Қадимги ва ўрта аср фалсафаси, Янги ва энг янги давр фалсафаси


Download 68.59 Kb.
bet1/11
Sana02.06.2024
Hajmi68.59 Kb.
#1834433
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
13 мавзу фалсафа


13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси. Режа: 1. Ислом динининг вужудга келиши, унинг асосий оқимлари ва йўналишлари. 2. Қуръон – ислом динининг муқаддас китоби. 3. Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба. 4. Калом фалсафаси. Тасаввуф ва унинг тариқатлари
1. Ислом динининг вужудга келиши, унинг асосий оқимлари ва йўналишлари. Ислом пайдо бўлгунча милоднинг бошларида анча кенг худудда жойлашган араблар деҳқончилик, савдо ва кўчманчи чорвачилик билан шуғулланганлар. Исломга қадар араб жамиятида турли ибтидоий динлар ва қўшни Мессопатамия, Византия в Эрон таъсиридаги диний эътиқодлар кенг тарқалган. Масалан, қуёш ва ойга, айрим худолар ва арвоҳларга, табиат кучлари ва ўлик аждодларга сиғиниш, жанубий Арабистонда, айниқса, фетишизм муҳим роль ўйнайган. Маккадаги муқаддас ибодатхона Каъбада энг катта Қора тош ва унинг теварагида ўрнатилган ҳар бир қабиланинг арвоҳлари ва худоларини ифодаловчи Фетиши бўлган санамлар (умумий сони 360) муқаддас ҳисобланган. Куб шаклидаги машҳур Қоратош барча қабилалар томонидан олий худо рамзи сифатида танилган. Шубҳасиз, бундай тасаввурлар энди куртак отаётган монотоистик ғоялар билан боғлиқ энг олий худо образини ифодалаган.

Иккинча масала – жоҳилия. Бу сўз араб тилида жоҳиллик, билимсизлик, нодонлик аъносини беради. Жоҳилия сўзи арабистоннинг исломдан олдинги даврига нисбатан ишлатилади.

Иккинча масала – жоҳилия. Бу сўз араб тилида жоҳиллик, билимсизлик, нодонлик аъносини беради. Жоҳилия сўзи арабистоннинг исломдан олдинги даврига нисбатан ишлатилади.

Чунки, бу даврда араблар орасида кўп худолик ҳукм суриб, улар яккахудоликдан беҳабар эдилар, уларда қизларни тириклайин кўмиш, майҳўрлик, зинокорлик ва бошқа ахлоқий бузуқликлар кенг ёйилган бўлиб, ислом дини уларга чек қўйди. Учинчи масала. Ислом сўзи арабча – «Оллоҳга ўзини топшириш», «итоат этиш», «таслим бўлиш», «бўйсуниш» маъноларини беради. Исломнинг асосий манбаси бўлиб Қуръони Карим VII асрда нозил бўлган бўлсада, ислом таълимотига кўра бу дин, ер юзида исноният пайдо бўлибдики, барчаларига нозил қилинган. Муҳаммад с.а.в. қиёмат олдидан юборилган охирги пайғамбар – набий ва расул деб тан олинади. Набий – пайғамбар, араб тилидан таржимаси, ҳабарчи, ҳабар етказувчи маъноларини беради. Пайғамбарлар орасида уларга Оллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат нозил қилинмаган ва аввалги пайғамбарнинг китоб ва шариатини инсонларга тарғиб қилганлар набийлар деб аталади. (Исмоил, Исхоқ, Йақуб, Закарийо каби). Расул – пайғамбар, араб тилида элчи маъносини англатади. Оллоҳ томонидан алоҳида китоб ва шариат берилган пайғамбарлар расуллар даражасига эришган ҳисобланади (Иброҳим, Мусо, Исо каби).


Download 68.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling