Шаҳарлар географияси


Download 345 Kb.
bet8/15
Sana06.04.2023
Hajmi345 Kb.
#1335958
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
Солиев А.С.-Шаҳарлар географияси

Глобал шаҳарлар. Ҳозирги вақтга келиб, жаҳон иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти маълум маънода “глобал шаҳарлар” ривожланишида ўз ифодасини топмоқда. Сўнгги йилларда адабиётларда тез-тез қўлланилаётган ушбу атаманинг фанга кириб келганига эса кўп вақт бўлгани йўқ. Ҳозирда бу янги атаманинг мазмун-моҳияти унга мансуб бўлган объектларнинг ўзига хос хусусиятлари, мезонлари, ўзгаришларини тадқиқ этиш асосида аста-секин очиб берилмоқда.
Бу атама фанга илк марта ”дунёвий шаҳарлар” номи билан 1915-йилда британиялик урбанист П.Геддес томонидан киритилган ва у бизнес ишлари энг кўп юритиладиган, шунингдек, халқаро бизнес учрашувлари ўтказиладиган шаҳарларни шу тоифага киритади. 1970-йиллардан глобал шаҳарларга алоҳида эътибор берила бошланади. Бу термин 1991-йилда чоп этилган Саския Сассеннинг “The global city” асарида ўз маъносида қўлланилиб, унинг фикрича глобал шаҳарлар (ingliz tilida “dunyo shahri”, “alfa shahar”) – бу жаҳон иқтисодий тизимининг муҳим элементи ҳисобланувчи, халқаро миқёсда тан олинган ўзига хос марказий, сиёсий-иқтисодий, маданий вазифаларни бажарувчи шаҳарлардир.
Поляк олими Р.Доманьский эса трансмиллий корпорациялар орқали жаҳон хўжалигига таъсир этувчи ва халқаро меҳнат тақсимотининг янги шаклларини намоён этувчи, бошқарувчи ва назорат қилувчи йирик марказларни глобал шаҳарлар деб қарайди.
Глобал шаҳарларнинг вужудга келишида қатор омиллар рол ўйнайди. В.Харитонов фикрича шаҳарлар глобаллашувининг асосий омили - халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, жаҳон ҳамжамиятининг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётининг янада байналминаллашуви, транспорт ва алоқанинг ривожланиши билан давлатлараро ўзаро муносабатларда давлат чегараларининг тўсиқ сифатидаги ролининг камайиб бориши ётади.
Шаҳарларнинг глобал тизимга кириши ва боғланиш жиҳатлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган бўлиб, бу борада айрим олимлар улар глобаллашишининг баъзи бир қирраларини тадқиқ этишган. Глобал шаҳарлар сафига ўз хусусиятларига кўра, маълум мезонларга жавоб бера олувчи шаҳарлар киритилади. Чунки, Нью-Йорк ва Лос-Анжелес ёки, Лондон ва Токионинг глобал тизимдаги ўрни ва ундаги тафовутларини айнан шу мезонлар белгилаб беради.
Қуйида Global Cities Index ташкилоти томонидан ажратиб кўрсатилган, шаҳарларни бир-биридан ажратиб турувчи ва глобал шаҳарларнинг барчасида мавжуд бўлиши лозим бўлган бош йўналишлар келтирилган:

Download 345 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling