Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

3.3.Инвестицион 
лойихаларни 
молиялаштиришда 
корхоналарни ўз маблағлари ва уларни амалга ошириш тартиби.
Инвестицияларни молиялаштиришнинг энг ишончли манбаси бу 
ўз маблағлари хисобланади. Ҳар қандай тижорат ташкилоти доимо 
инвестицияларни ўз ҳисобидан молиялаштиришга интилади. Бу 
ҳолатда молиялаштириш манбаларини қаердан олиш керак деган 
муаммо вужудга келмайди ва унинг банкротлик хавф-хатари (риски) 
камаяди. Бундан ташқари ижобий томонлари ҳам мавжуд. Хусусан 
ўз-ўзини молиялаштириш корхонани ривожланганлиги ва унинг 
яхши молиявий ҳолатини билдиради ва яна рақобатчилардан маълум 
бир устунликка эга бўлади, бошқа корхоналарда бундай имконят 
бўлмаслиги мумкин. Ҳар қандай тижорат ташкилотининг асосий ўз-
ўзини молиялаштириш манбаи бу, асосан, соф фойда ва амартизация 
ажратмаси хисобланади. 
а) "Фойда инвестицияларни молиялаштириш манбаи 
сифатида".
Бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг асосий мақсади, 
бу максимал фойда олишдир. У корхона фаолиятининг асосий 
молиявий натижаси хисобланади.
Корхонанинг баланс фойдаси (Фб) қуйидаги таркибий 
қисмлардан ташкил топади: 
Фб= Фс+Фм+(Дб-Хб) (5.1) 


188 
Бу ерда, Фс-маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан тушган фойда, 
Фм-корхона мулкини сотишдан тушган фойда Дб.-бошқа 
операциялардан тушган даромад, Хб.-бошқа операциялар бўйича 
харажатлар. 
Ялпи фoйдa-фoйдa солиғи олиш учун солиқ тўланадиган база 
хисобланади. Корхонани ўз ихтиёрида қоладиган фойда, яъни соф 
фойда (Фс) қизиқтиради ва қуйидагича тенг бўлади: 
Фс=Фб-Сф 
(5.2) 
Бу ерда, Фб-баланс фойда
Сф-фойда солиғи ва бошқа мажбурий тўловлар. Замонавий 
шароитида корхона ўз ихтиёрида қоладиган фойдани ўзи мустақил 
тақсимлайди ва бу ерда шундай савол келиб чиқади, бу фойдани 
қандай қилиб энг самарали тақсимлаш мумкин? Уни ишлаб 
чиқаришни ривожлантиришга: уй-жой, дам олиш уйи, боғча ва ишлаб 
чиқаришга мўлжалланган объектларни қуришга; агар акционерлик 
жамияти бўлса дивидент тўлашга; хайрия мақсадларига ва 
бошқаларга 
йўналтирилиши 
мумкин. 
Фойдадан 
самарали 
фойдаланиш учун корхонанинг айни вақтдаги ва истиқболдаги 
техник ҳолатини ва корхона жамоасини ижтимоий ҳолатини яхши
билиш лозим. 
Агар корхона ишчилари ижтимой соҳада, шу жумладан иш ҳақи
даражаси бўйича, бошқа корхоналарга нисбатан яхшироқ 


189 
таъминланган бўлса, бу ҳолда фойда биринчи навбатда, ишлаб 
чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилиши лозим. 
Яна шуни таъкидлаш лозимки, агар корхонанинг техник 
ривожланиш даражаси паст бўлиб, бу корхонанинг рақобатбардош 
маҳсулот 
ишлаб 
чиқаришга 
тўсқинлик 
қилиб, 
корхонани 
банкротликка олиб келса, бундай ҳолда, фойдани корхонани 
ривожлантириш учун йўналтириш лозим. Шундай қилиб, корхона 
фойдаси унинг иқтисодий ва ижтимоий даражасига асосланган ҳолда 
тақсимланиши лозим. 
Корхонада ушбу муҳим қоидага амал қилишлари лозим-«фойда 
корхонанинг истиқболда ривожлантиришини амалга оширишга 
туртки бериши лозим». Шундай қоида борки, ишлаб чиқаришни 
ривожланиши, охир оқибатда корхона даромади ҳажмини ўсишига 
олиб келади, бу эса келажакда корхона жамоасини ижтимой 
муаммоларини ҳал бўлишига ва корхона инвестиция имкониятларини 
кенгайишига олиб келади. 
б) «Амортизация ажратмалари инвестиция лойиҳаларини 
молиялаштириш манбаи сифатида»

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling