Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


 Ярим ўтказгичли ўзгартириш техникасига хизмат кўрсатиш


Download 3.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/107
Sana18.10.2023
Hajmi3.16 Mb.
#1707645
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107
Bog'liq
Рахматов А.Д Исақов А.Ж Байзаков Т.М Юнусов Р.Ф Еlektr uskunalar ekspluatatsiyasi va tamirlash (1)

14.5. Ярим ўтказгичли ўзгартириш техникасига хизмат кўрсатиш 
Ярим ўтказгичли ўзгартириш қурилмаларининг яхши ишлаши атроф- 
муҳитга ва иш шароитларига боғлиқ. Одатда, агрегатлар ёпиқ стационар 
хоналарда қуйидаги шароитларда ишлашга мўлжалланган: атроф-муҳит 
ҳарорати 0 дан 50°С гача; ҳавонинг нисбий намлиги 20°Сда кўпи билан 85-
90% ёки 40°С да 50%; атроф-муҳитда металларни ва изоляцияни ишдан 
чиқарувчи агрессив газлар ва буғлар бўлмаслиги керак. ¡згарткичли 
агрегатлар хонанинг металл, темир-бетон конструкцияларига ёки бетон 
полларига ўрнатилиб, анкер болтлари билан ёки таянч белбоғлар пайвандлаб 
маҳкамланади. Қиялиги 1-2°дан катта бўлмаган текис полларда шкафни 
маҳкамлаш шарт эмас. ¡рнатилгандан кейин шкафнинг вертикалдан оғиши 
шоғул билан текширилади, у 5° дан ошмаслиги керак. 
Ток куч симларини ўзгартиш шкафларига улаш учун эластик 
компенсаторлардан фойдаланиш лозим, чунки улар жиҳозларнинг шкаф 
ичида механик силжишининг олдини олади. Ошиновка ва кабель 
линияларининг болтли бирикмалари қўл билан бураб қотирилади. 
Монтаж ишлари тугагандан кейин куч занжирлари изоляциясининг 
қаршилиги хона ҳароратида 50 МОм дан кам бўлмаслиги керак ва бошқариш 
занжирлари изоляциясининг қаршилиги 0,5 МОм дан кам бўлмаслиги керак. 
Куч занжирининг ерга уланиши 2,5 кВ ли, бошқариш занжирлариники эса 0,5 
кВ ли мегомметр билан текширилади. ¡згартириш қурилмаларининг ҳамма 
шкафлари ва элементлари ўрнатиш ва ишлатиш қоидалари (ПУЭ) га асосан 
ерга уланиши зарур. 


193 
Туғрилагич тиристорлари тўғри ишлашининг асосии шарти - тегишли 
бошқарувчи электродларда импульслар аниқ изчилликда ва вақт бўйича аник 
жойлашиши (бошқариш системаси фазаланиши) зарур. Уч фазали нолли 
схема мисолида икки нурли С 1-55 осциллографи билан фазалашни кўриб 
чиқамиз. Осциллографнинг кириши Вх1 га (нур 1) анод кучланиши, кириши 
Вх2 га эса (нур 2) бошқарувчи кучланиш бе-рилади (14.4-расм, а). 
Бошқарувчи импульснинг фаза кучланишига нисбатан жойлашуви (14.4-расм, 
б) тўғрилагичнинг дастлабки ҳолатига тўғри келади, яъни тўғиланган 
кучланиш актив ва индуктив юкламада нолга тенг (
90
QCos
U
U
q
j


). Уч 
фазали тўғрилаш схемаси учун тиристорнинг табиий очилиш нуқтаси фаза 
кучланишига нисбатан 30° сурилган, демак, импульс дастлабки ҳолатда 120° 
га сурилган. Фазалаш ва ростлаш бурчагининг жойлашуви осциллограф 
ёрдамида текширилади. Фазалаш тўғри бўлганда двигатель якори токининг 
эгри чизиғи симметрик бўлади (14.4-расм, в). 
14.4-расм. Уч фазали нолли схемада икки нурли осциллограф билан фазалаш: 
а-улаш схемаси, б-фазалар ва бошқарувчи импульслар алмашиб келишининг вақт 
диаграммалари, в-юк эгри чизиғининг вақт диаграммаси
Бир нурли С1- 19 осциллографи билан уч фазали куприк схемани 
фазалаш 14.5-расм, а да кўрсатилган. Экранда U кучланишнинг синусоидаси 
ҳосил қилинади (14.5-расм, б). Кейин миллиметрли қоғозга фаза 
кучланишлари U2a, U2b, U2c нинг эгри чизиқлари чизилади ва мусбат ярим 
даврларнинг боши ва охири белгиланади. Куч трансформатори узилади 
импульс фазали бошқариш тизими - СИФУ уланади. СИФУ нинг чиқиш 
қисмалари (БУ1, БУ3 ва ҳоказо) ни осциллографга навбати билан улаб, ток 
(VI, V3 ва V5) ва жуфт (V2, V4 ва V6) группаларга келаётган ҳар бир жуфт 
очувчи импульсларнинг ўзаро 120° силжиганига ва худди U2а, U 2b ва U 2с 
кучланишлар (VI ва V4, V3 ва V6, V5 ва V2 тиристорлар жуфтлиги) каби 
алмашиниб келишига ишонч ҳосил қилиш керак. Кейин очувчи импульслар 
дастлабки бор урнатилади, бунда улар тиристорнинг табиий очилиш 
нуқталари (14.5-расм, б даги а, б, в) га нисбатан 90° силжитиб 
жойлаштирилади. Агар буни қилишнинг имкони бўлмаса, импульсларни 


194 
ҳосил қилувчи трансформаторнинг бирламчи чулғамлари алмашлаб уланади. 
Очувчи импульсларни аниқ ўрнатиш учун ўзгарткичларда махсус силжиш 
потенциометрлари кўзда тутилган. Тиристорли ўзгарткичларни фазалашда 
хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилиш керак, чунки 
осциллографда умумий нуқта «Ерлаш» мавжуд бўлиб, у асбобнинг корпусига 
бириктирилган бўлиши зарур. ¡згарткичнинг куч занжирларини бошқариш 
занжирларидан изоляциялаш учун ажратувчи трансформатор ишлатилади. 
Бунда осциллографга унинг иккиламчи чулғамидан сигнал берилади. 
¡згартириш техникасининг соз техник ҳолатда бўлишини назорат 
қилиш учун уларни даврий режа бўйича кўздан кечириб туриш ва 
профилактик ремонт қилиш (йилда бир марта) кўзда тутилади. 
Ҳар ойда текширганда техниканинг лак-бўёқ қопламалари, кавшарланган 
жойлари кўздан кечирилади, контакт бирикмаларининг ишончлилиги ҳамда 
мажбурий шамоллатиладиган установкаларга берилувчи совитувчи 
ҳавонинг тозалиги текширилади. Ҳавода 0,7 мг/м
3
дан катта ифлосликлар 
бўлганда уни тозалаш тадбирлари кўрилади. 
14.5-расм. Уч фазали кўприк схемада бир нурли осциллограф билан 
фазалаш: а-уланиш схемаси, б-фаза кучланишининг вақт диаграммаси, в-
фазалар ва бошқарувчи импульслар алмашиб келишининг вақт диаграммаси 
Хизмат кўрсатувчи ходим йилда бир марта қуйидаги ишларни бажаради: 
радиаторларнинг сиртларини, бошқариш ва ҳимоя системаларининг 
ячейкалари ва кассеталарини чангини сиқилган ҳаво билан тозалайди; болтли 
бирикмаларни текширади ва бураб маҳкамлайди; ячейкалар изоляцияси, 
босма платалар, кассеталарни бензин ёки спиртда ҳўлланган чўтка билан 
тозалайди ва кейин уларни қуритади; ҳамма контакт бирикмаларини этил 


195 
спирт билан артиб тозалайди; ДСТ га ва ўзгартириш установкаларини 
ишлатишга доир инструкцияга мувофиқ изоляциянинг электр мустаҳкамлиги 
ва қаршилигини ҳамда ПУЭ га асосан ерга уловчи қурилмаларнинг аҳволини 
текширади. 
Авария ҳолатида қисқа муддатда қуйидаги ишлар бажарилади: двигатель 
ёки бошқа ўзгармас ток истеъмолчилари резерв манбадан (агар у кўзда 
тутилган бўлса) таъминлашга ўтказилади ва схема бўйича маълум кетма-
кетликда нуқсонлари аниқланади. Замонавий ўзгартириш агрегатлари 
диагностика қурилмалари билан жиҳозланган бўлиб, улар хизмат 
кўрсатувчиларнинг нуқсонларни топишини енгиллаштиради ва, хусусан, 
ишдан чиқиб алмаштириш керак бўлган ярим ўтказгичли асбобни топишга 
ёрдамлашади. Ишдан чиққан диод ёки тиристор шундай кетма-кетликда 
алмаштирилади: ишдан чиққан асбоб индивидуал совиткичи билан бирга 
олинади; ишдан чиққан асбоб параметрлари қандай бўлса, шундай 
параметрли ( Uтес.тах, Uтуг) янги асбоб танланади; янги асбоб ўрнатилади. 

Download 3.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling