40. Жаҳондаги энг йирик шаҳарларни аҳолиси сони камайиб бориши
тартиби билан жуфтланг
Шаҳарлар
Рақамлар
Токио
Нью-Йорк
Каликут
Мехико
Сан-Паулу
Жавоби:
Шаҳарлар
Рақамлар
Токио
1
Нью-Йорк
5
Каликут
4
Мехико
2
Сан-Паулу
3
2.3. Глоссарий
Аҳоли – маълум ҳудудда яшайдиган кишилар гуруҳи тушунилади. Шу
боисдан илмий – географик тадқиқотларда аҳоли ва аҳоли пунктларини
атроф муҳит ва хўжалик билан бевосита боғлиқ ҳолда тадқиқ этишади.
50
Аҳоли географияси – аҳолининг таркиби, динамикаси ва
жойлашувидаги регионал тафовутларни ва бу тафовутларни вужудга
келтирадиган омилларни, аҳоли ва аҳоли пунктларининг ҳудудий
тизимларини ҳамда уларнинг ривожланиш қонуниятларини ўрганади.
Агломерация, аҳоли пунктлари агломерацияси – аҳоли пунктлари,
асосан шаҳарлар, шунингдек, қишлоқларнинг интенсив хўжалик меҳнат ва
маданий-маиший ҳамда рекрацион алоқалар билан боғланиб, ягона бирликни
ташкил қилган компакт ҳудудли гуруҳи.
Аҳоли зичлиги-муайян ҳудудда аҳолининг жойлашув даражаси.
Мамлакат ёки бирор ҳудуд (вилоят, туман) аҳоли сонини шу ҳудуд ер
майдонига (одатда 1 км. га) тақсимлаш билан ҳисоблаб чиқарилади.
Антропология (грек тилидан – антропос – “инсон”) инсон
организмининг эволюсияси ва ундаги жисмоний ўзгаришларнинг келиб чиқиш
қонуниятлари, шунингдек ирқларнинг вужудга келиши ва географик
тарқалишини ўрганиб, у аҳоли географияси билан биргаликда аҳоли меҳнат
фаолияти турмуш шароити ва маданиятидаги ҳудудий хусусиятларни
оърганади.
Агломерация – аҳоли пунктларнинг бир-бирларига қўшилиб кетиб,
улкан шаҳар, ягона иқтисодий ҳудуд ҳосил қилиши. Агломерацияларда аҳоли
зич ўрнашган, хилма-хил ишлаб чиқариш тармоқлари, хусусан саноат
корхоналари, илмий ва ўқув муассасалари тўпланган бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: |