Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Юргизиш-ростлаш ва ҳимоя аппаратурасига хизмат кўрсатиш


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

 
14.2.Юргизиш-ростлаш ва ҳимоя аппаратурасига хизмат кўрсатиш 
Юргизиш-ростлаш ва ҳимоя аппаратларининг эксплуатациясида улар 
вақт-вақтида текширилади, ва ростланади, ишдан чиққан узеллари 


186 
алмаштирилади. Уларда аппаратуранинг тайёрланиш характери, ўрнатилиши, 
энергия таъминотининг ишончлилиги ва шу кабилар ҳисобга олинади. 
Коммутацияловчи аппаратура учун электр контактларнинг ҳолати 
муҳимдир. Контактлар сиртларида оксид пардасининг бўлиши контакт 
қийинлаштиради ва уларнинг қўшимча қизишига олиб келади. Бундан 
ташқари, ёй вужудга келиши оқибатида юзаларида нотекисликлар пайдо 
бўлиб, улар контактларнинг бутун сирти билан контактга киришувига 
тўсқинлик қилади. Шунинг учун контактлар оксид пардаси ва руддалардан 
ҳар доим эгов билан тозалаб турилиши керак. Контактларни кумқороз билан 
тозалашга рухсат берилмайди, чунки қумкоғознинг зарралари мис 
контактларга ботиб кириб уларнинг қаршилигини оширади. Кучли куйган 
контактлар янгиси билан алмаштирилади. 
Магнит тизими ва кўзгалувчан қисмларнинг иши текширилади. 
Қўзгалувчан система қадалмай, енгил юриши керак. Уланган контактор 
нормал ишлаганда магнит системасидан бир маромда енгил ғувуллаган товуш 
чиқади. Кучли шовқин ва титроқ аппаратнинг носозлигини кўрсатади. Бунга 
маҳкамлаш деталларининг бўшашиб қолиши, контакт пружиналарининг 
ҳаддан ташқари таранглиги, қисқа туташтирилган ўрамнинг шикастланиши, 
якорнинг қийшайиши сабаб бўлиши мумкин. 
Кўздан кечириб механик шикастланишлар аниқланади. Бўшаган 
маҳкамлаш жойлари қотирилади, контактларнинг зичлиги ва таранглиги 
текширилади.
Контакт пружиналари қуйидагича ростланади. Юриткич якори 
ўрнатилади ва ўзакка махкам қисиб, шу ҳолатда қотириб қуйилади, 
контактлар орасига юпқа қоғоз бўлаги қуйилади. Шу ҳолатда контактни 
динамометр билан тортиб, қоғозни бемалол чиқариб олиш мумкин бўладиган 
ҳолатга келтирилади. Контактларни нормал тортиш қийматлари аппарат 
паспортида ва справочникларда келтирилади. 
Профилактика ва ростлаш ишларида электр ускуналар тармоқдан узиб 
қуйиб бажарилади. Электр ускуналарни ишлатиш вактида сақлагичлари 
ишдан чикиб (куйиб) туради. Уларни алмаштириш учун фақат 
мослаштирилган сақлагичлар ва эрувчан қуймалардан фойдаланилади. 
Авариялар ва ёнғинларга йўл қўймаслик учун сақлагич сифатида ҳар хил 
симлардан ясалган ҳар қандай қуймалардан фойдаланиш ман қилинади. 
Автомат ажратгичларни, уларнинг иссиқлик ва электромагнитли эрувчи 
қуймаларини профилактик кўрикдан ўтказиш ва ростлаш ишларини электр 
лаборатория мутахассислари томонидан корхонада ишлаб чиқилган график 
бўйича бажарилади. Текширилгандан кейин автоматлар пломбаланади. 
Тиристорли контакторларда қўзгалувчан механик қисмлар ва контактлар 
йўқ, шунинг учун улар юқорида айтилган камчиликлардан ҳоли. Лекин 
контакторлар узоқ вақт ишлаганда уларнинг резьбали бирик-малари 
бўшашади, радиаторлар (совиткичлар) га чанг ўтиради, натижада 
тиристорларнинг совиши ёмонлашади ва улар қўшимча қизийди. Шунинг 
учун даврий профилактик кўрикдан ўтказиш вақтида тиристорли 
контакторлар чанг ва ифлосликлардан тозаланади ҳамда винтли бирикмалари 


187 
бураб қотирилади. Сув билан совитиладиган тиристорли контакторларда, 
бундан ташқари, совитувчи суюқлиқ берувчи система вақт-вақтида тозалаб 
турилади. Бу ишнинг даврийлиги ва тозалаш усуллари тиристорли 
контактордан фойдаланишга оид йўриқномада келтирилган бўлади. Ишдан 
чиққан тиристорли контакторда одатда куч блоки ўрнига янгиси ўрнатилади. 
Бузилган куч блоки электрон қурилмалар ремонтига ихтисослашган 
бўлинмаларда тзъмирланади. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling