Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юлдашев г., Абдрахманов т
Индивидуал табиатга эга бўлган органик моддалар
Download 1.71 Mb.
|
Ғ.Юлдашев, Т.Абдрахманов ТУПРОҚ КИМЁСИ. Университет. 2005.
Индивидуал табиатга эга бўлган органик моддалар
Ихтиёрий олинган қўриқ ва ҳайдалган ерлар у ёки бу миқдорда олий ўсимликлар ёки организмлар, тубан организмларга ва уларнинг қолдиқларига эга. Улар ўз навбатида турли-туман туркумларга эга бўлиб, ўзларининг ҳаёт фаолияти ва ўлганидан сўнг хилма-хил моддаларни вужудга келтиради. Ана шулардан конденсация ва полеконденсация натижасида гумус ҳосил бўлади. Бу жараёнда тирик, яъни яшаётган ўсимликларнинг органик моддаси (илдиз, тана) ҳайвонлар, ҳашоротлар, замбуруғлар, микроорганизмлар ва бошқаларнинг қолдиқларини ажратиш маъқул бўлади, яъни алоҳида-алоҳида ажрата билиш керак. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, органик моддалар ичида гумусга энг яқин оқсиллар, яъни оқсил таркиби билан гумус таркиби, айниқса углерод, водород миқдорлари ўзаро яқин туради. Углеводлар барча ўсимликларнинг тўқималарида учрайди. Булар тўқиманинг 10-50% ини ташкил қилади. Углеводларнинг асосий қисмини одатда клечатка, крахмал, ҳар хил қанд моддалари ташкил қилади ва микроорганизмлар учун муҳим энергия манбаи, гумус учун эса таркибий қисм бўлиб хизмат қилади. Углеводларнинг номояндалари моносахаридлар, пентозлар, гексозлар, глюкозалар, фруктоза ( С6Н12О6), дисахаридлар, яъни С12Н22О11 мальтоза, полисахаридлар, крахмал (С6Н10О5)n, гликоген, целлюлоза (С6Н10О5)П ва бошқалар бўлиб булар одатда фотосинтез жараёнида ҳосил бўлади. Ёғлар углеводлардан кўпроқ энергия заҳирасига эга бўлиб, ўсимлик тўқимасида 1-3 дан 20-30% гача бўлади, айниқса уруғда, мевада кўп бўлади. Ёғлар гидролизи натижасида мураккаб органик кислота олеин ва стеарин ҳамда глецирин ҳосил бўлади. Лигнин. Мураккаб таркибли қаттиқ, яъни мустаҳкам, парчаланиши қийин бўлган органик модда. Ўсимликлар тўқимасида 10-30% миқдорида учрайди. Лигнин учун метоксил (-О-СН3) гуруҳи характерли. Лигнин ароматик тузилишга эга. Лигнинни парчаланиши қийинлигини ҳисобга олиб, кўпчилик олимлар гумус негизи лигниндан иборат дейишади. Бундай гипотеза, яъни лигниндан гумус ҳосил бўлиши назарияси Фляйг томонидан ишлаб чиқилган. Восклар, яъни тўйинмаган карбон кислоталарининг эфирлари. Смолалар-100 дан ортиқ ароматик характерга эга бўлган бирикмалар аралашмаси. Ҳар-хил тупроқларда воск ва смолалар 2-14% гача органик моддалар миқдорини ташкил қилади. Органик кислоталар. Тупроқда кўпчилик қуйи молекуляр оғирликка эга бўлган кислоталар чумоли (НСООН), оксалат (НСООН)2 ёки С2Н4О2 сирка (СН 3СООН) ва бошқалар мавжуд. Булардан ташқари, ресинтез натижасида окси-карбон кислоталар ҳам ( ферул, ванилин, кумар) ҳосил бўлади. Ошловчи моддалар кўп атомли феноллар ҳосилалари бўлиб, ўсимликларда 5-25% атрофида мавжуд. Дарахт ўсимликлар пўстида кўпроқ. Гумус ҳосил бўлишида буларга катта роль ажратилади. Кул моддалар. Кул моддалар ўсимликлар таркибида 2-3% дан 50-52% гача бўлади. Энг кўп кул галофитларда бўлиб, 60 дан ортиқ элементга эга. Буларнинг ҳаммаси гумус учун манба ҳисобланади. 17-маъруза Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling