Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 
10.5.Портфель назариялари 
Самарали портфель (efficient portfolio) деб биз инвесторга 
берилган риск даражасида максимал кутилаётган даромадлилик 
даражаси таклиф этадиган портфелга айтамиз. 
Портфель 
самарадорлиги 
концепциясининг 
аҳамиятини 
тушунитириб бериш ва ҳақиқатда самарали портфелни қандай 
олишни кўрсатиш учун бундан олдинги мисолни унга яна битта 
рискли актив қўшган ҳолда кўриб чиқамиз. Рискли актив 2 йиллик 
0,08 кутилаётган даромадлилик ставкаси ва 0,15 стандарт оғишга эга. 
У 10.2-расмда R нуқта билан ифодаланган. 
Йиллик 0,08 кутилаётган даромадлилик ставка олиш истагида 
бўлган инвестор барча суммани рискли актив 2 га киритган ҳолда ўз 
мақсадига эришиши мумкин. Шунда у R нуқта билан 
тавсифланадиган вазиятда бўлиб қолади. Бироқ бунда инвестор 
портфели самарасиз саналади, чунки G нуқтада инвестор камроқ 
стандарт оғиш қиймати билан худди шундай (йиллик 0,08) 
кутилаётган даромадлилик ставкаси олиши мумкин. 
10.1-жадвалдан кўриниб турибдики, G нуқтада стандарт оғиш 
атиги 0,05ни ташкил этади. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, ушбу 
портфель инвестицияларининг 25%и рискли актив 1га, 75% эса – 
рисксиз активга киритилган. Ҳақиқатдан ҳам, таваккал қилишни 
истамаган инвестор G ва S нуқталарни, R нуқтадан бошқа исталган 
нуқтани бирлаштирадиган риск/даромадлиликни танлайди. Бу 
нуқталардан исталган бири рискли актив 1 маълум бир сони рисксиз 
актив билан мувозанатланадиган вазиятга тўлиқ мос келади. Масалан, 


730 
портфель J нуқтада рискли актив 2 стандарт оғишига (0,15) тенг 
бўлган стандарт оғишга эга, бироқ унинг кутилаётган даромадлилик 
ставкаси йиллик 0,12 эмас, балки 0,08ни ташкил қилади. 12.1-
жадвалдан бизга маълумки, бундай нисбат 75%и рискли актив 1 ва 
25%и рисксиз активдан ташкил топган портфелга мос келади. 
12.1 ва 12.2 тенгламалар ёрдамида G ва J ўртасидаги нуқталар 
билан тавсифланадиган, демак рискли актив 2 га нисбатан юқорироқ 
кутилаётган даромадлилик ставкаси ва камроқ стандарт оғиш 
қийматига эга бўлган бошқа самарали портфеллар таркибини 
аниқлаш мумкин. Мисол учун, 62,5%и рискли актив 1 ва 37,5%и 
рисксиз активдан иборат бўлган портфелни кўриб чиқамиз. Унинг 
кутилаётган даромадлилик ставкаси йиллик 0,11, стандарт оғиш эса 
0,125ни ташкил қилади. 


731 
10.1-расм. Портфель самарадорлиги 
Изоҳ. R нуқтада портфель 100%га кутилаётган даромадлилик 0,08 
ва  = 0,15 бўлган рисксиз актив 2 га киритилган инвестициялардан 
иборат. Инвестор G ва J орқали ўтадиган тўғри чизиқнинг ҳар қандай 
нуқтасида юқорироқ кутилаётган даромадлилик ставкаси ва камроқ 
стандарт оғишга эга бўлиши мумкин. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling