658
•
бизнес-натижа – ходим жорий ролида қанчалик муваффақиятли
эканлиги ва компания унинг ривожига сарфлаган инвестицияларни
оқлаганлиги;
•
ўқиш қобилияти - Learning ability;
•
ташкилот қадриятларига амал қилиш – четдан номзодни ёллашда
албатта унинг ўтмишдаги иш берувчиси корпоратив қадрияти
омилини
ҳисобга олиш лозим;
•
истеъдоднинг шуҳратпарастлиги, ҳаракатчанлиги ва ўзида бирон
нарсани ўзгартиришга тайёрлиги.
Истеъдодлар билан ишлашнинг ташқи бозордаги аломатлари
қуйидагилар ҳисобланади:
•
компанияларнинг бошқа ташкилотлардан юқори
малакали
ходимларни оғдириб олиши кўпайиб кетганлиги;
•
«олтин қўлкишан» («golden handcuffs») – компанияда уларнинг
ишлашини давом эттириш (ушлаб қолиш) учун
асосий ходимларга махсус
пул товонидан фойдаланишнинг ўсиши;
•
озирги 10 йилда буюртма бўйича «бош овлаш»га ихтисослашган
кўп сонли компаниялар пайдо бўлиши.
Ички
бозорда, яъни
ташкилотларда
у
асосан
персонални
ривожлантириш ва кадрлар захираси билан ишлаш орқали амалга
оширилади.
Турли технологиялардан фойдаланиш шу билан боғлиқки,
баъзи
компанияларда ходимлар ривожланиб бориши керак,
деб ишонишади,
бошқаларида эса уларни ўзгартириш керак деб ҳисоблашади. Истеъдодлар
билан ишлашга ушбу иккала ёндашув ўз самарасини бериши мумкин, аммо
истеъдодларга алоҳида эътибор қаратиш ва бюрократик тўсиқлар йўлидан
юрмаслик, уларга жуда кўп чекловлар қўймаслик керак. Асосийси, энг яхши
ишбилармонларга,
олимларга, муҳандисларга ва ишчиларга эътибор
қаратиш, улар учун муносиб яшаш ва
ишлаш шароитларини яратиш, узоқ
муддатли ва обрўли лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам бериш лозим.
Бугунги кунда истеъмолларни бошқаришннг иккита йўналиш бўйича
гуруҳлаш мумкин бўлган қуйидаги технологияларини ажратиб кўрсатиш
мумкин (10.4-расм).