Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Download 6.38 Mb. Pdf ko'rish
|
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011
А
Н С А (9.3) Бу ерда, А- амортизация ажратмаси суммаси; С- мол – мулкнинг баланс қиймати; Н А - амортизация ажратмаси меъёри. Кредит ресурсларидан фойдаланганлик учун тўлов қуйидаги формула орқали аниқланади: 100 * К Т С К К (9.4) Бу ерда, К- кредит ресурслар суммаси; С к – кредит ресурсларидан фойдаланганлиги учун ставкаси. Лизинг шартномаси асосида лизинг берувчининг комиссион мукофат пули қуйидагича аниқланади: 100 * ком ис ком ис С К Т (9.5) Бу ерда, С комис – комиссион мукофат пули ставкаси. Қўшимча хизматлар тўлов миқдори асосан қуйидаги аниқланади: Қ т = Х саф + Х рек + Х бошқа (9.6) Бу ерда, Х саф – банк ходимларининг сафар харажатлари; Х рек – рекламалар харажатлар суммаси; Х бошқа - бошқа харажатлар суммаси. 297 Лизинг берувчининг мулкдан фойдаланиш ҳаражатлари лизинг тўловлари асосида тўлиқ компенсацияланмайди, яъни қопланмайди. Компенсация суммаси шартнома муддати ва мулк амортизацияси муддатига боғлиқ ҳолда шартномада олдиндан белгиланган бўлади. Агар амортизация муддати шартнома муддатидан ошиб кетса, бунда мулкнинг амортизация муддати тугашига қадар лизинг берувчида қолдиқ қийматида ўз мулки бўлиб қолаверади. Комиссион мукофот тўлови лизинг берувчи ҳаражатларини қоплаш манбаи бўлиб хизмат қилади. Лекин, бу аниқ битим билан боғлиқ эмас ва фойда манбаини шакллантириш учун муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 август 2002 йилдаги «Лизинг фаолиятини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони иқтисодиёт тармоқларини, хусусан кичиқ ва хусусий тадбиркорликни замонавий технология ускуналари билан жиҳозлашда, шунингдек, мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрлаб чиқарилган асбоб-ускуна ва техникани сотишда лизинг фаолияти ролини ошириш мақсадида чиқарилган зарурий меъёрий ҳужжат бўлиб, мамалакатимизда лизинг муносабатларини ривожлантиришда янгича босқични бошлаб берди. Ушбу фармонга кўра 2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб лизинг тўловлари - қўшилган қиймат солиғидан, лизингга бериш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган технология ва ускуналари - вакил банкнинг тегишли тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда бож тўловлари ва сотишга солиқлардан озод қилинди. 298 Белгилаб қўйилдики, 2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб лизинг оладиган хўжалик юритувчи субъектлар лизингга берилган мулкка солиқ тўлашдан лизинг шартномаси амал қиладиган муддатгача озод қилинадилар; лизинг берувчини солиққа тортиш чоғида у лизингга бериш учун мулк ҳарид қилишга олган кредитлар фоизи ҳамда белгиланган бошқа тўловларнинг суммаси унинг жами даромадидан чегириб ташланади Амалиётда, тадбиркорлик фаолиятини юритувчилар кўпгина ҳолларда, бир-бирига муқобил даражада бўлган танловга дуч келади. Масалан, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун олинадиган ускуналарни молиялаштириш самаралими ёки бу ускуналарни ижарага олиб, улардан фойдаланиш унумлироқми? Ушбу масала нафақат тадбиркорлар олдида, шунингдек ускунларни ишлаб чиқарувчи олдида ҳам туради. Мулк эгаси учун энг муҳими ижара тўловлари ҳажмини белгилаб олиш ва ускуналар ижарасининг молиявий самарадорлигини аниқлашдир. Ижарага олувчи эса, муқобил вариантлар мавжуд бўлган ҳолда, ўзи учун асосий масалани, яъни ускуналарни ижарага олишни ёки уларни ҳарид қилишни ҳал қилиши зарур. Иккала масала ҳам соф молиявий тамойиллар асосида ҳал қилиниши мумкин. Бу борада қайси бир усулдан фойдаланмайлик бунинг ечими пул оқимларини бугунги ўлчам концепциясига асосланади. Ускуналар учун ижара ҳақи тўлови қуйидагича аниқланади: Айтайлик, Р қийматга эга бўлган ускуна n йилга ижарага берилаяпти. Унинг қолдиқ қиймати (ижара муддати охирида) S ни ташкил этади. Ижара тўловлари оқими вақт омилини ҳисобга олган 299 ҳолда эскириш қийматига тенг бўлиши лозим. Ижара тўлови, йилда бир маротаба йилнинг охирида тўланадиган бўлса, ускуналарга сафарбар этилган маблағларни белгиланган меъёрда таъминловчи бир маротабали ижара тўлови қуйидаги формула асосида аниқланади: R= Download 6.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling