Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т


Тупроқ кимёси ўрганилишининг Россиядаги ривожланиш даври


Download 1.71 Mb.
bet2/62
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1524932
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.

Тупроқ кимёси ўрганилишининг Россиядаги ривожланиш даври


XVIII асрда Россияда тупроқ хусусиятларини ўрганишда А.Т.Болотов, В.Н.Татишев, А.Н.Радишев ва бошқаларнинг асарлари алоҳида аҳамият касб этади. Бу даврда айниқса М.В.Ломоносов хизматлари катта бўлди. Олим илмий адабиётга “қора тупроқ” атамасини киритди. У бу атамадан нафақат тупроқнинг мухсус гуруҳини ажратиш учун, балки чириндининг синоними тариқасида ҳам фойдаланди. Ломоносов чиринди ҳосил бўлиш шароитини тушунтирди. У органик моддалар билан бир қаторда тупроқларда тўпланган тузларни ҳам тупроқ унумдорлигидаги ролини кўрсатди.


1755 йил Москва университети иш бошлаган бўлса, 1770 йилда “Уйларда қишлоқ хўжалиги” курси ташкил бўлди. Курсни Афонин ўқиб, у тупроқлар кимёвий хоссаларига диққат эътиборини кучайтирди.
Афонин фикрича чиринди ўтлар, ўсимликлар, сув, атмосфера ҳавоси, тупроқ таркибидаги тирик организмларнинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлади.
У қора тупроқлар таснифи билан шуғулланиб, бу тупроқларнинг нордон гуруҳини ажратди. Торф кучли, яхши ўғит бўлади деб ҳам тушунтирди.
1825 йили Москва университети профессори М.Г.Павлов ўзини “Деҳқончилик кимёси”, “Қишлоқ хўжалиги курси” асарларини ёзди.
Гумусни чуқурроқ ўрганиш москвалик кимёгар Р.Герман қаламига мансуб. У ўзининг изланишларида Берцелиус ва Мульдерлардан ҳам илгарилаб кетди. Германнинг фикрича, гумус моддаларни ўрганишда уларни 1950С қуритиш бундай бирикмаларни дестуркцияланишига олиб келади. Шуни назарда тутган ҳолда температурани 1000С га тушуришни тавсия қилди.
Қора тупроқлар гумусини ўрганишда эса унинг ўзи сувли сурумдан фойланди ва натрий карбонат билан ишлади. Эримай қолган қолдиқдан углеродни аниқлади.
Герман ўзининг назарий хулосаларида гумуснинг хилма-хил бўлишини исботлади. Унинг ишлари амалётга яқин. Олим ҳайдалган ерлар унумдорлигининг пасайиши сабабларини қуруқ ерга нисбатан гумус миқдорини 17-15% камайиб кетишидан эканлигини кўрсатиб ўтди.
Ҳозирги кунда бундай маълумотларни бўз тупроқлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Қўриқ бўз тупроқлар ўзлаштирилганда дастлабки 8-10 йил давомида гумус миқдори камаяди, кейинчалик эса шароитга қараб бу кўрсаткич стабиллашади ва ўсади.
XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб Москва университетининг қишлоқ хўжалиги асослари кафедраси агрономик кимё кафедрасига ўзгартирилди. Кейинчалик кимёгарлар тез-тез тупроқларни таснифи ва генезисига мурожат қиладиган бўлди. Бу даврда тупроқшунослик фанининг асосчиси В.В.Дукучаев томонидан тупроқларнинг генезиси, географик тарқалиши қонуниятлари ва улардан тўғри фойдаланиш йўллари асосланди. Бу даврдаги Дукучаев асарларида қора тупроқларнинг кимёвий таркиби ва гумуси тўғрисидаги маълумотларни кўрамиз. Унда асосан органик моддалар билан бир қаторда К20, Na20, Mg0, Mn203, Fe203, Al203, C02, N2, P205, S03 лар келтирилган. Ош тузи ва оҳакка ҳам баҳо берилган.
Петербург академияси аъзоси Д.И.Менделеев раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги масалаларига қизиқиш ҳам шу даврга тўғри келади. У шу билан бирга Докучаев томонидан таклиф этилган мустақил тупроқшунослик кафедрасини очиш тарафдорларидан бири эди. Докучаев қатор химиявий элементлар шаклларини ва бирикмаларини фарқлади, гумификация жараёнини биоиқлимий шароит билан боғлади. Гумус ҳосил бўлиш қонуниятларининг тупроқ генезисини билишга яқинлаштириб, икки ғояни илгари сурди. Булар:
1. Ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва биомассасининг ҳосил бўлиши бу гумификация учун шароит.
2. Органик моддаларнинг парчаланиш шароити ва тупроқда гумус ҳосил бўлиши демакдир.
Бу қоидалар қумлардаги ва қора тупроқлардаги тажрибалар асосида яхши тушунтирилган.
Россиянинг шимолий қисмидаги қора ва бошқа тупроқларнинг кам гумуслилиги қуйидаги сабаблар билан тушунтирилади:
температуранинг пастлиги, намнинг кўплиги, кислороднинг етишмаслиги, ўсимликлар қолдиғининг камлиги ва бошқалар.
Бундай шароитда чириш қора тупроқ зонасидаги чиришдан кескин фарқ қилади. Докучаев ишларига таянган ҳолда кислород етишмаса ботқоқ гази ва эркин азот, агар чириш учун шароит бўлса, унда карбонат кислота, нитратлар, аммиак ҳосил бўлади, деган хулосаларга келиш қийин эмас.
Докучаевни гумус тўғрисидаги фикрлари илм-фанда катта аҳамиятга молик бўлиб, у ҳозиргача ўз кучини йўқотмаган.
Докучаев кимёвий анализ учун тупроқ намуналарини олишнинг аниқ йўлларини ишлаб чиқди.
Қора тупроқларнинг географик тарқалиш қонуниятларини ўргана туриб уни бир хилда эмаслигини, рельеф функциясига боғлиқлигини исботлади. У тупроқ намунасини олишга катта эътибор бериб шундай деди: кўплаб анализ қилиш мумкин, яхши-яхши образлар, назариялар яратиш мумкин, лекин олинган тупроқ намунаси аниқ қора тупроқ бўлмаса бу фикр ва мулоҳазалар бефойда бўлади. Ҳозирда ҳам бу фикрни нақадар чуқурлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.



Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling