1.Такрорлаш (24 соат)
Нутқ ва гап, сўз. Нутқнинг тузилиши, матн ва тузилиши, Гап ва сўз. Сўзларнинг номланишига кўра гуруҳланиши.
Товушлар ва ҳарфлар. Унли ва ундош товушлар ва ҳарфлар. Бўғин, сўзларни бўғинларга бўлиш ва бўғинларга бўлиб кўчириш қоидалари. Ўзбек алифбоси. Сўзларни бўғин, товуш ва товуш – ҳарф жиҳатдан таҳлил қилиш; тутуқ белгиси ва унинг ишлатилиши. Sh, ch, ng ҳарф бирикмалари, ёнма-ён келган бир хил ундошли сўзлар ва уларнинг имлоси. Сўз охирида келган, жарангли, жарангсиз жуфти бор ундошлар имлоси.
Шакллантириладиган таянч комптенциялар:
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: муомала маданиятга эга бўлиш.
Миллий ва умуммаданий компетенция: озода кийиниш.
2.Гап (30 соат)
Гап. Гапларнинг ифода мақсадига кўра турлари: дарак гап, сўроқ гап, буйруқ гап; ҳис-ҳаяжон гап, ҳис-ҳаяжонсиз гап. Нуқта (.) сўроқ (?) белгилари, ҳис-ҳаяжон билан айтилган гапнинг охирига ундов белгисининг қўйилиши. Гап бўлаклари. Гапнинг бош бўлаклари, иккинчи даражали бўлаклари (иккинчи даражали бўлаклар турларга ажратилмайди). Иккинчи даражали бўлакларнинг сўроқлари. Эга ва кесим мазмунини тўлдиришда иккинчи даражали бўлакларнинг аҳамияти. Гапда сўзларнинг ўзаро боғланиши.
Шакллантириладиган таяч компетенциялар:
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси: манбалардан маълумотларни излаб топа олиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: жамоада ўз фикрини айта олиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: мавзуга оид жадвалларни ўқий олиш ва кундалик фаолиятида дуч келадиган ҳисоб-китобларни еча олиш.
3.Сўз таркиби (22 соат)
Сўзнинг таркиби ҳақида умумий тушунча: асос ва асосдош сўзлар. Сўз ясовчи қўшимчалар, ясовчи қўшимчаларнинг асосдош (бир ҳил асосли) сўзлар ҳосил қилиши. Сўзларни ўзаро боғловчи қўшимчалар, сўз таркиби таҳлили.
Do'stlaringiz bilan baham: |