Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

7.13-жадвал 
Анъанавий ва мустақил таълим оладиган ташкилотлар ўртасидаги 
фарқлар 
Жиҳат 
Таълим олувчи ташкилот
Мустақил таълим оладиган 
ташкилот
Ташкилий
Қайта тайёрлаш, малака 
ошириш, расмий инструктаж 
Мураббийлик, ваколатларни 
бериш, амалиётчилар 
ҳамжамияти, ҳаракат билан 
ўқитиш 
Кадрлар 
Четдан жалб қилинган 
инструкторлар ёки 
мураббийлар 
Дастлаб четдан жалб қилинган 
персонал, сўнгра корхона 
ходимларининг ўзи 
Вақт 
Зарурат туғилганда раҳбарият 
талаби билан, кўпинча ишдан 
ташқари вақт 
Доимий, иш жараёнида, мажлис 
ва йиғилишларда 
Предметли 
Асосан техник кўникмалар 
Техник 
кўникмалар, 
ўзаро 
мулоқот кўникмалари, ошкора 
бўлмаган билимлар алмашиниш 
Қиймат 
Таълим ёки малака ошириш 
харажатлари 
Минимал харажатлар 
Мустақил таълим олувчи ташкилотнинг асосий хусусиятлари бу 
ҳақиқий маълумотларга асосланган ўз кучлари билан ўрганиш, таълим олиш 
ва билимларни алмашиш ва уларни бошқаришнинг узлуксизлиги (7.14-
жадвал). 
Кўпгина ташкилотлар томонидан мустақил таълим оладиган ташкилот 
тамойиллари ташкилотнинг ўқув бўлими бўлган корпоратив университет 
шаклида амалга оширилади. Ўқув назарияси ва амалиётини бизнес 
эҳтиёжлари билан боғлашга қаратилади. Унинг асосий мақсади зарур бўлган 


521 
кадрлар тоифасига ўз вақтида ва энг самарали равишда таълим беришдир. 
Корпоратив университет қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: 
• 
олинган билимлар ва кўникмаларни ишчи тажрибага айлантирган 
ҳолда иш жойида ўқиш имкониятини таъминлайди; 
• 
ўз ишида корпоратив маданиятга таянади
• 
ташкилот бизнеси доирасида инновацион ишланмалар амалга 
оширишга имкон беради; 
• 
таълимни компаниянинг ишбилармонлик стратегияси билан 
боғлайди. 
Мисол тариқасида «Челябинский тракторный завод – Уралтрак» МЧЖ 
компанияси персонални ривожлантириш тажрибасини кўриб чиқиш мумкин. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling