Шаҳарлар географияси


Маъруза 5. Шахарларнинг генетик типлари


Download 345 Kb.
bet5/15
Sana06.04.2023
Hajmi345 Kb.
#1335958
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Солиев А.С.-Шаҳарлар географияси

Маъруза 5. Шахарларнинг генетик типлари.
Шаҳарлар маълум сабаб, омил асосида вулсудга келади. Уларнинг пайдо бўлиши қулай географик урин билан бир қаторда турли хил қазилма бойликларни қазиб олиш, илму —фан, рекреация, савдо — сотик, еаноат тармоқлари, транспорт кабиларнинг ривожланиши билан боглик. Шахар хосил қилувчи тармоқларнинг энг мухим хусусияти шундаки, уларнинг аҳамияти, таъсир доираси мазкур ахоли манзилгохидан четга чикади.
Қадимда шахарлар савдо —сотиқ ва хунармандчилик негизида пайдо бўлишган. Кейинчалик бунга энг кўп еаноат ва транспорт сабабчи булгаи. Қазилма бойликлар асосида шаклланган шаҳарларни илмий адабиётларда «ресурс шахарлар» деб ҳам юритишади. Бундай шахарлар, одатда, уз атрофи, қишлок жойлар билан кам боғланган бўлади.
Шахарларнинг аксарияти бизнинг шароитимизда, яъни деҳқончилик ривожланган мамлакатларда, кишлоклар асосида ташкил этилади; улар муайян талаб даражасига етганларидан сўнг қонуний равишда бу расмий мақомни олишади. Шахарларнинг бундай генетик хусусиятлари урбанизация жараёнининг, айниқса, қишлоқ урбанизациясининг «шарқона» ривожланишидан дарак беради.
Шаҳарлар келиб чикишига қараб, «янги» ва «эски» шахар бўлиши мумкин. 'Бироқ бу тушунчалар нисбийдир. Сабаби янгича биз собиқ шўролар даврида вужудга келган шахарларнинг барчасини «янги шахарлар» гурухига киритар эдик. Ҳозир эса янги шахарларни мустакиллик даври билан белгилаш тўғрироқдир.
Бироқ, аҳоли манзилгохииинг юридик равишда ша^ар мақомига эга булиши унинг хақиқий янгилигини иифодаламайди. Чунки бундай аҳоли яшайдигаи жойлар қадим — қадимдан мавжуд. Масалан, Чуст шахри сўнгги марта шахар унвонини расмий равишда 70 — йилларда олди, вахоланки унинг реал тарихи бир иеча юз йилликларнй уз ичига олади. Худди шундай, Ғиждувон, Пскент, Нурота, Риштон ва хоказолар куп йиллик тарихга эга.
Аслида олганда, янги шаҳар деярли «бўш» жойда, якинда барпо
булган, архитектура курилиши, ободончилиги билан ажралиб туради. Шу билан бирга эски қишлоқнинг янги йирик қурилиш туфайли ўз қиёфасини тубдан ўзгартириши, аҳоли сонини бир неча марта купантириши ҳам унинг янги шаҳар деб аталишига асос бўла бўлади.
Шахарларнинг келиб чикиши, уларнинг генетик хусусиятларини ўрганиш тарихий ёндашувни талаб қилади. Ана шундай тарихий тахлил ёрдамида уларнинг ўтмиши ва хозирги ҳолати бахоланади. Бу эса, уз навбатида, шахарларии башорат килишга (прогнозлашга) илмий асос булиб хизмат қилади.

Download 345 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling