Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси
Электротехник хўжаликнинг йиллик иш ҳажмини ва
Download 3.16 Mb. Pdf ko'rish
|
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)
10.5. Электротехник хўжаликнинг йиллик иш ҳажмини ва
ходимлар сонини аниқлаш Электротехник хўжалик ходимларининг йиллик меҳнат кўлами электр ускуналар миқдори ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш ишлари ўтказиш муддатига боғлиқ. У ҳар бир электр ускунасининг эксплуатация шароити, ишлаши билан аниқланади. опх жт кт тк п Т Т Т M T Q (10.1) бу ерда: тк М –электр ускунага йиллик техник қаровлар сони; п Т –n сонли ускунага техник қаровларнинг меҳнат ҳажми, одам/соат; кт Т –электр ускуналарни капитал таъмирлаш учун зарур меҳнат ҳажми, одам соат; жт Т – жорий таъмирлаш; опx Т –оператив хизмат; n–бир хил электр ускуналар сони. Йиллик меҳнат ҳажмига яна режадан ташқари зудлик билан бажариладиган оператив хизматлар опx Т ҳажми ҳам қўшилади. ЭТХ ходимлари ва электромонтёрлар сони йиллик меҳнат миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. Лекин бу ерда электромонтёрларни йил давомида текис юкланиши, уларини бир жойдан иккинчи жойга бориш вақти, ишга тайёргарлик кўриш ва бошқа ҳисобга олиниши қийин бўлган ишларни мавжудлиги қўшимча хатоликларга олиб келади. ЭТХ ходимлари сони 133 тўғрсида бирор ечимга келиш учун ўртача йиллик меъёрий катталиклардан фойдаланилади. Электромонтёрлар сони бўлимдаги электр ускуналарнинг ш.э.б. даги миқдори-Q ни битта электромонтёр хизмат кўрсата оладиган, меъёрий электр ускуналарнинг ш.э.б. даги миқдорига бўлиб аниқланади, яъни a Q N . (10.2) Агар а=70 ш.э.б. бўлса: 70 Q N бўлади. Йиллик меҳнат ҳажми уч қисмдан иборат бўлади (12.1-жадвал): 1. Техник эксплуатация- 70-72 % 2. Эксплуатация самарадорлигини ошириш тадбирлари-15 % 3. Электр хўжалигини кенгайтириш ва автоматлаштириш-15 % 12.1-жадвал Ишлаб чиқариш режаси № Тадбирлар номи Салмоғи, % 1 Техник эксплуатация 70 1-1 Оператив навбатчилик хизмати 10 1-2 Режали техник хизмат кўрсатиш 20 1-3 Жорий ремонт 29 1-4 Капитал ремонт 8 1-5 Синов 5 2 Эксплуатация самарадорлигини ошириш 15 2-1 Электр ускуналарни комплектлаш 2 2-2 Иш режимларини ўрнатиш 3 2-3 Ишончлилигини ошириш 3 2-4 Электр энергия истеъмолини ҳисобга олиш ва қайд қилиш 2 2-5 Ходимларни малакасини ошириш 2 2-6 Хизмат баъзасини кенгайтириш 3 3 Хужаликни ривожлантириш 15 3-1 Электр монтаж ишлари 7 3-2 Ишга тайёрлаш ва юрғизиб кўриш 3 3-3 Электр қурилмаларини такомиллаштириш 2 3-4 Ностандарт жиҳозлар тайёрлаш 3 Техник эксплатация тадбирларига оператив-навбатчилик хизмати, режали техник хизмат кўрсатиш, жорий ремонт, капитал ремонт, синовлар киради. Электр ускуналар самарадорлигини ошириш тадбирларига электр ускуналарни комплектлаш, ишлатиш режимларини танлаш ва назорат қилиш, электр ускуналар ишончлигини ошириш, электр энергиясини ҳисобга олиш ва тежаш, ходимларни малакасини ошириш тадбирлари киради. Электр хўжаликни кенгайтиришга ЭТХ базасини кенгайтириш, қўшимча меҳнат ишлари ишга тушириш ростлаш, электр ускуналарни модернизация қилиш (такомиллаштириш), қўшимча маҳсулотлар ишлаб 134 чиқариш киради. Масалан техник қаров ва ремонт тизимига кўра электр моторни жорий таъмирлашда қуйдаги амаллар бажарилади: - чанг ва ифлосланишлардан тозаланади; - ток тармоғига ва ерга уланадиган жойлар ажратилади; - мотор ечилади ва қисимларга ажратилади; - статор чўлғамлари тозаланади; - чулғам симлари изоляциясининг қаршилиги ўлчанади (зарурат бўлса); - МОм 5 , 0 R из бўлса, у куритилади; - подшипниклар тозаланади, ювилади, фаза уланадиган симларнинг уланиш қутиси текширилади; - зарур қисимлар алмаштирилади; - мотор қайта йиғилади; - подшипниклар ёғланади; - мотор салт ишлашда текширилади; - зарур бўлса бўялади, сунг жойига ўрнатилади; - ишчи машина вали билан мотор вали тўғриланади; - мотор тўла юкланишда синалади. Download 3.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling