2020 йил 27 январь куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси ўқитувчиси Н.Мамадалиева “Яшасин ёшлик, йўқолсин гиёҳвандлик!” шиори остида мактабгача таълим йўналиши талабалари билан давра суҳбати ўтказди. Унда “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида сўз борди. Факультет декани З.Азимова сўзга чиқди: “Бугунги кунда ёшлар орасида энг кўп тарқалган иллатлардан бири-гиёҳвандлик эканлиги. Бу захри қотил сабаб минглаб ота-оналар фарзанд доғида қолаётгани, кўплаб навқирон ёшлар эса унинг чангалига илиниб халок бўлаётгани жуда ачинарли ҳолат”лиги ҳақида айтиб ўтди.
2020 йил 13 февраль куни Мактабгача таълим методикаси кафедраси профессор–ўқитувчилари ва Мактабгача таълим йўналиши талабалари, Ёшлар Иттифоқи АДУ бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда кафедра профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида “Тинчлик – энг олий неъмат” ва “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” каби мавзуларда давра суҳбати ва маърифий учрашувлар ўтказилди. Мактабгача таълим методикаси кафедраси катта ўқитувчилари З.Мадумарова,М.Таирова,Т.Казиевалар Андижон вилоят ХТХҚТМОХМ нинг биология йўналиши тингловчилари иштирокида “Гиёҳвандлик – умр заволи” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида баркамол авлодни тарбиялашда соғлом турмуш тарзини шакллантириш муҳим эканлиги таъкидланди. Шунингдек, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ва уни олдини олиш масалалари кўриб ўтилди.
2020-йил 25 февраль куни Андижон давлат университети Мактабгача таълим факултети 1- босқич 103- гуруҳ мураббийси Д.Абдуллажонованинг гуруҳ талабалари билан "Регистон майдонига сайр" мавзусида режа асосидаги ташриф буюрдилар.
VIII. МИЛЛИЙ БАЙРАМЛАР, ТАРИХИЙ САНАЛАР ВА БУЮК АЖДОДЛАР ТАВАЛЛУДИНИ НИШОНЛАШ
2020 йил 6 январъ куни мактабгача таълим методикаси кафедраси катта ўқитувчиси З.Мадумарова Ўзбекистон халқ ёзувчиси ХХ аср ўзбек адабиёти тараққиётига муҳим ҳисса қўшган адиб Ўлмас Умарбеков ҳаёти ва ижоди ҳақида 3 босқич талабалари билан давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбати давомида адибнинг “Бобоёнғоқ”, “Юлдузлар”, “Менга ишонмайсизми?”, “Қиёмат қарз”, “Уруш фарзанди” каби бир қатор асарлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |