Шаҳарлар географияси


Download 345 Kb.
bet1/15
Sana06.04.2023
Hajmi345 Kb.
#1335958
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Солиев А.С.-Шаҳарлар географияси


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ




Шаҳарлар географияси

фанидан маърузалар матни


ТОШКЕНТ-2000
Сўзбоши
Шаҳарларни ўрганиш катта илмий, маданий ва маърифий аҳамиятга эга.Чунки мамлакат ва юртларнинг ҳозирги куни ва ўтмиши, тарихи, таснифи ва тақдирини, уларнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини, геосиёсий мавқеини кўп ҳолларда шаҳарлар белгилаб беради.
Шаҳарлар ниҳоятда ҳаракатчан, динамик объект; улар ҳам жонли мавжудотдек бетакрор, ўзига хос борлиқ. Шаҳарларнинг ҳам туғилган жойи, ижтимоий аҳволи ва келиб чиқиши, ёши ва фаолияти, бошқача қилиб айтганда, паспортлари бор. Бинобарин, шаҳарни ўрганиш ҳамма вақт жонли ва қизиқарли бўлади.
Ушбу маърузалар матни муаллифнинг бу соҳадаги кўп йиллик илмий-педагогик тажрибасидан келиб чиқган ҳолда ёзилган.Унинг мазмуни ўқув жараёнида такомиллаштирилиб борилади ва республикамиз шаҳарларига оид фактик рақамлар ҳамда ахборотлар билан бойитилади.

Тузувчи: профессор Солиев А.С.



Маърузалар матни
Маъруза 1. Шаҳарлар географияси фанининг объекти ва предмети, мақсад ва вазифалари
Геоурбанистика ёхуд шахарлар географияси ахоли ва ахоли манзилгохлари ва умуман, иқтисодий ва социал географиянинг энг ривожланган йуналишидир. Шаҳарлар бошқа иктисодий географик объектларга қараганда ўзининг яхлит, дарҳол кўзга ташланйб туриши билан фарқланади. Бунинг сабаби — уларнинг ишлаб чикаршшш, ижтимоий — иктисодий воқеликни худдудда, географик харитада .ўзига хос тасвирлащдир,
Маълумки, иктисодий хариталарда асосан уч худудий шакл кўрсатилади: чизиклар йўлларга мое келса, ареал ёки майдонлар — кишлок хўжалик сохаларига, нукта ва тугунлар (тугунчалар) эса саноат марказлари, шахарларни акс эттиради. Бинобарин, айтиш мумкинки, иктисодий ва социал географиянинг асосий тадкикот объекти ана шу учлик, худудий ёки географик геометрия хисобланади ва уларни тахлил этиш бу фаннинг туб масаласидир.
Шахарлар географиясининг иктисодий ва социал география фани доирасидаги бундай ютутини боиси нима? Авваламбор, таъкидлап! лозимки, шахарлар худудий бирликдир иккинчидан, улар мураккаб социал—иктисодий категория; учинчидан, -шахарларда атроф-мухит, мазкур худуднинг ижтимоий - иктисодий фаолияти, мисли ойнада аксни топганидек, яхлит мужассамланади; тўртинчидан, шахарлар хар бир давлат, худуд, иктисодий ва социал географик тизимнинг таянч нукталари, «устунлари» бўлиб хизмат килади, Шаҳарлар – бизнинг ўтаишимиз, хозирги кундаги кудратимиз ва истиқболда ривожланиш куввати ва имкониятимиздир. Улар ердаги чинакам порлок юлдузлардир.
Шахарлар жуда мураккаб мавжудот бўлиб, серкирали вазифаларнй бажаради. Сиёсий жихатдан олсак, хар бир давлат ўзининг шахарлар тўри ва, айниқса, пойтахти (дорулсалтанати) билан кучлидир. Бежиз эмаски, хар қандай уруш — юрутллар муваффақияти ва заф.ари душманнинг шаҳар ва қалъаларини забт этишда, бўйин сундириатда ўз исботини топган. Демак, кадимда шахарлар бутун юртга, мамлакатга, бойликка нисбат -берилган. Уларни турли мамлакат ёки «иклимларда» турлича аташган: қубба, мадинат, полис, болиг, бозор, таун, град, пур, бург, вил\ ва хоказолар айни пайтда шаҳарлар гёографиясининг кенг'Л1-1гидан далолат беради. Бундан кўриниб турибдики, шаҳарлар давлатларнинг сиёсий хаётида, уларнинг жахон ҳамжамиятида, геосиёсий, тузилмасида мухим рол ўйнайди.
Ҳар кандай мамлакат миллий иқтисодиётининг таркиби, ривожланганлик даражаси ва халкаро меҳнат таксимотидаги ўрни, ундаги мавжуд шахарлар тизими, урбанизация жараёни билан тавсифланади. Айни вактда шаҳарларнинг илмий — техникавий, маданий салохиятлари ҳам салмоклидир.
Шахарлар бозор иқтисодиётдга ўтишда асосий омил бўлиб хизмат килади. Уларда мавжуд бўлган банк-молия тизимларини бозор инфраструктураси маъносида таърифлаш мумкин. Бинобарин, мустакил мамлакатимизнинг сиёсий хаёти ва унинг бозор муносабатларига ўтиш. даврида шахарларнинг аҳамияти; бекиёсдир. Шахарларда замонавий тармоклар, илғор технология жорий этиш имконияти катта; хорижий сармоядорлар ҳам асосан шахарлар ва, айникса инфраструктура тизими мукаммал шакдланган марказларни танлашади. Шахарларда товар айрибошлаш, пул обороти (айланиш) фаол бўлади. Буларнинг барчаси шахарларга янгича карашни такозо этади.
Шахарнинг маданий — маънавий, диний, тарихий жихатларини ҳам унутмаслик лозим, Қадимда, хусусан, дини исломда шахарларга ойдек нисбат берилган, улар дорул, байт-ул, дариф каби иборал.ар билан улутланган. Агар даштий ёвузлар шахарлар ривожланишига қарши бўлган бўлсалар, мусулмон оламида шахарларни барпо этиш ва уларни юксалтиришга жиддий эътибор берилган,
Ўтмишда шаҳарларнинг гоҳ авж олиши, гоҳ тушкунликка учраши маданият (цивилизация), ижтимоий ривожланишнинг доимий йулдоши булган ва ана шундай 'даврий нотекисликлар тарих. боскичларини белгилаб турган. Щунинг учун юртнинг тарихи, тавсифи ва такдири кўп жихатдан унинг шаҳарлари билан богликдир.
Ҳар кандай шахарлар азалий ва адабий муқаддас жойлардир, чунки бу жойларда бўюк авлиё ва алломалар кабри мавжуд, Кўпгина шахарлар ана шундай фазилатга эга. Бу борада Макка ъа Мадина, Byxopq, Туркистон, Самарканд, Хива, Тошкент, Термиз, Ғиждувон, Шахрисабз, Чустга ўхшаш шахарларни тилга олиш кифоядир.
Шахарларимизнинг хосиятли тупроғи, еру суви дунёга машхур сиймоларни берган. Улар эса исми — шарифлари билан уз навбатида тутилган ва яшаган шахарларни дунёга машхур қилган, ада бийлаштирган.
Шахарларнинг мукаддаслиги қадамжойлар ва мозорлар билан борлиқ бўлган; кабристонлар шахарларнинг ўтмиш сирлари, тарихини сақлайди, улардаги бозорлар эса юртнинг ижтимоий хаётини минатюрада мужассамлантиради. . Бинобарин, шаҳарлар ту улка, диорнинг иктисодий ва социал, ижтимоий географиясини кўзгусидир.
Ҳалкимиз хаётида бозорлар азалдан муҳим ўрин тутган; бозори бор жой шахар деб юритилган (хозир ҳам Хитойнинг Уйғуристонида кичик шахарлар, район марказлари баъзан бозор деб айтилади). Бозорлар мамлакатнинг турли шахарларида хафтанинг деярли харкуг-шда навбатма — навбат уюштирилган, айниқса, чоршанба, пайшанба, жума ва яктяанба кунлари бозорлар нихоятда гавжум булган. Шу боис шарк, бозорларининг шахар хосил килувчи вазифаси уларнинг шахар халкигагнна эмас, балки бутун атроф ахлига хизмат килишда куринган. Шахарликлар учуй бозорлар хар куни ва бир жойда. муқим, баркарор бўлса, кишлок ахлига эса бозор хар куни ва хар жойда бўлган. Бозор кунини оила аъзолари зорикиб кутишган, шу кунга мўлжалланган маълум Мақсадларни режалаштирган; бозор болажонларга совға берган, оилага рўзгор юмушдарини бажарган, оила ва қўни-қўшни, махалла учун ахборот вазифасини адо этиб келган.
Шахарлар географияси саноат, транспорт, ахоли географияси, ҳамда шахарсозлик ва район планировкаси, социология, демография, ахолига хизмат курсатиш сохалари Географияси каби йуналишлар билан алока қилади. Уни урганишда географик таққослаш, картография, тарихий, статистик, моделлаштириш ва бошқа методлардаы фойдаланилади.

Download 345 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling