Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


,8 Ўз маблағлари  ЎзРТТЖ Тижорат банкларининг кредитлари Хорижий инвестициялар ва кредитлар 79,3


Download 3.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/201
Sana01.11.2023
Hajmi3.9 Mb.
#1736713
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   201
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

40,8
Ўз маблағлари 
ЎзРТТЖ
Тижорат банкларининг кредитлари
Хорижий инвестициялар ва кредитлар
79,3
20,7
Янги қуриладиган
Модернизацияланадиган


120 
алмаштириш ва 807,3 миллион кВт.соатдан ортиқроқ электр энергиясини 
тежаб қолиш; 

энергияни тежайдиган технологияларнинг кириб келишини 
кенгайтириш, солиқ ва божхона имтиёзлари бериш ҳисобига қайта тикланувчи 
манбалардан энергия ҳосил қилувчи ускуналарни қўллаган ҳолда энергиядан 
фойдаланишни рағбатлантириш; 

қайта тикланмайдиган углеводород ресурсларидан оқилона 
фойдаланиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатдошлигини 
ошириш, шу асосда иқтисодиёт тармоқларини ва аҳолини ёқилғи-энергетика 
ресурслари билан барқарор таъминлаб бориш; 
- қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия истеъмоли жиҳатидан 
самарадорлиги юқори технологияларни трансфер қилиш, ушбу соҳадаги 
ускуналар ва бутловчи қисмларни маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш; 
- аҳоли учун кафолатланган энергия ресурсларининг очиқлигини 
таъминлаш, жумладан, узоқ қишлоқ ҳудудларида аҳолининг ҳаёт сифатини 
яхшилаш ва уларнинг фаровонлигини ошириш. 
Шу муносабат билан ушбу дастурга қуёш ва шамол электр станцияларини 
қуриш учун тўртта инвестиция лойиҳалари киритилган бўлиб, улардан учтаси 
Самарқанд, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида ҳар бири 100 МВт қувватга 
эга бўлган қуёш стансиялари ва Навоий вилоятида 102 МВт қувватга эга 
бўлган битта шамол станциясидир. Бундан ташқари, товарларнинг импорт 
ҳажмини ва таркибини (иш ва ҳизматлар) танқидий таҳлил қилиш, импорт 
ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни 
чуқурлаштириш комиссияси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган, технологик 
ҳужжатлар билан таъминланган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, 
тадбирларни амалга ошириш учун импорт қилинаётган, рўйхат асосида чора-
тадбирлар Дастурига киритилган асбоб-ускуналар, хом-ашё ва материаллар
эҳтиёт қисмлар, 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловлари (божхона 
йиғимларидан ташқари)дан озод қилинди. 
Мамлакатимизда 
“яшил 
энергетика”ни 
ривожлантириш 
учун 
иқтисодиётнинг энергия балансида тикланадиган энергия манбалари улушини 
кескин ошириш зарур. Табиий иқлим ва географик жойлашув хусусиятларидан 
саноат, қишлоқ хўжалиги, уй-жой коммунал соҳаси, аҳоли турар жойларида келиб 
чиқиб қуёш, сув ва шамол энергиясидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш 
лозим. “Яшил энергетика”ни амалиётга жорий этишда қуйидаги иқтисодий 
механизмларни фаол қўллаш мақсадга мувофиқ: 
- тикланадиган энергия манбалари тизимига уланиш харажатларининг 
давлат томонидан қоплаш; 
- тикланадиган энергия манбалари тизимига уланиш билан боғлиқ давлат 
кафолатларини жорий қилиш; 
- тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш даражасини 
кўрсатувчи “яшил сертификатлаш” тизимини жорий қилиш; 


121 
- тикланадиган энергия манбаларига нисбатан қатъий белгиланган 
тарифларни жорий қилиш; 
- иқтисодиёт тармоқларида юқори энергия сиғимкорлигига эга бўлган 
асбоб-ускуналар ва жиҳозлар импортини квоталаш ҳамда юқори импорт 
таърифларини жорий қилиш; 
- энергия сиғимкорлиги паст бўлган мавжуд қувватдаги асбоб-ускуналар 
ва жиҳозлар учун кредитлаш тизимини жорий қилиш; 
- юридик ва жисмоний шахсларнинг энергияни тежаш ва энергия 
самарадорлиги бўйича кўникма ва малакаларини шакллантириш. 

Download 3.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling