Инсон ресурсларини бошқариш функцияларини амалга ошириш,
юқорида
айтилганидек, ташкилотни ривожлантириш стратегияси билан
мувофиқлаштирилиши лозим. Шу муносабат
билан инсон ресурсларини
бошқаришнинг стратегик аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш зарур.
3.22-расм. Персонални бошқариш ва инсон ресурсларини
бошқаришда ишлар структураси
Инсон ресурсларини стратегик бошқаришнинг моҳияти қуйидагиларда
намоён бўлади:
• ташкилот ва унинг персонали айни пайтда ривожланишнинг қайси
босқичида;
• инсон ресурсларини бошқариш асосий
функциялари ва персонал
ташкилотни ривожлантиришнинг танлаб олинган стратегиясига мувофиқ
қайси муайян йўналишларда ривожланиши лозим;
• қўйилган мақсад ва вазифаларга эришиш учун персонал (усуллар)
қандай ривожланиши керак. Персонални, инсон ресурсларини бошқариш
технологиясининг
асосий элементлари, уларнинг кетма-кетлиги 3.23-расмда
акс эттирилган. Ушбу элементларни амалга ошириш ҳам стратегик мақсадлар
билан мувофиқлаштирилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: