Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
стандарт оғиши (standard deviation) сифатида аниқланади.
5 Бу модель уни илк бора қўллаган олим - Гарри Маркович ( Markowif) номи билан аталади. Марковицнинг "Portfolio Selection" номли илк мақоласи 1925 йил Journal of Finance да чоп этилган. 719 Бу концепциялар кейинги бўлимда батафсилроқ кўриб чиқилади. Инвестицион портфельни шакллантириш инвестицияларни муайян шахс томонидан тақсимлашдан иборат бўлади. Бу активлар ва мажбуриятларни оптимал тарзда уйғунлашадиган портфель тўзиш мақсадида инвестициялар кутилаётган даромадлиги ва риск ўтасида энг яхши нисбатни излаб топиш жараёнидир. Торроқ маънода портфелни шакллантириш акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларга инвестициялаш лозим бўлган маблағлар миқдорига нисбатан қарор қабул қилиш сифатидагина талқин қилинади. Агар портфель шакллантиришни кенгроқ кўриб чиқадиган бўлсак, унга нима афзалроқ – уй сотиб олишми ёки ижарага олиш; қайси турдаги суғўртани сотиб олиш ва бунинг учун қанча маблағ ажратиш, шунингдек, ўз мажбуриятларини қай тарзда бажариш лозимлиги каби саволларни ҳам киритиш мумкин. Портфель шакллантиришнинг янада кенгроқ талқини инсон капитали жамғаришга (масалан, касбий таълимни давом эттиришга) қанча маблағ ажратиш мақсадга мувофиқ каби масалаларни кўриб чиқишни ҳам ўз ичига олади. Ушбу қарорларнинг барчаси учун умумий элемент риск ва кутилаётган даромадлик даражаси ўртасида энг яхши нисбатни топиш ҳисобланади. Ушбу мавзу риск/даромадлик нисбатини аниқлаш ва портфель самарадорлигини бошқариш учун талаб қилинадиган усул ва концепцияларни тадқиқ этишга бағишланган. Асосий ғоя шундан иборатки, деярли ҳамма одамларга тўғри келадиган портфель шакллантиришнинг қатор умумий қоидалари мавжудлигида ҳам амалда барча фойдаланадиган портфель умумий модели ёки танлов 720 шакллантиришнинг умумий стратегияси мавжуд бўлмайди. Ҳозир бунинг нима учун шундайлигини тушунтириб берамиз. Портфель шакллантириш стратегияси ҳар бир кишининг муайян ҳолатларига боғлиқ бўлади (ёши, оилавий аҳволи, машғулотлар тури, даромади, умумий фаровонлиги ва ҳ.к.). Шу сабабли пул маблағларини қайсидир қимматли қоғозларга киритар экан, киши ўз рискини оширади, бошқа киши учун эса худди шу қимматли қоғозларни харид қилиш рискни пасайтириша олиб келади. Бунинг устига, оила ҳаётийлик даврининг дастлабки босқичларида қўйилмалар рисклилигини пасайтирадиган қимматли қоғозлар кейинги босқичларда умуман бошқача самара бериши мумкин. Оилавий турмушни энди бошлаётган ёш оила учун уй харид қилиш ва шу уйни гаровга қўйган ҳолда ссуда олиш оптимал қўйилма ҳисобланади. Нафақага чиқиш ёши арафасидаги эр-хотин учун уйни сотиш ва олинган пул маблағларини қимматли қоғозларга қўйилма сифатида киритиш оптимал бўлиши мумкин, бу уларга то ҳаётининг охиригача мунтазам ва барқарор пул тушумлари таъминлаши мумкин. Ҳаётни суғўрта қилиш масаласини кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, бизнинг олдимиза икки киши турибди 1 : Қўлида вояга етмаган фарзандлари бўлган Мириам ҳамда оиласи ва бошқа боқимандалари бўлмаган, ёлғиз яшайдиган Санджив. Кўплаб жиҳатлардан – ёши, даромади, машғулот тури, фаровонлик даражаси ва ҳ.к. бўйича бир-биридан фарқ қилмасада, уларнинг ҳар бирида суғўрталашнинг ўз оптимал варианти мавжуд. Мириамнинг мақсади – агар тўсатдан вафот этадиган бўлса, оиласи хавфсизлигини 721 таъминлаш ҳисобланади, шу сабабли унга полис эгаси оламдан кўз юмган ҳолатда унинг фарзандларига пул маблағлари тўланиши кўзда тутилган полис керак. Сандживни унинг вафотидан кейин тўланадиган тўловлар қизиқтирмайди, демак, унинг учун ҳаётни суғўрталаш рискни пасайтирадиган ҳаракат ҳисобланмайди. Ҳаётнинг кейинги босқичларида, Мириам унинг фарзандлари ўзини таъминлай олишига ишонч ҳосил қилгач, унга ҳаётни суғўрталаш полиси берадиган ҳимоя керак бўлмай қолади. Энди фараз қилайликки, Мириам ва Санджив нафақа ёшига етди. Мириамнинг фарзандлари бор ва у вафотидан кейин унинг жамғармалари нима бўлишидан хавотирланмайди, улар фарзандларига мерос бўлиб қолади. Агар у узоқ умр кўрса ва барча жамғармаларини сарфлаб бўлса, шубҳасизки, фарзандлари унга молиявий кўмак кўрсата олади. Санджив ҳалигача ёлғиз яшайди, унинг мерос қолдириш учун ҳам ҳеч кими йўқ. У то тирик экан, барча жамғармаларини сарфлашни хоҳлайди, лекин уни агар узоқ яшайдиган бўлса ва бунда пулларини жуда фаол сарфласа, умрининг охиригача пуллари етмай қолиши мумкинлиги безовта қилади. Санджив унга умрбод даромад кафолатлайдиган суғўрта полиси харид қилиш йўли билан жамғармалар етишмаслиги рискини пасайтириши мумкин. Умрбод тўловларни таъминлайдиган бундай суғўрта полиси умрбод тўланадиган рента (life annuity) деб аталади. Мириам учун эса бундай суғўрта тури унинг инвестициялар рискини пасайтиради. Юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, ҳаттоки бир хил ёшдаги, фаровонлик ва даромад даражаси бир хил бўлган 722 одамларда ҳам уй ёки суғурта полиси харид қилиш истиқболи турлича бўлади. Худди шу фикрни акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозлар хариди ҳақида ҳам билдириш мумкин. Инвестиция портфелларидан биронтасини ҳамма инвесторлар учун бир хилда тўғри келади деб бўлмайди. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун бир хил ёшдаги ва оилавий аҳволи бир хил бўлган иккита инвесторни кўриб чиқамиз. Чанг 30 ёшда; у Уолл-Стритда молия агенти бўлиб ишлайди. Унинг ҳозирги ва келгуси маоши кўп жиҳатдан қимматли қоғозлар бозори ҳолатига боғлиқ бўлади. Оби ҳам 30 ёшда; у давлат мактабида инглиз тилидан дарс беради. Унинг ҳозирги ва келажакдаги маоши қимматли қоғозлар бозори конъюнктурасига унчалик боғлиқ эмас. Демак, Чанг учун инвестиция портфелининг катта қисмини акцияларга киритиш Обидан кўра кўпроқ рискл тадбир ҳисобланади. Энг яхши портфель шакллантириш режасини тўзиш инвесторнинг мақсадлари ва башорат қилиш горизонтини аниқлашдан бошланади. Башорат қилиш даври ёки горизонти (planning horizon) бу – инвесторнинг режалари тўзиладиган вақт оралиғидир. Энг ўзун башорат қилиш горизонти одатда пенсияга чиқишгача бўлган вақтни ўз ичига олади ва одатда уни индивидуал умр ўзунлиги билан таққослаш мумкин бўлади 1 . Демак, 85 йил умр кўришдан умид қилаётган 25 ёшли кишининг режалаштириш горизонти 60 йилга тенг бўлади. Инсон қариши билан режалаштириш горизонти тобора қисқариб боради. Қарорни қайта кўриб чиқиш даври ёки горизонти 1 Режалаштириш нафақат уларнинг бутун ҳаётини, балки кейинги авлодлар ҳаётини ҳам ўз ичига оладиган одамлар бор. Бундай ҳолатда режалаштириш даври жуда узоқ, амалда аниқлаб бўлмайдиган бўлиши мумкин. 723 (decision horizon) бу - инвестиция портфели шакллантириш билан боғлиқ бўлган иккита қарор ўртасидаги вақт оралиғи. Қарорни қайта кўриб чиқиш даври ўзунлиги ҳар бир шахс томонидан алоҳида белгиланади. Айрим инвесторлар ўз портфелини қайта кўриб чиқишни белгиланган вақт оралиқлари орқали, масалан, бир ойда бир марта (счетларни тўлашда) ёки бир йилда бир марта (солиқ декларациялари тўлдиришда) амалга оширади. Жамғармаларининг асосий қисми банк ҳисобрақамларида бўлган, даромад даражаси ўртача инвесторлар ўз инвестицион портфелларини камдан-кам ва номунтазам, одатда турмуш қуриш ёки ажралиш, фарзанд туғилиши ёки мерос олиш каби ҳодисалар билан боғлиқ равишда кўриб чиқади. Инвестиция портфелини кўриб чиқишга мазкур шахс эга бўлган у ёки бу активлар нархининг кескин ўзгариши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Катта миқдордаги маблағларни акция ва облигацияларга киритган инвесторлар ўз портфелларини ҳар куни, баъзида эса бундан ҳам тезроқ кўриб чиқишлари мумкин. Уларда қарорни қайта кўриб чиқи энг қисқа даври биржа савдолари даври (trading honwn) ҳисобланади, айнан у инвестор ўз портфелини қайта кўриб чиқадиган минимал вақт оралиғини белгилаб беради. Шахс биржа савдолари даври давомийлигини назорат қила олмайди. Биржа савдолари даври ушбу иқтисодий тизимда бозор тўзилмасига (масалан, қимматли қоғозлар биржаси қайси вақт очиқлиги ва ташкиллаштирилган биржадан ташқари бозорлар бор ёки йўқлиги) қараб хафта, кун, соат ёки ҳатто дақиқага тенг бўлиши мумкин. 724 молиявий муҳит глобаллашиб бораётган бугунги шароитларда кўплаб қимматли қоғозларни харид қилиш ва сотиш ер шарининг исталган нуқтасида, кун ва туннинг исталган маҳалида амалга оширилиши мумкин. Демак, бундай қимматли қоғозлар учун биржа савдолари горизонти жуда қисқа. Download 6.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling