129
10-боб. ЭЛЕКТР УСКУНАЛАР ЭКСПЛУАТАЦИЯСИНИ
ТАШКИЛ ҚИЛИШ
10.1. Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш таркиби
Ҳозирда қишлоқ ва сув хўжалиги мустақил тармоқ бўлиб, ўз бошқариш
элементларига эгадир. Қишлоқ ва сув хўжалигининг
электр ускуналари ва
электр тармоқлари эксплуатацияси «¡збекэнерго» таркибидаги акциядорлик
жамиятлари ёрдамида амалга оширилади. Туман,
вилоят ва корхоналарда
«¡збекэнерго» ташкилотлари ва бўлимлари қишлоқ ва сув хўжалигида ҳам
электр энергия хизматини ташкил қилади. Улар электр ускуналарнинг техник
қаровини ва ремонтини, улардан мақсадга мувофиқ фойдаланишни ҳамда
электр тармоқларини такомиллаштиришни ташкил қилади. «¡збекэнерго»
бирлашмаси лойҳалаш ва бошқа
ташкилотлар билан бирга, келажак учун
режалар тузади. Шунингдек малакали ходимлар тайёрлаш
ишлари билан
шуғулланади. Ширкат, жамоа, хусусий ва давлат хужаликларда энергетика
хизмати бўлими бўлиб, унинг вазифаси шу хўжаликда
электр ускуналар
эксплуатациясини амалга ошириш ва энергетика манбалари самарадорлигини
оширишдан иборатдир.
Электротехник хизмати қуйидаги масалаларини ечади:
- электр ускуналари эксплуатациясини ташкил қилиш;
- ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, иш
шароитларни яхшилаш;
- қишлоқ хўжалиги истемолчиларини узлуксиз электр энергия билан
таъминлаш;
- электр ускуналаридан мақсадга мувофиқ
фойдаланиш;
- ишлаб чиқаришни электрлаштириш ва автоматлаштириш;
- мавжуд электр ускуналарни ишлаш ресурсларини аниқлаб, зарур эҳтиёт
қисмлар тайёрлаш;
- электр техник хизматнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш;
- электр энергия исрофини камайтириш
чора тадбирларини амалга
ошириш.
Булардан ташқари электротехник хизмат бўлими қурилиш-монтаж
ишлари ҳамда материал-техник ресурсларни тўғри тақсимлаш ва бошқа
тадбирларни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: