Шаҳарлар географияси


Download 345 Kb.
bet9/15
Sana06.04.2023
Hajmi345 Kb.
#1335958
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
Солиев А.С.-Шаҳарлар географияси

1-йўналиш – иш юритиш салоҳияти бўлиб, бу мезонга кўра глобал шаҳарлар жаҳоннинг бошқа шаҳарларидан фарқли равишда иқтисодий, молиявий, бизнес ва хизмат кўрсатиш фаолиятларини қулай, тез, сифатли тарзда амалга ошириши, шу билан бирга айнан шу соҳаларда жаҳон миқёсида марказ сифатида тан олинган бўлиши лозим.
2-йўналиш – инсон капитали. Аҳоли сони нисбатан кўп ва илмий-ишлаб чиқариш салоҳияти юқори бўлган шаҳарлар глобал шаҳарлар тизимида юқори ўринларни эгаллайди. Масалан. Лондонда саккиз миллион аҳоли яшагани ҳолда, у бу кўрсаткич бўйича ЕИ ва Буюк Британияда 1-ўринни, дунёда 21-ўринни эгаллайди. Ню-Йорк эса ўзида саккиз ярим миллион аҳолини жамлайди. Япониянинг энг зич ҳудудларидан бири ҳисобланмиш Токиода эса бу рақам 2007-йил 12.79 миллион киши бўлган бўлса, 2010-йилга келиб, 13.1 млн. кишини ташкил этди. Шаҳар атрофи агломерацияси билан ҳисоблаганда у икки баробар юқорироқ натижаларни кўрсата олади. Шунингдек, агломерация миқёсида маятниксимон миграция ҳам катта ўрин тутишини ҳисобга олсак, иш вақтида аҳоли сони қанчага етишини тасаввур қилиш қийин эмас.
3-йўналиш – илмий-ахборот салоҳияти. Глобал шаҳарлар юқори ахборот-технологиялари билан таъминланганлик даражаси, ўзининг ахборот базаси бошқа шаҳарлардан анча афзал эканлиги, шунингдек, бу шаҳарларда дунёнинг энг машҳур ўқув юртлари, кутубхоналари, илмий-текшириш институтлари жойлашганлиги билан ажралиб туради. Масалан, Токио дунёда ўз илмий, табиий-техника фанларининг экспериментал обьектлари, Ню-Йорк эса ўзига хос тор мутахассислик текшириш институтлари, айниқса, вулқоншунослик, алтернатив энергия манбалари турини кўпайтириш, экологик тоза ёқилғини имкон борича арзон ишлаб чиқариш бўйича ноёб марказлар кўп жойлашганлиги билан ажралиб туради.
4- йўналиш – маданий салоҳият. Глобал шаҳарларда цивилизациянинг энг яхши ютуқлари, жаҳон аҳлига таниқли театр, музей ва маданият уйлари жойлашганлиги сабабли бу шаҳарларга туристлар, асосан, инсон қўли билан яратилган обьектларни кўриш мақсадида боради. Бу жиҳатдан Токио ўзининг император саройи, Токио телеминораси, Токио Миллий музейи, Уэно боғи билан машҳур бўлса, Лондон 7.5 млн. экспонатли Британия музейи, Мадам Тюссо экспонатлар музейи, Глобус театри ва бошқалар билан машҳур. Ню-Йорк эса ўзининг Бутунжаҳон Савдо маркази, АҚШ асосий телекомпаниялари - СБС, ББС, НБС штаб-квартиралари, Озодлик ҳайкали билан сайёҳларни ўзига кўп жалб эта олиши билан ажралиб туради.

Download 345 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling