2
УДК 001:331.102.312;001.891;62.001.85(075)
Рахматов А.Д., Юнусов Р.Ф. Илмий тадқиқот асослари.-
Т.: ТИМИ, 2008.- 210 б.
Илмий тадқиқотлар асосий тушунчаси, таърифи, усуллари ва босқичлари;
изланиш
методикаси, илмий-техникавий ахборотларни ўрганиш ва таҳлил
қилиш ҳақида сўз боради. Илмий тадқиқотдаги
математик моделлаштириш
асослари, тадқиқот ва системалар
турли объектларни моделлари,
шунингдек
экспериментни режалаштириш йўли билан математик моделлаштириш кўриб
чиқилади. Ҳисоблаш эксперименти билан биргаликда экспериментал тадқи-
қотлар ўтказиш
методологияси, эксперимент натижаларини ишлаб чиқиш ва
таҳлил усуллари ҳамда эмпирик тенгламаларни танлаш усули келтирилади.
Илмий тадқиқот ишларининг натижаларини расмийлаштириш бўйича ва
уларни тадбир этиш ҳамда иқтисодий самарасини ҳисоб-китоб қилиш
хусусида тавсиялар берилади.
Таълимнинг барча соҳасидаги
талабалар, магистрлар учун мўлжаллан-
ган, қўлланмадан аспирантлар, шунингдек олий ўқув юртларининг ўқитув-
чилари ўз малакасини оширишда фойдаланишлари мумкин.