Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар
Download 6.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Персонални ривожлантириш стратегияси хусусиятлари ва талаблари
7.11-жадвал
Бизнес-стратегия ва ташкилот персоналини ривожлантириш стратегияси ўртасидаги боғлиқлик Ташкилот стратегияси Персонални ривожлантириш стратегияси хусусиятлари ва талаблари Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг максимал сифатини таъминлаш стратегияси Асосий лавозимларда ишлайдиган ходимлар ва умуман жамоа энг юқори профессионал даражага ва малакага эга бўлиши керак, бу эса ишлаб чиқариш ва технологик носозликлардан қатъий назар сифат даражасини англашга имкон беради. Персонални ривожлантириш стратегияси ходимларнинг касбий кўникмалари ва малакаларини оширишга, шу жумладан маҳсулотлар учун замонавий сифат тизимларини ишлаб чиқишга йўналтирилиши керак. Саноат корхонасининг инноватсион ўсиши ва ривожланиши стратегияси Бу энг илғор технологияларни жорий этишни назарда тутади, ходимлардан максимал даражада мослашувчанликни, кенг касбий билимга, янги технологиялар ва техника турларини қабул қилишга тайёрлигини талаб қилади. 511 Персонални ривожлантириш стратегиясида илғор технологиялар ва иш усулларини ўзлаштириш ва энг янги техника ва асбоб-ускуналар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиш нуқтаи назаридан кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ўз ичига олиши керак. Саноат корхонасини ривожлантириш техник ва технологик стратегияси Бу саноат корхонасининг ички илмий-техник салоҳиятига асосланади. Ушбу стратегия ходимлардан ташаббускорлик, ижодкорлик ва амалга оширилаётган илмий-тадқиқот лойиҳаларида фаол иштирок этишни талаб қилади. Персонални ривожлантириш стратегияси ходимларнинг ижодий фаоллигини рағбатлантиришга, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилишда иштирок этиш истагини рағбатлантиришга қаратилган. Персонални ривожлантиришнинг мақсади унинг интеллектуал салоҳиятини оширишдир. Персонални ривожлантириш персонални ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, касбий мослаштириш, баҳолаш, карьерани режалаштириш, кадрлар захирасини шакллантириш ва персонал алмашинувини ўз ичига олади. Персонални ривожлантиришнинг янги шакллари таркибига ходимларни масофадан ўқитиш, менежмент бўйича тренинглар, персонални ривожлантириш марказларини ташкил этиш киради. Ташкилотнинг персонални ривожлантириш соҳасидаги сиёсати 7.30- расмда акс эттирилган. Персонални ривожлантиришни режалаштиришда ходимларнинг ҳар бир профессионал гуруҳи бўйича кўникмалар ва маҳоратларни аниқлаш, таълим олувчининг ҳолатини баҳолаш, мос келувчи таълим дастурлари тузиш зарур (7.31-расм). Персонални ривожлантиришни режалаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади. 1. Персоналнинг амалдаги касбий билимлари ва у ташкилот мақсадларига эришиш учун эга бўлиши зарур бўлган билимлар ўтасидаги номувофиқликни аниқлаш йўли билан ташкилот персоналини ривожлантириш эҳтиёжларини таҳлил қилиш асосида ривожлантиришга эҳтиёжларни аниқлаш. Бунда профессионал ривожлантиришга эҳтиёж ҳақида ахборот манбалари қуйидагилар ҳисобланади: 512 • индивидуал ривожлантириш режалари; • ходимларнинг хоҳиш-истаклари; • ташкилотни ривожлантириш стратегияси. Download 6.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling