Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Қурилишда шартнома муносабатлари, Қурилиш-монтаж


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

5.12.Қурилишда шартнома муносабатлари, Қурилиш-монтаж 
ишларининг смета қиймати таркиби ва тўзилиши. 
Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятида капитал 
қурилиш буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги ҳаракатдаги меъёрий 
ҳужжатлар асосида тузилган шартнома асосида олиб борилади.
Объект қурилишига шартнома танлов савдолари натижалари 
бўйича белгиланган қурилишнинг бутун даврига янги қурилишга, 
ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва 
техника билан қайта жиҳозлашга тўзилади. 
Шартнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқоролик Кодекси, 
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий – 
хуқуқий базаси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
ҳамда капитал қурилиш соҳасидаги бошқа норматив – ҳуқуқий 
ҳаражатлар талабларига мувофиқ тўзилади.


422 
Қурилишда пудрат шартномаси танлов савдолари натижалари 
бўйича аниқланган шартномавий жорий нарх бўйича белгиланган 
тартибда танлов савдолари натижалари тасдиқлангандан кейин ўн 
кун муддат ичида тўзилади. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан 
таъминлашни очиш учун буюртмачи томонидан хизмат кўрсатувчи 
банкка қуйидагиларни тақдим этади: 

Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув 
ишларининг аниқ рўйхати);

Қурилишнинг титул рўйхати; 

Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома 
нусхаси; 

Пудратчи ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини 
суғўрталаш юзасидан шартномаси нусхаси; 

Қурилиш 
– 
монтаж 
ишларини 
бажаришга 
“Давархитектқурилиш” қўмитасининг рўйхати. 
Қурилишларнинг аниқ рўйхати – объектлар рўйхатини, 
шунингдек улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва 
харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи ҳар йили буюртмачилар 
томонидан ажратилган лимитлар доирасида тўзиладиган молиявий 
хужжат. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling