Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин мухаммад бобур номидаги
Download 55 Kb.
|
Aсоснома Мирзаахмедов
- Bu sahifa navigatsiya:
- АСОСНОМАСИ ЎТА МУҲИМ ОБЪЕКТЛАР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ГРАФО-АНАЛИТИК ХИСОБЛАШНИНГ АЛГОРИТМЛАРИ ВА ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ
- Андижон – 2021 ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФНОМАСИ Мавзунинг долзарблиги.
- Тадқиқот объекти
- МАВЗУ: ЎТА МУҲИМ ОБъЕКТЛАР ЭЛЕКТР ТАъМИНОТИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ГРАФО-АНАЛИТИК ХИСОБЛАШНИНГ АЛГОРИТМЛАРИ ВА ДАСТУРИЙ ТАъМИНОТИ КИРИШ
- II БОБ. ОБЪЕКТЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ТАъМИНОТИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ХИСОБЛАШНИНГ ГРАФО−АНАЛИТИК УСУЛИ
- III БОБ. ЎТА МУҲИМ ОБЪЕКТЛАР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ХИСОБЛАШНИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
- ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЗАҲИРИДДИН МУХАММАД БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ МИРЗААМЕДОВ МУХАММАДБОБУР КАРИМБЕРДИЕВИЧНИНГ Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PHD) илмий даражасини олиш учун танлаган илмий-тадқиқот мавзусининг АСОСНОМАСИ ЎТА МУҲИМ ОБЪЕКТЛАР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ГРАФО-АНАЛИТИК ХИСОБЛАШНИНГ АЛГОРИТМЛАРИ ВА ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ
Андижон – 2021 ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФНОМАСИ Мавзунинг долзарблиги. Ҳар бир давлат ўз ривожланиш йўлини илм-фансиз тасаввур эта олмайди. Ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган барча соҳаларда замонавий технологиялар қўлланилмоқда. Қайси бир жабҳани олмайлик қулайлик, ошкоралик ва тезкорлик, технологиялари янгиланишларнинг муҳим омилига айланиб бормоқда. Шу боис юртимизда иқтисодий барқарорлик, ижтимоий фаровонликни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш учун барча соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Замонавий тизимлар кўп сонли элементлар, мураккаб муносабатлар билан тавсифланади. Бундай тизимларнинг функционал мақсади хилма-хилдир. Баъзи тизимлар муҳим, баъзилари ўта муҳим вазифаларни бажариш учун мўлжалланган бўлиши мумкин. Мураккаб тузилишга ва кўп сонли элементларга эга бўлган бундай йирик тизимларни ишлаб чиқишда лойиҳалаш босқичида ишлаб чиқилган тизимларнинг сифатини таҳлил қилиш алоҳида аҳамиятга эга. Бу олдиндан мумкин бўлган лойиҳа хатоларининг олдини олади.. Мамлакатимизнинг автоматлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати электр ресурслари,технологиялари ва электр таъминот тизимларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда миллий электр тизимини яратишга қаратилган. Ресурс ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш даражасининг пастлиги, тегишли инфратузилмани янгилаш суръатларининг сустлиги технологик йўқотишларнинг ошишига ва электр энергиясини етказиб беришда, айниқса жойларда мунтазам узилишларга олиб келмоқда. Турли махсулот ва тизимлар орқали ишлаб чиқарилаётган энергияларни исрофсиз, иқлимга зарарсиз ҳолатларда аҳоли ва турли обектларга етказиб бериш учун турли тузилмалар ишлаб чиқилган. Тузилмаларни барчасини хам юқори самарадорликда фаолият олиб боряпти деб бўлмайди. Бу ўз навбатида ишлаб чиқилган энергияни тармоқлар орқали узатилишини оддий структуралардан мураккаб структурага ўтказишни талаб этади. Деярли барча электр стансиялар замонавий технологиялар билан таъминланганлигини ҳисобга олган холда электр энергияни оптимал узатилиш алгортимларини ишлаб чиқиш ва мураккаб структураларни тузиш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Мураккаб тармоқ структуралари электр энергияни ишончли холда кам сарф харажат қилиб етиб келишини таъминлайди. Тадқиқот мақсади: Cтруктуравий жиҳатдан мураккаб тизимлар кўрсаткичларини таҳлил қилиш масаласини кўриб чиқиш, уларнинг тузилиши тармоқ графиги кўринишида ифодалаш. Мураккаб тузилишга эга тизимни такрорий шаклга келтириш масалаларини хал қилиш. Тармоқлардаги электр энергия ишончлилигини таъминлаш алгоритмларини ишлаб чиқиш. Тармоқдаги узилиш муаммоларни бартараф этиш ва аниқлашга мўлжалланга дастурий маҳсулот яратиш. Тадқиқот объекти: Электр тармоқ тизимлари ва тузилмалари. Тадқиқот предмети: Графо-аналитик усуллар, мураккаб тармоқ структуралари. Тадқиқот илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: мураккаб структуранинг график кўринишда ифодаланиши электр тармоқ тузилмалари ишончлилигини таъминлаш алгоритимини тузиш электр энергия тармоқларини ишончлилигини таъминлашнинг графо-аналитик усулда хисоблашнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш МАВЗУ: ЎТА МУҲИМ ОБъЕКТЛАР ЭЛЕКТР ТАъМИНОТИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ГРАФО-АНАЛИТИК ХИСОБЛАШНИНГ АЛГОРИТМЛАРИ ВА ДАСТУРИЙ ТАъМИНОТИ КИРИШ I БОБ. МУРАКАБ ТИЗИМЛИ ТУЗИЛМАЛАРНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ АНИКЛАШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАХЛИЛИ Замонавий мухим объектлар тузилмаларининг мураккаблашиш сабаблари. Мураккаб тузилмали объектларнинг ишончлилик курсатгичини хисоблашнинг мавжуд усуллари. Аналитик усуллар ва уларнинг аниклик даражаси. Графо-аналитик усуллар тахлили. Биринчи боб бўйича хулоса II БОБ. ОБЪЕКТЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ТАъМИНОТИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ХИСОБЛАШНИНГ ГРАФО−АНАЛИТИК УСУЛИ 2.1. Мавжуд электр тармокларининг тузилмалари. 2.2. Электр тармоғи тузилмасини структуравий ўзгартириш билан тузилмада кетма-кетликни хосил қилиш усули. 2.3. Ишончлилик даражасини хисоблаш усули. Мисоллар келтириш. Иккинчи боб бўйича хулоса III БОБ. ЎТА МУҲИМ ОБЪЕКТЛАР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ХИСОБЛАШНИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ 3.1. Таклиф килинган усул ёрдамида мураккаб тузилмали объектлар ишончлилигини хисоблаш компьютер алгоритми. 3.2. Тажриба-синов ишларини ташкил этиш 3.3. Тажриба-синов ишлари натижалари ва таҳлили Учинчи боб бўйича хулоса ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ИЛОВА Download 55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling