Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
137 ilmij tadqiqot asoslari
Тақризчилар: т.ф.н., доцент М.И.Ибрагимов т.ф.н., доцент М.А.Таджиев © Тошкент ирригация ва мелиорация инстиути, 2008 йил. 3 КИРИШ Фан бизни қуршаб турган дунё тўғрисида объектив аниқ билимларни ишлаб чиқиш бўйича самарали инсон фаолиятининг алоҳида соҳаси ҳисобланади. Бу соҳа мазкур ижодни таъминловчи, мунтазам ривожланиб борувчи билимлар тизимини, инсонлар ва муассасаларнинг илмий ижоддарини ўз ичига олади. Фан ва техниканинг бир-бири боғлиқ ривожланиш жараёни инсонга моддий ва маънавий бойликларни олиш учун атроф муҳитга таъсир этишга имкон беради. Зеро бу таъсир ҳозирги вақтда ҳам, истиқболда ҳам атроф муҳитга зарар келтирмаслиги лозим. Илмий ижод натижаларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш меҳнат самарадорлигининг ошишида, маҳсулот таннархининг арзонлашишида, унинг сифати ва рақобатбардошлиги ўсишида, эксплуатация кўрсаткичларининг яхшиланишида ва ҳ.к. ларда акс этади. Фан – фан-техника тараққиётининг пойдевори. Илмий муваффақиятлар бевосита олий мактаб ривожига ўз таъсирини кўрсатади. Фан талабаларнинг билимларига, уларнинг ижоди ривожланиши- га, тегишли фаолият соҳасида оқилона ечимларни топа билиш иқтидорига янги ўсиб бораётган талабларни қўяди. Мутахассисдан ҳам эски, ҳам аввало мутлақо янги вазифаларни қўйиш ва илмий асосда ҳал эта билишликни талаб қилади. Ўқув қўлланмасидаги олти бобда илмий ижод, назарий ва экспериментал тадқиқотлар методологияси асосий таърифлари ва тушунчалари, шунингдек илмий тадқиқотларни расмийлаштириш, улар иқтисодий самарадорлиги ва жорий этилиши ҳисоб-китоблари хусусидаги масалалар кўриб чиқилади. «Илмий ижод методологияси» ўқув қўлланмаси магистратура ҳамда фундаментал фанлар: муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари; қишлоқ хўжалиги, хизмат соҳалари талабаларига мўлжалланган. \ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling