Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти
Download 41.12 Kb.
|
1 2
Bog'liqИш режа
- Bu sahifa navigatsiya:
- USMLE” кафедраси «Тасдиқлайман»
- Кафедра мудири: Жунайд А.Ш Ўқитувчининг шахсий иш режасини тўлдириш буйича тавсиялар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ФАРҒОНА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ “USMLE” кафедраси «Тасдиқлайман» Даволаш иши факультети декани ______т.ф.н, доцент М.Расулова 2023 йил «___» ПРОФЕССОР - ЎҚИТУВЧИНИНГ ШАХСИЙ ИШ РЕЖАСИ 2023-2024 йй Ўқитувчи-стажёр Тузувчи: Абдурахмонов. Н Кафедра мудири: Жунайд А.Ш Ўқитувчининг шахсий иш режасини тўлдириш буйича тавсиялар Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаси Ўзбекистан Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 20-2018-сон буйруғи (Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3076), Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва «устоз-шогирд» ишларини белгилаш қоидалари асосида тузилади; ОТМ профессор-ўқитувчилари таркиби меҳнатини нормаллаштириш хар ўқув йили учун профессор-ўқитувчилар ва кафедра мудири томонидан тузиладиган ҳамда проректорлар билан келишилган ҳолда ўқув ишлари бўйича проректор (факультет декани) томонидан тасдиқланадиган ўқув йили буйича шахсий иш режаларига асосланади; Ўқув йили давомида бажарилган қўшимча иш турлари профессор- ўқитувчиларнинг йиллик шахсий иш режаларига киритиб борилиши мумкин. Профессор-ўқитувчиларнинг шахсий иш режаси таркибига киритиладиган ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” ишлари: тўлиқ штатда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар учун профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига қўйилган малака талаблари асосида; тўлиқ штатда бўлмаган ва ўриндош сифатида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар учун уларнинг ставкаларига мувофиқ тарзда профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига куйилган малака талаблари асосида; шунингдек, меҳнатга хак тўлашнинг соатбай шартлари асосида фаолият курсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси ушбу қоидаларга мувофик шакллантирилади. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили буйича шахсий иш режасини бажарилиши мунтазам равишда кафедра мудири, ҳар семестр якунида факультет декани, декан уринбосарлари, факультет тузилмаси булмаган ОТМда ўқув булими ва тегишли йуналишлар буйича проректорлар томонидан назорат килиб борилади. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув йили буйича шахсий иш режасига киритилган, унинг асосий кисми булган ўқув юкламасининг соатлардаги ҳажми ОТМ профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вакт меъёрларида белгиланган иш турларидан келиб чикиб, профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларига куйилган малака талаблари асосида ҳисобланади. Профессор-ўқитувчиларнинг эгаллаб турган лавозимлари буйича ўқув юкламаси ҳажми факультет декани (кафедра мудири)нинг таклифига мувофик ОТМ Кенгаши томонидан тасдикланади. Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасинннг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон карори билан тасдикланган Ижодий таътиллар бериш тартиби ҳамда бошка норматив-хукукий ҳужжатларда назарда тутилган нормаларга мувофик олиб борилаётган илмий-методик ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш максадида профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ишлари юкламаси ҳажми кафедра йетилишининг таклифига асосан ОТМ кенгашининг карори билан узгартирилиши мумкин. Бунда профессор-ўқитувчиларнинг тегишли ўқув юкламасининг муайян кисми кафедранинг бошка профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламасига кушимча равишда таксимланади. Маъруза машгулотлари илмий унвон ва илмий даражага эта булган профессор-ўқитувчилар томонидан утказилади. Зарур ҳолларда (маъруза машғулотлари ҳажми кўп булганда ёки профессор, доцент ва катта ўқитувчилар етарли булмаганда) ОТМ Кенгашининг карорига асосан камида 3 йиллик илмий-педагогик иш стажига эга булган, бирок илмий унвон ва илмий даражаси булмаган ўқитувчиларга бир ўқув йилида 250 соатгача хажмда маъруза машғулотларини ўтишга рухсат берилади. Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув (маъруза, амалий, семинар ва лаборатория) соатлари ҳажми 400 соатдан кам булмаслиги тавсия этилади. Download 41.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling