Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


 Электр ўлчаш асбобларига хизмат кўрсатиш ва уларни ремонт


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

14.4. Электр ўлчаш асбобларига хизмат кўрсатиш ва уларни ремонт 
қилиш 
Электр ўлчаш асбоблари эксплуатациясида улар, электр жиҳозларнинг 
бошқа элементлари каби, ташқи муҳит таъсирида бўлади. Бунинг натижасида 
уларда нуқсонлар пайдо бўлиб, оқибатда ўлчанган катталикларнинг қиймати 
ҳакикий қийматларидан фарқ қилиши мумкин. Жиҳозларнинг ишлаш 
режимлари тўғрисида ахборот билан таъминловчи электр ўлчаш асбоблари 
мунтазам қаровни талаб қилади, чунки ишлатиш давомида уларнинг корпуси 
ифлосланади, титраш натижасида маҳкамланган жойлари ва электр 
контактлари бўшашиб қолади. Бундан ташқари, механик қисмларининг 
ейилиши, ғалтакларининг ўта юкланиши (натижада изоляция ейилади ва 
шикастланади), электр занжирларидаги узилиш ёки қисқа туташувлар
асбоблар қисмларининг механик шикастланиши ва бошқа сабаблар туфайли 
электр ўлчов асбобларида нуқсонлар пайдо бўлади. Ишлаб чиқариш 


191 
ускуналарининг электр жиҳозларини ишлатиш жараёнида ремонтчи ходимлар 
асбобларни чанг ва ифлосликлардан тозалашади, уларнинг механик 
маҳкамланган жойлари ва электр ўтказгичлари уланган жойларини 
текширишади. Ишдан чиққан асбобларни махсус ташкилотлар ёки бўлимлар 
ремонт қилади. Ҳар хил номенклатурадаги электр ўлчаш асбоблари кўп 
миқдорда бўлган йирик корхоналарда ана шу аппаратларни ремонт қилиш, 
ростлаш ва текширишга ихтисослашган бўлимлар ташкил қилинади. Одатда 
бу ишлар электр ўлчаш лабораториясида бажарилади, бунинг учун у махсус 
асбоблар, стендлар ва намуна асбоблар тўплами билан жиҳозланади. 
Лаборатория ходимлари электр ўлчаш асбобларини ремонт қилиш буйича 
махсус тайёргарликдан ўтишади. 
Электр ўлчаш лабораторияси учун ажратиладиган хоналарга нисбатан 
алоҳида талаблар қўйилади. Улар титрамаслнги, яхши ёритилиши ҳамда 
қўшни хоналар ва кўчадан чанг сўрилишига йўл қўймайдиган вентиляция 
билан таъминланиши керак. Асбоблар ремонтга келтирилганда ва ремонтдан 
чиққанда махсус техник ҳужжатлар расмийлаштирилади. Бу ҳужжатлар 
стандартлар бўйича Давлат метрология комитети томонидан ҳамда ремонтни 
амалга оширувчи бўлимлар бўйсунадиган (¡збекэнерго ДАК) ташкилотлар 
томонидан тасдиқланган бўлади. Ремонтдан чиққан асбобларнинг аниқ 
кўрсатиши текширилдаи ва пломба қуйилади. 
Ишлаб чиқариш ходимлари жиҳознинг ҳолати ва ишининг асосий 
кўрсатгичлари тўғрисидаги маълумотни ўлчаш асбоблари ёрдамида олади. 
Улар актив назорат асбобларида фойдаланиб, ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотнинг сифати тўғрисида керакли маълумотларга эга бўлиш мумкин. 
Шунинг учун ҳам жиҳозларнинг ва умуман корхонанинг ишини белгиловчи 
кўрсаткичлар асбобларнинг ўлчаш аниқлигига боғлиқ бўлади. 
Давлат стандарти ишлаб чиққан метрология назорати системаси 
мамлакатимизда ўлчаш натижаларининг бир хилда ва аниқ бўлишини 
таъминлайди. Шу сабабли метрология назорати натижаларига кўра 
ишлатишга яроқли деб топилган ўлчаш воситаларидангина фойдаланишга 
рухсат этилади. Мамлакатимизнинг ягона метрология хизмати давлат ва 
идора метрология хизматларини ўз ичига олади. Кўплаб ўлчаш асбоблари 
ишлатиладиган йирик корхоналарда электр ўлчаш лабораториялари 
доирасида группа ташкил қилиниб, у ишлатилаётган асбобларни идора 
(расмий) текширувидан ўтказади. Расмий текширув ўтказиш учун ташкилотга 
давлат метрология хизмати органлари томонидан руҳсат берилади; ташкилот 
текшириш воситалари (намуна ва ёрдамчи ўлчаш воситалари) ва тегишли 
хоналар билан таъминланади. Текширувни ўтказишга махсус ўқиган ва 
¡збекистон Республикаси Давлат стандартлаштириш қўмитасига қарашли 
ўқув юртларида имтихонлар топширган шахслар қўйилади. Корхонада 
ишлатилаётган ҳамма ўлчаш асбоблари текширилиши керак. Текширувни 
ўтказиш учун электр ўлчаш лабораториясида календар графиклар тузилиб
уларда жиҳозга ўрнатилган ҳар бир электр ўлчаш асбобини текшириш 
даврийлиги ва муддати кўрсатилади. Ташқи кўриниши бўйича ремонтталаб 


192 
бўлмаган, яъни ўлчашда ҳатоликларга ёки асбобларнинг бузилишига олиб 
келувчи нуқсонлари бўлмаган асбобларни текширишга руҳсат этилди. Бундай 
нуқсонларга қуйидагилар киради: корпусдаги, гилофдаги ёки бирикиш 
жойларидаги тирқишлар (улар орқали чанг кириши мумкин); ойнасининг дарз 
кетиши ёки ноаниқ маҳкамланиши, механизм шкаласи ёки кўринадиган 
қисмининг кирланиши; асбоб ичидаги бегона нарсалар ёки ажралган 
деталлар. Бундай асбоблар дастлаб ремонт қилинади, кейин текширилади. 
Асбобни 
текшираётганда 
бажариладиган 
тадбирлар 
рўйхати 
инструкцияларда кўрсатилади. Текширувнинг асосий босқичлари кўздан 
кечиришдан, механик ва электр нуқсонларни ҳамда ўлчашларнинг асосий 
ҳатоларини аниқлашдан иборат. Корхонада асбобларни расмий текшириш 
ишлари намуна асбоблар ёрдамида амалга оширилади; намуна асбобларни 
эса, ўз навбатида, давлат метрология хизмати органлари текшириб туради. 
Текширилган асбобларга текширилганлиги тўғрисида белги қўйилиб, унда 
текшириш ўтказилган кун кўрсатилади. Электр ўлчаш асбоблари режали 
даврий текширувлардан ташқари, давлат метрология хизмати органлари 
томонидан метрологик ревизия ва экспертизалардан ҳам ўтказилиши мумкин. 
Шундай қилиб, метрология назорати системаси ўлчаш асбобларида 
аниқланган камчилик ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф қилиш, уларнинг 
хизмат муддатини анча узайтириш имконини беради, ўлчашларнинг аниқ ва 
ишончли бўлишини таъминлайди. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling