632 йили Пайғамбар ҳажга боришга қарор қилдилар. Бу у зотнинг охирги ҳажлари бўлганлиги туфайли ислом тарихида «Ҳажжатул вадо» (хайрлашув хажи) деб номланди. Бу сафарга тўқсон минг мусулмон отланди. Зу-л-ҳижжа ойининг тўққизинчи куни Арафот тоғида Пайғамбар а.с.вафот этдилар. Пайғамбарнинг вафот этган куни ҳақида тарихчилар орасида турли хил фикр-мулоҳазалар мавжуд. Тарихчилар В.В.Бортольд, Муҳаммад Ҳузарий Сайид Амир Али, марҳум профессор Муталиб Усмонов, Доктор Абдулмунъим Мажид Муҳаммад пайғамбарнинг вафот этган кунларини 632 йилнинг 8 июн деб берадилар. Тарихчи Муҳаммад Ризо пайғамбарни 632 йил 9 июнда (11 ҳижрий йил, 12 рабиул аввал) вафот этганлар деб ҳисоблайди. 632 йили Пайғамбар ҳажга боришга қарор қилдилар. Бу у зотнинг охирги ҳажлари бўлганлиги туфайли ислом тарихида «Ҳажжатул вадо» (хайрлашув хажи) деб номланди. Бу сафарга тўқсон минг мусулмон отланди. Зу-л-ҳижжа ойининг тўққизинчи куни Арафот тоғида Пайғамбар а.с.вафот этдилар. Пайғамбарнинг вафот этган куни ҳақида тарихчилар орасида турли хил фикр-мулоҳазалар мавжуд. Тарихчилар В.В.Бортольд, Муҳаммад Ҳузарий Сайид Амир Али, марҳум профессор Муталиб Усмонов, Доктор Абдулмунъим Мажид Муҳаммад пайғамбарнинг вафот этган кунларини 632 йилнинг 8 июн деб берадилар. Тарихчи Муҳаммад Ризо пайғамбарни 632 йил 9 июнда (11 ҳижрий йил, 12 рабиул аввал) вафот этганлар деб ҳисоблайди.
Ислом дини ҳар бир ўзини мусулмон деб атаган кишига дин арконлари деб аталган қуйидаги беш вазифани юклайди:
1. Аллоҳнинг ягона илоҳ эканлигига ва Муҳаммад с.а.в. унинг пайғамбари эканлигига гувоҳлик бериш; 2. Кунига беш маҳал намоз ўқиш; 3. Миқдорига қараб ўз молидан закот бериш; 4. Ҳар йили Рамазон ойида рўза тутиш; 5. Қодир бўлса умрида бир марта Ҳаж қилиш.
“Имон” сўзининг луғавий маъноси ишонмоқ, тасдиқламоқ бўлиб, истилоҳда эса “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад – Аллоҳнинг пайғамбари”) калимасини тил билан айтиб, дил билан тасдиқлаш демакдир. Ҳадисларда имоннинг етти шарти борлиги таъкидланади. Улар: – Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига, Қуръон ва ҳадисларда баён қилинган барча исмлари ва сифатларига ишониш, унинг барча буйруқларини қабул қилиш ва барча қайтарган нарсаларидан қайтиш. – фаришталарнинг борлигига имон ишониш. Фаришталарни (малоика) Аллоҳ нурдан яратган, улар Оллоҳнинг буйруқларини сўзсиз бажариб, унинг амридан ташқари чиқмайдилар. Улардан Жаброил, Микоил, Изрофил, Азроил каби буюк фаришталарнинг номлари Қуръонда зикр этилган; – илоҳий китобларга ишониш. Аллоҳ Муҳаммад пайғамбарга (а.с.) Қуръонни нозил қилганидек, бошқа пайғамбарларга ҳам китоблар туширган. Улардан бизга маълум бўлганлари: Иброҳим пайғамбарга “Саҳифалар”, Мусо пайғамбарга “Таврот”, Довуд пайғамбарга “Забур” ва Исо пайғамбарга берилган “Инжил” китобларидир. Ислом таълимотига кўра, олдинги илоҳий китоблар бузилиб кетганлиги сабабли Қуръон уларнинг таълимотини тиклаб келган; – пайғамбарларга ишониш. Аллоҳ инсонларга тўғри йўлни кўрсатиш учун пайғамбарлар юборган. Барча пайғамбарлар бир занжирнинг бўғинлари кабидирлар. Қуръонда 25 пайғамбарнинг номлари зикр этилган. Ҳадисларда пайғамбарларнинг умумий сони 124 минг экани баён қилинган; – охират кунига ишониш. Ислом таълимотига кўра, бу дунё бир синов майдонидир. Бу дунёда килинган савоб ишлар учун мукофот, гуноҳ ишлар учун жазо бериладиган охират ҳаёти мавжуд; – тақдирга – инсон бошига тушган яхшилигу ёмонлик Аллоҳдан эканига эътиқод қилиш; – ўлимдан кейин қайта тирилишга ишониш. Ислом таълимотига кўра, қиёмат куни бўлганда барча инсонлар қабрдан турадилар ва маҳшаргоҳ майдонига йиғиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |