674
4. Қурилиш ташкилотлари. Лойиҳада иштирок
этадиган
пудратчилар, одатда қурилиш билан боғлиқ ишларни
бажарадилар ва келгусида буюртма қабул қилиш мақсадида кафолат
беришга тайёр бўладилар.
5. Миллий ҳукумат ва халқаро агентликлар. Бу
ташкилотлар мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва
ижтимоий
талаблари билан қизиқадилар. Ҳукумат кафолатлари,
лойиҳанинг бошқа иштирокчилари қоплай олмайдиган рискларни
қоплаш учун жуда зарур
ва шу сабабли, молиялаштиришнинг ютуғи
учун ҳаётий жиҳатдан муҳимдир.
6. Бошқа томонлар. Кўп ҳолларда, юқорида саналганлардан
ташқари, лойиҳа қурилишидан аниқ бир даромад оладиган бошқа
томонлар ҳам бўлади ва улар кафолат беришга тайёр бўладилар.
Масалан, лойиҳа билан бир қаторда амал қилаётган
компания
лойиҳа амалиётида ривожланган инфратўзилмадан ютиши мумкин,
шунингдек лойиҳа амалга ошиши натижасида миллий
иқтисодиётни ривожланишидан ҳам ютиши мумкин.
Рискни тақсимлашда кафолат энг аҳамиятли усул,
лекин бундан
бошқа усуллар ҳам бор. Кўп ҳолларда ҳарид ҳақидаги форвард
келишув ва ишлаб чиқариш тўловлари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: