Шаҳарлар географияси


Маъруза 3. Шахарларнинг тарихий шаклланиши ва «шахар» хақида тушунча


Download 345 Kb.
bet3/15
Sana06.04.2023
Hajmi345 Kb.
#1335958
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Солиев А.С.-Шаҳарлар географияси

Маъруза 3. Шахарларнинг тарихий шаклланиши ва «шахар» хақида тушунча.
Шахарларнинг ҳам тарихи узок. Бирок бу тарих инсоният тарихидан киска булиб, бу давр жамият тарихига мос келади. Шахарлар жамиятнинг худудий бирикмаси (социуми) шаклида синфий тузум, яъни қулдорлик даврида купрок ривожлана бошлади. Умуман олганда, шахарларнинг вужудга келишини ижтимоий мехнат таксимоти билан боғлайдилар.
Маълумки, дастлабки ижтимоий мехнат тақсимоти дехқончиликнинг чорвачиликдан ажралиб чиқишидир. Дехқончилик, хусусан сурорма дехкончиликнинг пайдо бўлиши муҳим, доимий (стациорюр) ахоли манзи.лгохларининг барио булишига сабаб булди. Дастлабки сугориш иншоотлари ёки воситаларини купчилик курар эди, ундан купчи/шк фойдаланар ва уларни купчилик кўриқларди Шу асосда кишиларнинг қадимий жамоаси вужудга келади. Аммо бу жамоа (жамият эмас), кишиларнинг худудий бирлиги у даврда шахар ҳам кишлок ҳам деб айтилмасди.
Шахарлар эса ижтимоий мехнат таксимотининг навбатдаги босқичи, яъни де^қончиликдан хунармандчилик ва савдонииг ажралиб чиқиши натижасида пайдо бўлган. Ушбу касбдаги кишилар, бевосита қишлоқ хужалиги билан шугулланмайдилар ва бинобарин, улар хар хил мехнат куроллари ишлаб чиқариш, ҳамда товар айрибошлаш (алмаштириш)да воситачилик вазифасини бажарган, қулай жойда ўрнашган аҳоли пунктларида яшаганлар. Кейинчалик бундай жойлар «шахар» деб аталган.
Қулдорлик даврида шахарлар кул савдоси маркази бўлган. Айни
ягу вактда, улар давлат марказлари вазифасини ҳам ўтаганлар.
Натижада, шахар —давлат (города — полисы) вужудга келгаи. Масалан,
Рим, Афина, Византия, Вавилон, Бухоро, Самарканд (Мароканд)
шулар жумласидандир.
Феодализмда шахарлар ривожланишининг хунармандчилик ва кишлоқ хўжалиги, ердан фойдаланиш билан (феод —ер) борлик бўлган. Бу даврда шахарлар катта худудларнинг сиёсий, диний, иқтисодий ва маданий ҳамда савдо марказлари функциясини бажарган.
Шахарларнинг жадал тарақкий этиши, хозирги замон урабанизация жараёнииинг ривожланиши кўп мамлакатларда капиталистик ишлаб чикаршд, иқтисод, молия, транспорт ва бошка сохаларнинг мужассамлашуви асосида содир бўлган. Бизнинг улкамизда эса. шахдрлар. анъанавий равишда (шарк маданиятига хос холда) суторма дехқончилик, савдо ва хунармандчилик негизида ривожланйб келган.
Шуни алохида таъкидлаш жоизки, «шахар» тушунчаси; барча эл ва юртларда, маМлакат ва музофотларда айнан' бир маънода талкнн килинмайди,' улар бундай макомда турли давлатларда турлича . белгиланади. Чунончи, ислом дини мамлакатларида шахарлар (Қуббалар) авваломбар бозор ва масжидларни-нг сони билан белгиланган. Ғарб мамлакатларида шахарлар ахоли соии ва зичлиги, жойларнинг архитектураси ва қурилиш шакли, манзилгохнивт бажарадиган вазифасига ўхшаш мезонлар оркали алфатилган. Ўзбекистонда 1972 йилдан бери ахолл манзилгохининг шахар макомняи олнши учун энг камида 7 минг ахолиги эга бўлиши ҳамда улариинг кўпчилиги қишлоқ хўжалиги билан 'боглиқ бўлмаган сохаларда банд бўлмога шарт.
Шахарлар мураккаб тушунча. Шу боис улардан турли фан вакиллари хар хил талқин қиладилар. Масалан, иқтисод учун шахар асосан ишлаб чиқариш, энг аввало саноат маркази, социология учун ўзига хос яшаш мухити, тарихти учун ўтмишдан гувохлик берувчи жойдир ва х.к. Иқтисодий географияда эса шаҳар —бу қишлоқ хўжалиги бўлмаган сохалар ва улар билан шуғулланувчи ахолининг худудий ташкил этиш шакллидир; у динамик ижтимоий — иқтисодик 1'изим (система) хисобланади.

Download 345 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling