Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


I-БОБ. “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” КУРСИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

I-БОБ. “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” КУРСИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА 
МЕТОДИ 
1.1. “Яшил иқтисодиёт” курсининг предмети ва вазифалари 
“Яшил иқтисодиёт” иқтисодий фан сифатида ХХ аср охирларида 
шаклланган бўлиб, иқтисодиётнинг табиий муҳитга боғлиқлиги, унинг 
таркибий қисми эканлиги ва табиий муҳит доирасида амал қилишини 
ўрганувчи фан ҳисобланади. Яшил иқтисодиёт концепцияси ресурсларни 
тежашга йўналтирилган иқтисодиёт, экологик иқтисодиёт, атроф-муҳит 
иқтисодиёти, яшил сиёсат, халқаро иқтисодий муносабатлар назарияси
иқтисодиётни модернизациялаш, инновацион иқтисодиёт каби иқтисодий 
фанлардаги илмий ғояларни қамраб олади.
“Яшил иқтисодиёт” фан сифатида ўз шаклланиш тарихи ва ривожланиш 
босқичларига эга. Табиий ресурсларнинг чекланганлиги, такрор ишлаб 
чиқарилмаслиги билан боғлиқ муаммолар инсониятнинг барча фаолият 
йўналишлари, жумладан, иқтисодий фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади. 
Ушбу муаммони илмий жиҳатдан ўрганиш ХХ асрнинг 60-70-йилларида 
оммалаша бошлади. Бу даврда иқтисодий адабиётда анъанавий иқтисодиёт 
тамойилларига асосланган “атроф-муҳит иқтисодиёти”, деб номланган янги 
йўналиш пайдо бўлди. Ушбу йўналиш доирасида иқтисодий фаолиятнинг 
атроф-муҳитга таъсири натижасида юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий 
оқибатларни экстернали, яъни ташқи самаралар сифатида талқин этиш 
бошланди. Унга мувофиқ экологик муаммоларни амалдаги иқтисодий 
муносабатлар доирасида ҳал этиш ва халқаро даражада умумлаштирилиши 
зарур
2
. Мисол тариқасида атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газларининг 
халқаро савдосини ташкил этиш масаласини келтириш мумкин. 
ХХ асрнинг 80-90-йилларида экологик муаммоларни тор доирада 
иқтисодий ёндашувлар орқали ҳал этишнинг муқобил варианти сифатида 
экология иқтисодиёти (ecological economics) фани пайдо бўлди ва жадал 
суръатларда ривожлана бошлади. Атроф-муҳит иқтисодиётидан фарқли ушбу 
йўналиш иқтисодиёт фанининг махсус бўлими сифатида эмас, балки илмий 
тадқиқотларнинг мустақил соҳаси сифатида талқин этилади
3
.
Иқтисодий, ижтимоий ва экологик ҳодисаларни тадқиқ этишда ягона 
услубий базани яратиш ва ушбу масалага фанлараро ёндашиш қатор 
муаммолар ва зиддиятларни келтириб чиқарди. Юқоридаги ҳолатларга 
қарамасдан экологик иқтисодиёт барқарор ривожланиш тамойиллари билан 
бевосита боғлиқлиги туфайли жамоатчилик ўртасида ва сиёсий даражада 
жадал суръатларда оммалаша бошлади.
Атроф-муҳит иқтисодиёти ва экология иқтисодиётининг ривожланиши 
асосида илгари сурилган тамойилларнинг иқтисодий сиёсатга жорий этилиши 
2
Beder, S. 2011, 'Environmental economics and ecological economics: the contribution of interdisciplinary to understanding, 
influence and effectiveness', Environmental Conservation, vol. 38, no. 2, pp. 140-150.
3
SPASH 2011. Social Ecological Economics: Understanding the Past to See the Future. The American Journal of 
Economics and Sociology. Volume70, Issue2 April 2011. https://doi.org/10.1111/j.1536-7150.2011.00777.x 


12 
натижасида “яшил иқтисодиёт” тушунчаси шакллана бошлади. Ушбу атама 
илк бор 1989 йилда Буюк Британия ҳукумати учун етакчи иқтисодчилар 
томонидан “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш режаси”, деб номланган 
ҳисоботда фойдаланилган
4
. 
Атроф-муҳит иқтисодиёти ёки экологик иқтисодиётдан фарқли равишда 
“яшил иқтисодиёт” кўпроқ амалий характерга эга ҳисобланади. “Яшил 
иқтисодиёт” илмий фан соҳаси эмас, балки устун даражада реал иқтисодий 
сиёсат, конкрет фаолият соҳалари (энергетика, иновация, қишлоқ хўжалиги ва 
б.)га тааллуқлидир. Ушбу фарқни “яшил иқтисодиёт”нинг инглизча economics 
(иқтисодий назария ёки environmental economics, ecological economics каби 
иқтисодий фанлар) эмас, балки economy (реал иқтисодий фаолият) сўзлари 
орқали ифодаланишида кузатиш мумкин. 
“Яшил иқтисодиёт” фани назарий жиҳатдан хўжалик юритиш тизимини 
“яшиллаштириш”нинг умумий стратегиясини ишлаб чиқиш ва устувор 
йўналишларини белгилаб бериш билан шуғулланади. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling