Атроф-муҳитни 
ифлослантирмаётган фирмалар эса рухсатномаларни ушбу мақсадга арзон 
эришаётган фирмалардан сотиб олишади. Масалан, электромобил эгалари ўз 
рухсатномаларини оддий автомобил эгаларига сотишлари мумкин. Оддий 
43
 http://www.energy.or.kr/renew_eng/energy/industry/enms.aspx 


41 
автомобиллардан фойдаланувчилар ушбу рухсатномаларни сотиб олишлари 
ва ўз автомобилларидан фойдаланишда давом этишлари мумкин. Бош ғоя 
экологик мақсадларга бозор қатнашчиларини самрадорлик нуқтаи назардан 
рағбатлантириш орқали эришиш ҳисобланади.

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling