Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


-расм. Яшил иқтисодиётни бошқариш даражалари


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

1.1.1-расм. Яшил иқтисодиётни бошқариш даражалари 
“Яшил иқтисодиёт”ни назарий асослашдан кейин унинг аҳамиятини 
иқтисодий субъектлар ўртасида оммалаштириш зарурияти пайдо бўлади. 
Ушбу даражада яшил иқтисодиётнинг бош вазифаси жамиятда экологик тоза 
ишлаб чиқаришнинг зарурлиги ва аҳамияти тўғрисида дунёқарашни уйғотиш 
ҳисобланади.
“Яшил иқтисодиёт”га ўтиш назарий ва ғоявий жиҳатдан асослангандан 
кейин, унинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш ва соҳага оид тегишли 
қонунчиликни ишлаб чиқиш зарурияти пайдо бўлади. “Яшил иқтисодиёт”ни 
ривожлантиришга оид қонунчилик иқтисодиётни “яшиллаштириш”га 
кўмаклашиши билан бир вақтда барча хўжалик субъектлари манфаатларига 
мос келиши зарур.
Иқтисодий даражада “яшил иқтисодиёт”ни бошқариш жараёнларининг 
натижаларига баҳо берилади.
Яшил иқтисодиётнинг фан сифатидаги ўрганиш объектларини 
қуйидагиларга ажратиш мумкин: 
- хўжалик юритиш ва атроф-муҳит муҳит ўртасидаги ўзаро боғлиқлик; 
4
Blueprint for a Green Economy: David Pearce, Anil Markandya and Edward B. Barbier. Earthscan, London, Great 
Britain, 1989. 192 pp. 
назарий 
ғоявий 
сиёсий 
иқтисодий 
Яшил иқтисодиёт 


13 
- иқтисодий фаолият туфайли узоқ истиқболда атроф-муҳитга 
етказиладиган зарарни минималлаштириш, экологик ва ижтимоий омилларни 
қамраб олувчи иқтисодий тизимларни бошқариш усуллари
- хўжалик юритиш фаолияти ва ишлаб чиқариш соҳаларида янги 
технологияларни ишлаб чиқиш, уларни атроф-муҳитга етказиладиган 
зарарини минималлаштиришга йўналтириш тамойиллари. 
“Яшил иқтисодиёт” фанининг умумлашган объектларидан келиб чиқиб 
хулоса қилиш мумкинки, “яшил иқтисодиёт” фани учун фанлараро услубият 
хос бўлиб, унда иқтисодиёт фани бошқа фанлар билан ўзаро кесишади.
“Яшил иқтисодиёт” фанида илмий билиш усулларини танлаш ва 
тадқиқот статегиясини тузишда қуйидаги тамойиллар муҳим аҳамият касб 
этади: 
- ресурсларнинг чекланганлиги шароитида экологик омилларнинг 
бирламчи омил эканлиги
- яшил иқтисодиётни амалиётга тадбиқ этиш босқичларини турли 
(назарий, ғоявий, сиёсий ва иқтисодий) даражаларга бўлиш заруриятининг 
мавжудлиги; 
- таҳлиллар ва илмий ишланмаларнинг фанлараро характерга эгалиги. 
“Яшил иқтисодиёт” фанининг мақсади – талабаларда “яшил 
иқтисодиёт” концепцияси, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш заруриятини асослаш, 
“яшил иқтисодиёт”ни баҳолаш кўрсаткичлари ва индикаторларини таҳлил 
этиш, жаҳон амалиётида шаклланган “яшил иқтисодиёт”га ўтиш моделларини 
қиёсий ўрганиш, Ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш бўйича 
билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
“Яшил иқтисодиёт” фанининг вазифалари қуйидагилардан иборат: 
- “яшил иқтисодиёт”га оид категориялар ва тушунчалар моҳиятини очиб 
бериш; 
- барқарор ривожланишни таъминлашда “яшил иқтисодиёт”нинг тутган 
ўрнини баҳолаш; 
- “яшил иқтисодиёт” концепциясининг мақсади, тамойиллари ва амалга 
ошириш механизмини таҳлил этиш; 
- “яшил иқтисодиёт” ва “яшил ўсиш” миқёсини баҳолашнинг халқаро 
ташкилотлар томонидан тавсия этилаётган ёндашувларини қиёсий таҳлил 
этиш;
- “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнини молиялаштириш ҳолати, 
кўрсаткичлари ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш; 
- “яшил энергетика”га барқарор ривожланиш омили сифатида баҳо 
бериш;
- органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш муаммоларини ўрганиш;
- жаҳондаги экологик вазиятга баҳо бериш ва экологик сиёсатни амалга 
оширишнинг иқтисодий механизмини асослаш;

жаҳоннинг 
етакчи 
мамлакатларида 
“яшил 
иқтисодиёт”ни 
ривожлантириш, миллий дастурларини амалга ошириш борасидаги жамланган 
бой, илғор тажрибани қиёсий таҳлил қилиш; 


14 
- Ўзбекистонда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегиясининг мақсади, 
вазифалари ва ривожланиш истиқболларини ўрганиш. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling