Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат мунасобатлар


 Корпоратив порталлар ва мобил иловаларнинг ташкилот


Download 6.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/230
Sana12.11.2023
Hajmi6.56 Mb.
#1767963
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   230
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

13.3. Корпоратив порталлар ва мобил иловаларнинг ташкилот 
инсон ресурсларини электрон бошқариш тизимини фаоллаштиришдаги 
роли 
Замонавий ташкилотларда инсон ресурсларини бошқариш бир 
томондан стандартлаштирилган ва мунтазам, бошқа томондан эса анча 
сермашаққат, катта ҳажмли ва индивидуал бўлган вазифаларни ҳал қилиш 
билан боғлиқ. Бундай жараёнлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 
1) одамларни ташкилот муҳитига мослаштириш, чунки ушбу жараён 
ахборотни индивидуал идрок этиш ва ўзлаштириш хусусиятларини ҳисобга 
олган ҳолда бир вақтнинг ўзида стандарт ва индивидуалдир; 
2) мувофиқлаштириш, мослашувчан бошқарув, вазифаларни белгилаш 
ва бажарилишини назорат қилиш; 
3) ходимларнинг ташкилий муҳитда коммуникацион ўзаро алоқалари, 
мулоқотларни излаш; 


724 
4) зарур ҳужжатлар, шу жумладан ўз вақтида янгилашни талаб этувчи 
маълумот ва услубий ҳужжатлар билан бошқарув функцияларининг 
бажарилишини таъминлаш; 
5) одамларни бошқаришда ўзаро муносабатларни ўрнатиш, бу амалга 
оширилаётган 
чора-тадбирлар, 
баҳолаш, 
ўқитиш, 
ишлаб 
чиқиш 
самарадорлигини тасдиқловчи зарур маълумотларни тўплашни ўз ичига 
олади. 
Ташкилот инсон ресурсларини самарали тезкор бошқариш корпоратив 
порталлар ва мобил иловалар ёрдамида бошқариш функцияларини электрон 
қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш орқали яхшиланади: 
1) ташкилот ичида самарали горизонтал ва вертикал алоқаларни қуриш 
ва ривожлантириш, бу янги ходимларнинг тез мослашувига ёрдам беради ва 
ташкилот ишини бошқаришда кўпроқ ходимларни жалб қилган ҳолда 
бирдамлик гуруҳини шакллантиришни таъминлайди; 
2) билимлар, фикрлар, ғоялар, тажриба алмашинадиган, экспертиза 
ўтказиладиган, ташкилотнинг устав ҳужжатлари, унинг қоидалари, 
корпоратив ҳужжатлар шаблонлари жойлаштирилган ягона ахборот 
маконини яратиш; 
3) ходимларни ташкилотнинг янгиликлари ва режалари тўғрисида 
тезкор хабардор қилиш, ишчи гуруҳларини яратиш, масофавий бўлинмалар, 
ходимлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш қобилияти; 
4) самарали рағбатлантириш механизмларини, ўқув корпоратив 
дастурларини, ўқув кутубхоналари ва маълумотлар базаларини ишлаб 
чиқиш; 
5) анкеталар, сўровномалар, рейтинглар, форумлар, танловларнинг 
тезкор ўтказилиши; 
6) ташкилотнинг турли тадбирларидан визуал фото ва видео 
материаллар намойиши; 
7) ходимларнинг шахсий кабинетлари, ижтимоий хизматлар
блогларни, ташкилотнинг барча маълумотларини ягона қидириш марказини 
ва бошқаларни яратиш. 
Корпоратив портал - бу шахсийлаштирилган веб-интерфейсни 
таъминлайдиган дастурий таъминот тўплами бўлиб, у орқали ташкилотнинг 
ваколатли ходимлари ва доимий шериклар фойдаланишни бошқариш 
ҳуқуқларига мувофиқ талаб қилинадиган маълумотлар ва иловалардан 
фойдалана оладилар. Бунда бу ҳар қандай ходимнинг ўзи керак бўлган 
маълумот ёки иловадан оддийгина фойдаланиш эмас, балки ходимлар 
географик жиҳатдан тарқалиб кетган бир гуруҳ, битта вақтни чеклаган ҳолда 
битта муаммони ҳал қилганда уюшган бизнес жараёнлар бўлиши мумкин. 
Замонавий 
ташкилотларда 
корпоратив 
Интернет-порталлар 
ходимларни қуйидагиларни тақдим этади: 
1) 
жамоавий ишлаш (чатлар, жўнатмалар, форумлар, конференция 
ва ҳ.к.); 
2) 
ахборотни сақлаш ва таҳлил қилиш; 


725 
3) 
бошқарув қарорлари ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва қабул 
қилиш, матнли ҳужжатлар чиқариш, материаллар чоп этиш бўйича бизнес-
жараёнларни ташкил қилиш; 
4) 
автоматлаштирилган бошқарув тизимига уланишни ташкил 
қилиш, жумладан, бухгалтерия, молия, омборлар, маркетинг, ишлаб 
чиқариш, логистика, таъминот, сотув, сервис, персонал ва ҳ.к. 
Корпоратив ахборот портали барча турдаги ресурсларни бирлаштириш 
учун кучли воситадир, бу эса ташкилотни бошқариш ва унинг ходимларини 
бошқариш самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Корпоратив 
ахборот портали қуйидагиларни ўз ичига олади: 
1) ички портал - ташкилотнинг маҳаллий тармоғи билан чекланади; 
2) географик жиҳатдан ташкилотнинг узоқдан ишлайдиган ходимлари 
ва Интернет фойдаланувчилари учун очиқ бўлган Интернет (очиқ 
маълумотлар ва ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган махфий маълумотлар), 
Интранет ва Экстранет (махфий маълумотлар). 
13.3-жадвалда ички ва ташқи корпоратив порталлар ресурсларидан 
фойдаланишда ташкилотнинг имкониятлари жамланган кўринишда тақдим 
этилган. 

Download 6.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling