Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Ўзбекистонда тупроқ кимёси ўрганилишининг
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
Ўзбекистонда тупроқ кимёси ўрганилишинингривожланиш тарихи Мамлакатимизда бу фаннинг ривожланиш тарихи Ўзбекистон Миллий университети ва ЎзФА Тупроқшунослик илмий тадқиқот институтининг ташкил топиши билан чамбарчас боғлиқдир. М.И.Братчева (1942) томонидан Фарғона ва Зарафшон водийлари тупроқларининг сингдириш сиғими ва сингдирилган катионларни ўрганиб унда кальций ва магнийларнинг миқдори сингдириш сиғимига нисбатан 70-80% эканлиги исбот қилинган. М.И.Братчева, Н.Т.Муровьева, Н.Ф.Алексеенколар Қашқадарёнинг айрим ҳудудлари тупроқларидаги оксидланиш ва қайтарилиш жараёнини ўргандилар. Шунга ўхшаш ишлар Я.Носиров томонидан шоликор ерларда бажарилди. Л.Н.Толстова ҳар хил ёшдаги лёсслар устида ҳосил бўлган бўз тупроқларда калийни ўрганиб Мирзачўл лёсслари устида ҳосил бўлган тупроқларда Тошкент лёсслари устида ҳосил бўлган бўз тупроқларга нисбатан калийнинг миқдори кўплигини аниқлади. Кейинчалик Н.Л.Эглинская карбонатли тупроқларда ҳаракатчан фосфорни аниқлаш учун энг қулай усул бу Б.Н.Мачигин усули эканлигини исботлади. 1976 йилдан бошлаб мамлакатда бўз тупроқлар ва чўл минтақаларида тарқалган ўтлоқи тупроқларнинг кимёвий таркибини ўрганиш авж олди. Бу ишда В.Валиев, С.Содиқов, С.П.Баканова, Н.Л.Зглинская, М.Асқарова, Л.Н.Толстова, Д.Д.Умарова, П.Н.Беседин, Г.Юлдашев, В.Исоқов ва бошқалар қатнашадилар. Х.Т.Рисқиева томонидан эса тупроқдаги азот шаклларининг ўзгаришини тупроқ генезиси, ўзлаштирилганлик даври ва бошқаларга боғлиқлиги ўрганилди. Ж.Сатторов, Т.Пирахунов, И.Ниязалиев, П.Протасов ва бошқалар томонидан озуқа элиментларидан самарали фойдаланишнинг назарий ва амалий томонлари ҳар хил тупроқлар ва ўсимлик навлари учун ишланди. Айни шу вақтларда (1970 йилларда) карбонатли тупроқларда ўзлаштириладиган микроэлементларни аниқлаш йўллари ва усуллари Е.К.Круглова томонидан амалга оширилди. Кейинчалик бу соҳани ривожлантиришга М.Алиева, Т.Тўраев, Б.Исаков, А.Мухамеджанова ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар. Текислик ва тоғли ўлкаларнинг тупроқларида, бўз тупроқлар ҳамда чўл минтақалари тупроқларида гумуснинг ҳосил бўлиши, заҳираси, таркибий ва гуруҳли таркиб қисмлари Д.Г.Маҳмудова, П.Беседин, Д.Д.Умарова, З.Зиямуҳамедов, М.Тошқўзиев ва бошқалар томонидан ўрганилди. Тупроқларнинг физик-кимёвий хоссалари, уларнинг минерологик таркибини ўрганиш бобида С.Н.Рижов, П.Н.Беседин (1938), Д.Р.Исматов (1962, 1970) ва бошқаларнинг ҳиссалари катта ҳисобланади. ЎзМУда академик С.Н.Рижов раҳбарлигида Н.Н.Асланов, М.Тошқўзиевлар томонидан (1969, 1973) бўз тупроқларнинг механик фракциялари ажратилди ва уларнинг таркибий қисмлари ўрганилди. Ҳ.Т.Турсунов (1972) Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида тарқалган тупроқларнинг минерологик таркибини ўрганиб бу майдонда иккиламчи гидрослюдалар, хлоритлар, каолинит, монтмориллонитларнинг аккумуляцияланишини аниқлади. Ҳозирги кунда юқорида номлари келтирилган олимлар билан бир қаторда тупроқ кимёсининг тадрижий ривожланишни ўрганишда ўз ҳиссаларини қўшаётган олимлар кўп бўлиб, улардан Р.Қўзиев, Ж.Сатторов, Л.Турсунов, А.Эргашов, З.Зиямуҳамедов, М.Тошқўзиев, Д.Маҳмудова, С.Абдуллаев, Д.Раҳимова, Т.Абдраҳмоновларни алоҳида таъкидлаш лозим. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling