Шакллантириладиган таянч комптенциялар:
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: муомала маданиятга эга бўлиш.
3. Нутқ ва гап (12 соат)
Нутқ. Нутқнинг оғзаки ва ёзма шакллари.
Матн. Матннинг гаплардан тузилиши.
Гап. Гапнинг бош ҳарф билан ёзилиши ва унинг охирига нуқта, сўроқ, ундов белгиларининг қўйилиши; гапнинг ким ёки нима ҳақида айтилганини билдирган сўзни аниқлаш; расмларга қараб гап тузиш ва ёзиш; савол-жавоб гаплар; савол-жавоб тузилишидаги матнларнинг ёзилиши; нутқ одоби.
Шакллантириладиган таянч комптенциялар:
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси: мустақил ўқиб-ўрганиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: муомала маданиятга эга бўлиш.
4. Йил давомида ўтилганларни такрорлаш ( 5 соат)
Ҳуснихат
Ёзувга оид малакаларни шакллантириш; ёзиш жараёнида партада тўғри ўтириш, дафтарни белгиланган қияликда қўйиш; ручкани тўғри ушлаш; ёзув чизиқларини фарқлаш, ҳарфларни ёзув чизиқлари орасида тўғри жойлаштириш; ҳарфларнинг қиялиги, уланиши ҳамда сўзлар орасини бир хил тенгликда чамалаш.
Кичик ва бош ҳарфларни савод ўргатиш жараёнидаги каби тартибда ҳуснихат билан ёзишни машқ қилиш.
Ўқув йили давомида ўрганиладиган имлоси қийин сўзлар: ajdar, arg`imchoq, achchiq, bodring, boyqush, bog`bon, bog`cha, burgut, daraxt, eshik, garaj, harf, havo, holva, jahl, jahon, jajji, kombayn, kuch, mag`rur, mehmon, oyoq, og`a-ini, pishloq, pochta, qaldirg`och, qarindosh, qarz, qasr, qirg`ovul, qishloq, quruvchi, quzg`un, qo`shiq, qo`g`irchoq, qo`zichoq, sanchqi, san’at, savatcha, sirk, siyoh, sochiq, Toshkent, uloqcha, urishqoq, uchrashmoq, xirmon, xontaxta, yong‘oq, zinapoya, yashnamoq, o`rik, o`yinchoq, o`quvchi, o`q, shaftoli, shahar, shamol, sholg`om, shudring, sho`rva, chaqaloq, chinni, chiroyli, chumchuq, chuchuk, chuchvara, choptoq, chorraha, choynak.
Do'stlaringiz bilan baham: |